Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50473
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте


16 йил уйқудан сўнг ноёб қобилият билан уйғонган аёл (Ҳаётий воқеа)

Ko'rildi: 2546 | Bo'limi: |


Ташхис - Летаргик уйқу.

Британ олимларининг фикрича, тахминан 4 фоиз инсонлар аслида ўлмас,шунчаки летаргик уйқуга кетар экан. Бу ҳолат кўпчилик учун абадий уйқуга айланиб қолаяпти. Нечайиллардан бери инсонларни ўйлантириб келаётган бу жумбоқни ечишга замонавий илм-фан ожиз. Хаттоки айримдавлатларда қабрдаги инсонни уйғонганини “эшитадиган” турли техник қурилмалар ихтиро қилинди. Ўтказилгантадқиқотларга кўра, аксар ҳолларда қандай инсонлар летаргик уйқу қурбонларига айланиши маълум бўлди.
Туркистонлик Назира Рустемова ҳам ана шундай ҳолатга дуч келди, аммо Аллоҳнинг иродаси билан янаҳаётга қайтди…

Айни пайтда Москвада яшаётган Назира Рустамова гарчи ҳеч қаерда ўқиб-ўрганмаганбўлса-да, ғаройиб суратлар чизади, инглиз тилида шеърлар ёзади, инсонларни ноанъанавий усулларбилан даволайди. У бу қобилиятларнинг барчасига 16 йиллик уйқудан кейин эга бўлган.

Назира 4 ёшлигидауйқуга кетди ва кўзини очганида 20 ёшда эди. Энг қизиғи, у уйғонганида 4-5 ёшли қизалоқ кўринишида бўлган.
Назира Рустамованинг уйида меҳмонда бўлиб, бу феномен-аёл билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. 16йил летаргик уйқуда бўлган аёл ўзининг ғайриоддий ҳаёти ҳақидаги саволларимизга жавоб берди.
  “Тириклай” кўмилган қизалоқ

- Назира опа, бу ҳолат қандай юз берди?

- Тўрт ёшимдауйқуга кетганман. Қандай бўлганини эса эслай олмайман, чунки жуда кичкина эдим. Яқинда 48 ёшга кираман, аммоунинг 16 йилини уйқуда ўтказдим. Ўзим Туркистоннинг тоғли қишлоғида туғилганман. Онамнинг сўзлабберишича, болалигимда кучли бош оғриғидан азоб чекканман. Бир куни офтоб уриб хушимни йўқотгач, мени вилоятшифохонасига олиб боришган. Шифохонада бир хафта беҳуш ётганман. Менда ҳаётлик аломатларидан ҳеч қандайбелги кўринмагач, шифокорлар “ўлганимга” иқрор бўлишган ва ота-онам таъзия очиб кўмишган. Аммо шукуни отамнинг тушига бобом кириб, улар жуда оғир гуноҳ қилгани, яъни мени тириклай кўмишганини ҳабар қилган.Отам дарҳол қабристонга бориб қабримни очишган ва тириклигимни кўришган: мен деворга суяниб ўтирганҳолатда ётган эканман.

Отамнинг айтишича. Ҳатто устимдаги кафаннинг баъзи жойлари йиртилган экан. Ушу заҳотиёқ тирик эканлигимга ишонч ҳосил қилиб, мени аввал вилоят шифохонасига, кейин эса Тошкентдагиилмий-тадқиқот институтига олиб боришган. Шу ерда 16 йил махсус “қалпоқ” остида уйғонгунимга қадарётганман.

- Ухлаганингизда тушми, ёки бирон нималарни кўрдингизми?

- Кўрганларим тушэмасди, мен у ерда яшадим. Катта бобом билан учрашдим. Бобомни яхши танийсиз – Ахмад Яссавий, у XII асрнингбуюк суфий-шоири. Мен унинг ўн тўртинчи авлоди бўламан. Мен у ерда бобом билан суҳбатлашдим, боғ ва кўлларниайландим. “Ўша вақт”да бутунлай бошқа, чинакам дунёда эдим. Менга авлиё аждодларим ҳаёт ҳикматлариниўргатишди, турфа хил ҳаётларни, коинотни, сайёраларни кўрсатишди. Баъзиларида ҳатто бўлганман ҳам. Лаҳзадабир жойдан иккинча жойга кўчардим, бутун олам билан гаплашардим… У ер жуда яхши эди.

- Қайта“дунёга келишингиз” қандай юз берди? Қандай уйғондингиз?

- 1985 йилнинг 29 августида телефоновозидан уйғондим. У узоқ ва тинимсиз жарангларди. Мен мендан бошқа ҳеч ким трубкани олмаслигини, туриббориб трубкани кўтаришим кераклигини тушундим. Туриб телефон ёнига борарканман, радиодан ВалерийЛеонтьевнинг куйлаётганини эшитдим: «Всплывает радость сквозь туман и как во сне…» Телефон қўшни хонадажиринглаётган экан. У ерда институт ходимларидан бири ўтирган экан. Мени кўриб, ҳаммалари ҳайратдан донгқотиб қолишган бўлса керак.

- Тўрт ёшингизда телефон нималигини билармидингиз? Умуман, уйқугачабўлган даврингиздан нималарни эслай оласиз?

- Деярли ҳеч нарса, чунки жуда кичик эдим. Фақатгинабобомни менга дуоларни ўргатгани хотирамда қолган. У пайтда на ўқиш-ёзишни, на рус тилидагапиришни билардим. Табиийки, ўша пайтлар тоғдаги қишлоқда ҳеч қачон телефон бўлмаган. Ҳеч қачонЛеонтьевнинг қўшиғини эшитмаганман. Аммо уйғониш вақтимда телефон ҳақида ҳамма нарсани, ва эшитганқўшиғимни ёддан билардим.

Телепатия, левитация ва бошқалар…

- Демак, уйғонганингизданкейин оддий инсон учунимконсиз бўлган ғайриоддий қобилият ва билимларга эга бўлгансиз…

- Ҳа. Менётган барокамерадан қандай қилиб ўтганимни кўриб шифокорларнинг ақли шошиб қолди. Чунки барокамерада ёпиқва бутунлигича турарди. Аммо мен қўшни хонадаги телефонни олиш учун барокамерадан чиқиб девордан ҳамўтганман. Буларни кўрган тошкентлик мутахассислар Москвага қўнғироқ қилишиб, уларнинг бемори 16 йилликуйқудан уйғониб ақл бовар ҳодисаларни содир этаётганини маълум қилишди.

Москвада мен билан кўплабпсихологлар, парапсихологлар шуғулланишди, қобилиятларимни ўрганишди, имтиҳон қилишди. Мени бир жойданиккинчи жойга, турли давлатларга олиб боришди, телекўрсатувларда кўрсатишди. Ўша пайтда мен учун бу янгиолам мутлақо тушунарсиз ва ҳайратли эди. Мени ота-онам билан “таништиришганда” улар менга нима учункераклигини билмаганман. Бундан ташқари, ҳамма мендан шундай ҳавотирланардики, ҳатто онам мени руҳийшифохонада жойлаштиришни таклиф қилган. Отам эса мени ҳарқанча қамаб, боғлаб қўйса ҳам фойдаси йўқлигини,барибир девордан ўтиб кетишимни айтганлар.

- Яна қандай қобилиятларга эга эдингиз ва буимкониятларни юзага келишини ўзингиз қандай изоҳлайсиз?

- Мен левитация қила олардим – чинмаънода ердан узилиб уча олардим. Табиат тилини, ҳайвонлар тилини, бутун борлиқ тилини билардим, телепатикмулоқот қила олардим. Охиргиси ҳалигача сақланиб қолган. Фақат авваллари ёнимда турган кишининг фикриниуқиш ва у нима деб жавоб беришимни билиши учун биргина қарашим етарли эди. Ҳозирда эса бу сал қийинлашди,энди эса диққатимни жамлашимга тўғри келаяпти. Уйғонганимдан кейинги илк йилларда пулга эҳтиёж сезсам, унипайдо қила олардим. Бу қобилиятим ҳам тахминан беш йиллардан буён “ёпилди” .

Шахсан ўзимни ҳамҳайратлантирадиган ҳолат, мени телепортация қила олишим –муҳитга кўчишим. Бу ҳолат менда сўнгги марта 2009йилда содир бўлганди. Келинг яхшиси, бу ҳақда умр йўлдошим Сергей гапириб бера қолсин: - Бу шундай юзберганди. Биз Назира билан автобусда кетаётгандик. Мен бекатда тушиб қолдим, у эса метрогача кетди. Мен йўлникесиб ўтиб бир идорага кирдим. Киришда “Тушлик” деб ёзилган лавҳача осилган экан. Шу пайт ортгаўгирилганимни биламан, қарасам, рўпарамда Назира турибди. У қандай қилиб бирдан пайдо бўлиб қолди, ҳайратдақолдим. Чунки уни автобусда қолганини, эшик ёпилиб автобус жилганини ўз кўзим билан кўргандим-ку! Яна унгақўл силтаб хайрлашгандим…

- Сизда бу ҳолат қандай юз берди, Назира опа?

- Мен автобусдаСергей билан метрогача бордим. Кейин метрога бориб зинадан тушаётиб, бирдан хужжатларим, пулим, жетонсолинган сумкача Сергейда қолгани эсимга тушди. Билмайман, бу қандай бўлди – менда битта жуда кучли хоҳиш– сумкачамни олиш истагида эдим. Бундан ташқари, Сергейнинг қаердалигини билмасдим, аммо уни топишим керакэди. Шу ҳиссиётлар билан унинг ёнида бўлиб қолдим. Тўғрироғи, бир жойдан “йўқолиб” бошқа жойда пайдо бўлдим.Аммо, афсуки, мендаги телепортация қобилияти 3 йил аввал йўқолди. Ўша вақтларда менда моддийликдан хеч нимабўлмаган кўринади. Мен руҳийликда бўлганман. Кейинчалик мени гўшт, нон ва бошқа нарсалар биланозиқлантиришди, шу тариқа борган сари жисмоний танага “кириб” бора бошладим.

Руҳий ва жисмонийҳолат ҳақида

- Назира опа, сиз митти қизалоқ бўлиб уйқуга кетиб,уйғонганда етук аёлдекуйғонгансиз, шундайми?

- Йўқ, уйқуда вақтимда 20 ёшга кирган бўлишимга қарамай, болакайбўлиб уйғондим. Тўғри, 16 йил мобайнида 28 сантиметрга ўсдим. Кейин эса қисқа вақт ичида ўз ёшимдагидек тездашаклландим. Кўриб турганингиздек, туғилган кунимдан ҳисобланадиган бўлса, ҳозир ёшимга нисбатан айнан москўринаман. Аммо болалик йилларимни ўтказиб юборганим учунми, ҳалиям ўзимни ёш боладек ҳис қиламан.
- 16 йиллик уйқу мобайнида оёқларда ҳаракатланишингиз чекланиб қолмадими?

- Агар инсон ойлабҳаракатсиз ётса, танадаги мушакларининг ҳаракати чекланади ва юришни қайтадан ўрганишига тўғри келишинибиламан. Аммо менинг ҳеч бир мушагим “қотгани” йўқ, мен ҳатто ўйламай ҳам туриб юриб кетганман.

-Назира опа, мактаб, институтда ўқиганмисиз?

- Йўқ, албатта, ва бунга хожат ҳам бўлмаган. Агар мендақандайдир савол туғилса, шу заҳоти юқоридан — ахборот қатламидан жавоби келади. Буни бошқача тушунтираолмайман. Айтиб ўтганимдек, аввалига деярли ҳамма тилда ўқиш ва ёзишни билардим. Тўғриси, ҳозир кўпчилигиниунутдим, балки амалда қўлламаганим учун бўлса керак. Айни пайтда рус, ўзбек, қозоқ, тожик ва арабтилларида сўзлайман ва ёзаман. Инглиз тилида ҳалигача ёзаман, аммо ёзганларимни ўқий ва тушуна олмайқўйдим. Қўпчилик менинг аввалги барча билимларим ва қобилиятларимни қайтариш мумкин, дейишади. Ўзим ҳамбунга катта умид
боғлаганман…

- Бу ғаройиб тақдирингиз ҳақида ўзингиз қандай фикрдасиз?
- Бу менинг қисматим. Асосийси – инсонларга ёрдам бериш ва улар қанча меҳр ва илиқликни сингдиришгатайёр бўлсалар, шунча меҳр хадя этишдир. Ҳузуримга қатъий мурожаат билан инсон келган заҳоти, дуолар биланбирга қувватим ишга тушади. Бундан ташқари, менга ҳамиша кўринмас руҳларим ёрдам беради. Албатта,бу инсоннинг ҳузуримга қандай мақсадда келганлиги билан боғлиқ. Баъзан унга бор кучимни сарфлашимга тўғрикелса, баъзида бир оғиз сўзим кифоя қилади. Аммо энг ажойиби – ниманидир мен орқали содир бўлаётганинианглашдир. Ахир, мен боғловчи бўлиб қолаяпман.

Иноятдан маҳрумликми?

Назира Рустамовакейинги йилларда ўз вужудининг яна баъзи ҳислатларини пайқади: унинг жисмоний танаси на иссиқдан, насовуқдан қўрқмайди. Шундан бери Назира опа қишин-ёзин фақат енгил кўйлакда ва оёқ яланг юради. Бироқ унингбу ҳаракатига пойтахт тартиботи ходимлари алоҳида “эътибор” билан қаради, натижада Назира опа икки мартаполицияда “бўлиш”ига тўғри келди.

48 ёшни қаршилаётган Назира опанинг 16 йили уйқуда ўтди. Аммо айнанўша йиллар уни ғайб оламдан бохабар этди. Аждодларидан Назира опага ноёб қобилиятлар мерос бўлди, аммоунинг “дунёвийлашиб” кетиши оқибатида баъзи қобилиятлар йўқолди. Ҳозирда сақланиб қолганларидан бири —инсонларни ноанъанавий усуллар билан даволашдир.

Назира опанинг бугунги кундаги ҳолати қандайбўлишидан қатъий назар, унинг бошидан ўтганларининг ўзи рад этиб бўлмас ҳақиқат. Шу фактнинг ўзиёқ,унга феномен аёл сифатида эътибор қаратишимизга арзийди. Ахир, бу қисмат ҳаммага ҳам насиб этавермайди.
Сўнгги сўз ўрнида

Мақолани ёзиб бўлиб ҳам кўнглим тинчимади. Назира опа биланучрашувимизга неча вақт бўлдики, бу ғаройиб аёл ҳақидаги мулоҳазалар онгимни тарк этмаяпти.

Ғалатитаассурот қолдирган яна бир жиҳат: бир вужудда икки инсонда кўрганим бўлди. Суҳбат давомида гоҳ ёш боладайқувноқ, содда ва беғубор феъли, гоҳида эса ғайриоддий ҳаётининг ўзига ҳос машаққатларида “пишган” аёлнингмунгли кўзлари кўз олдимда қолиб кетди. Унинг болаларча феъли аслиятию, сўзлардаги дард дунё ташвишларидан“орттирма”сими?!

Ўз вақтида олимлар Назира Рустамовани қобилиятларини ўрганиш учун у ердан бу ердаҳаддан зиёд судрашган. “Тажрибадаги қуён” сингари текширувлардан безиган аёлнинг “дунёвийлашиб”кетишига сабаб шудир балки?! Бу ҳақида Назира опа оғиз очмади, ярасига туз сепмаслик учун мен ҳам сўраганиботинмадим. Ғайриоддий қисматли ўзбек феномен-аёли бугун унутилган. У фан учун керакли бўлган вақтида русхукумати томонидан тақдим этилган уйда умр йўлдошию, қизалоғи билан сокин ҳаёт кечирмоқда…

…Назаримда, қайтиш ва қайтариш учун биргина йўл бордек: тавба. Яна ҳам Аллоҳ билади!

Муаллиф:sohiba.blogspot.ru
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 1
Yusufjon yozdi: | 15.01.2014 | 21:46 #1 Спам
Yusufjon bo'lishi mumkun
Like | 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]