Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50490
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




6 мингдан зиёд фуқаро Ягона портал орқали давлат органларига мурожаат қилган

Ko'rildi: 450 | Bo'limi: |


29 январ куни Алоқа тарихи музейида Ўзбекистон алоқа,ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларидавлат қўмитаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти: эришилган натижаларва истиқболдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Маълумки, Ягона портал 2013йилнинг 1 июлида ишга туширилган бўлиб, ўтган давр мобайнида My.gov.uz  фаолияти такомиллашиб, аҳоли учунзарур интерактив хизматлар, керакли маълумотлар жорий қилинди.

Айни вақтда Ягона порталга 300 тадавлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари уланган.
Бугунга қадар Ягона портал орқали 6 мингдан зиёд фуқаролар мурожаатлари (шикоят, таклиф ва мурожаат)давлат органларига юборилган бўлиб, улардан 4 700 (76%) тасига ваколатли давлат идоралари томонидан муносабатбилдирилган. Аҳоли мурожаатларининг 1 510 (24%) таси кўриб чиқиш жараёнида. Мазкур мурожаатларнинг 660 (11%) тасиюридик шахслар томонидан йўлланган. Ягона портал фойдаланувчиларига фуқаро мурожаатларига нисбатан давлатидоралари муносабатларини 5 баллик шкалада баҳолаб бориш, шунингдек, уларга изоҳ қолдириш имкони яратибберилган бўлиб, бугунги кунга қадар фойдаланувчилар томонидан 25,9 % давлат идоралари жавоблари баҳоланган.Мурожаатларга нисбатан давлат идораларининг муносабатлари аҳоли томонидан ўртача 3,5 балл биланбаҳоланган.

Мазкур 6 мингдан зиёд мурожаатларни турига кўра таҳлил қилганда, аризалар  59,4%,таклифлар 25,8%, шикоятлар эса 14,8% ни ташкил этди. Мазмуни жиҳатидан, йўлланган мурожаатларнинг аксариятқисми (1907 таси) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти, турли мавзулар (504 таси), коммунал хизматлар(375таси) билан боғлиқ.

Таҳлиллар Ягона портал фойдаланувчиларининг 80 %и мурожаатларига электронпочта орқали жавоб олишни маъқул кўришларини кўрсатмоқда.

Ягона интерактив давлат хизматларипортали орқали аҳоли энг кўп мурожаат йўллаётган давлат идоралари тўртлигига «Ўзархив»агентлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги кирди.

Матбуот анжуманида Ягонапортал ишлаб чиқувчилари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун жорий қилинган хизматлархусусида тўхталиб ўтилди.

Шуни қайд этиш лозимки, Ягона портал билан бир вақтнинг ўзида аҳолигаЯгона портал фаолияти тўғрисида маълумот бериш, интернетдан фойдаланмайдиган аҳоли қатламига давлаторганларига мурожаат йўллашларига кўмаклашувчи Маълумотлар маркази (Call-centre) ҳам ишга тушган эди. Шу кунгақадар Марказ томонидан 1000 дан зиёд аҳоли мурожаатлари қабул қилиниб, Марказ операторлари орқали аҳолининг 50дан зиёд мурожаатлари давлат идораларига йўлланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ИсломКаримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 17 январдаги мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодийривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устуворйўналишларига бағишланган мажлисида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, жорий йилдатадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда рухсат бериш ва рўйхатга олиш жараёнларини электрон шаклдарасмийлаштириш, коммунал, солиқ ва божхона йўналишларидаги хизматларни интерактив шаклда тақдим этишнитакомиллаштириш кўзда тутилган.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида бўлиши лозим бўлганхизматлар рўйхати белгилаб олинган бўлиб, унинг фаолиятини янада ривожлантириш, аҳолигаяратилган имкониятларни кенгайтириш мақсадида 2014 йилда бир қатор хизматларни ишга туширишрежалаштирилган. Хусусан, судланмаганлик тўғрисидаги маълумотномани олиш, тадбиркорларга божхона юкдекларацияси расмийлаштириш, давлат органи раҳбарлари қабулига ёзилиш, юридик шахсларга кўчмас мулк учунэгалик ҳуқуқини расмийлаштириш, пенсия тўловлари ва бошқа бир қатор маълумотларни олиш каби онлайнхизматларни ишга туширилади.
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]