Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33425
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




2013 йилда божхоначилар томонидан 24 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди

Ko'rildi: 335 | Bo'limi: |


Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 22 йиллиги муносабати билан ҳамда “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ундақўмита Марказий аппарати ходимлари, Тошкент шаҳри ва вилояти божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро”ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология маркази, Олий ҳарбий божхона институтидан вакилларва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва бошқаҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бир қаторда Давлат божхона қўмитаси ҳам давлатимиз хавфсизлигинитаъминлаш, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, четдан қурол-яроғ, ўқ-дори вагиёҳванд моддаларнинг ҳамда республика мустақиллигига таҳдид солувчи турли экстремистик адабиётлар вавоситаларни кириб келишининг олдини олиш, шунингдек, ички бозорни муҳофаза қилиш, давлат хазинасинитўлдириш каби муҳим вазифаларни шараф билан елкама-елка туриб бажариб келмоқдалар.

Натижада, ўтган2013 йилда божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 24 мингдан ортиққонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 151 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлар далилий ашёсифатида ушлаб қолинди. Шунингдек, ўтган йилда давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари 2012 йилганисбатан 23%га кўпайишига эришилди.

Давлатимиз томонидан барча соҳаларда бўлгани каби, божхонасоҳасида ҳам ходимларни доимий равишда моддий ва маънавий рағбатлантириб боришга алоҳида эътиборқаратиб келинмоқда. Хусусан, соҳа инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш, ходимлар учун меҳнат ва яшашшарт-шароитларини янада яхшилаш борасида алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимлариниуй-жой шароитлари даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосан, божхона ходимларинингистиқомат қилишлари учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган 6 та бино Давлат божхона қўмитасигабеғараз ажратилди.

Улар орасида Тошкент шаҳри Ҳамза тумани Қурувчилар кўчасида жойлашганоилавий ётоқхона биноси ҳам бўлиб, мазкур объект яқинда қайта реконструкция қилинди ва сифатли таъмирланди.Барча қулайликлар яратилган, замонавий мебель жиҳозлари, телевизор, музлатгич, кондиционерлар билантаъминланган ётоқхона биносига Қуролли Кучларимизнинг ташкил этилганлигининг 22 йиллиги арафасидабожхона органларида хизмат қилаётган 68 нафар ходимлар оилалари билан кўчиб киришди. Бу ерда божхоначиларва уларнинг оила аъзолари спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун спорт комплекси ҳамда болалар спортмайдончаси ташкил этилганлиги “Соғлом бола йили”да ўзига хос туҳфа бўлди.
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]