Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33429
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Аҳоли омонатларини жалб қилишда йилнинг энг яхши банки аниқланди

Ko'rildi: 746 | Bo'limi: |


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 31 октябрдаги Қарорига мувофиқ Республика тижорат банклариўртасида 2013 йил якунларига кўра аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйичатанлов ўтказилди.

Танловда жами 28 та тижорат банки, 837 та филиаллар, 4 196 та мини-банк ва махсускассалар иштирок этди. 

Мазкур танлов аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалбқилишда тижорат банкларини рағбатлантириш ва улар фаолиятини кучайтириш, банкларнинг инвестиционимкониятларини янада кенгайтириш учун ресурс базаларини мустаҳкамлаш, омонатларни жалб этишда соғломрақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган банк-молия хизматлари сифатини янадаошириш ва аҳоли омонатларини жалб этиш соҳасида илғор тажрибани кенг жорий этиш мақсадида ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича Республикатижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида” 2008 йил 31 октябрдаги қарорининг эълон қилинишибилан тижорат банклари аҳоли омонатларини жалб қилиш борасидаги фаолиятларини жадаллаштирдилар, банкхизматлари тўғрисида аҳолининг хабардорлилик даражаси ошди ҳамда кўплаб янги омонат турлари жорийэтилди.

Омонат ҳисобварақларига қўйиладиган маблағлар барча турдаги солиқлардан озод қилинганбўлиб, уларнинг манбалари декларация қилинмайди ҳамда ушбу маблағларни омонатчилар чекловларсиз тасарруфэтадилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу борада мамлакатимиз Раҳбарининг “ФуқароларнингЎзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимчачора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, миқдордан қатъи назар, фуқароларнинг тижорат банклари депозитҳисобварақларидаги омонатлари тўла ҳажмда қоплаб берилиши кафолатланади.

Бугун мамлакатимиздафаолият кўрсатаётган тижорат банклари ва уларнинг бўлинмалари миллий ҳамда чет эл валютасида чекланмаганмиқдорда ва муддатларда 250 дан ортиқ омонат турларини аҳолига таклиф этмоқда. 2013 йилда тижорат банкларидагиаҳоли омонатларининг ҳажми 2012 йилга нисбатан 30,3 фоизга ошди.

Танлов натижаларига кўра ғолибларсаккизта асосий ва ўн битта қўшимча номинациялар бўйича аниқланди. Шу тариқа танлов ғолиблари сифатидақуйидагилар эътироф қилинди:

1. “Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши банки”номинациясида:

Биринчи ўрин – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки; Иккинчи ўрин – “Агробанк” очиқ акциядорлик тижорат банки;
Учинчи ўрин – Очиқ акциядорлик тижоратбанки “Қишлоқ қурилиш банк”.

2. “Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энгяхши филиали” номинациясида:

Биринчи ўрин – Ориент Финанс банкнинг Амалиёт бошқармаси; Иккинчи ўрин – Ипотека банкнинг Хоразм вилояти Тинчлик филиали;
Учинчи ўрин – Ташқи иқтисодийфаолият миллий банкининг Самарқанд вилоят бўлими.

3. “Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалбқилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали” номинациясида:

Биринчи ўрин – Алоқа банкнинг Навоийфилиали;
Иккинчи ўрин – Ҳамкорбанкнинг Шаҳрихон филиали;
Учинчи ўрин – Савдогарбанкнинг Тўрткўлфилиали.

5. “Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки”номинациясида:

Биринчи ўрин – Халқ банкининг Шайхонтаҳур филиали “Камолон” мини-банки; Иккинчи ўрин – Капиталбанкнинг Чорсу филиали “Юнусобод” мини-банки;
Учинчи ўрин – Ипотекабанкнинг Юнусобод филиали “Нуршох” мини-банки.

6. “Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилишбўйича йилнинг энг яхши мини-банки” номинациясида:

Биринчи ўрин – ЎзсаноатқурилишбанкнингҚашқадарё минтақавий филиали “Китоб” мини-банки;
Иккинчи ўрин – Микрокредитбанкнинг Хивафилиали “Янгиариқ” мини-банки;
Учинчи ўрин – Қишлоқ қурилиш банкнинг Сариосиё филиали “Денов”мини-банки.

7. “Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсускассаси” номинациясида:
Биринчи ўрин – Халқ банкининг Чирчиқ филиали жамғарма кассаси;
Иккинчиўрин – Туронбанкнинг Жиззах филиали қошидаги 1-сонли жамғарма кассаси;
Учинчи ўрин – Ипотека банкнингНаманган вилоят филиали қошидаги 7-сонли жамғарма кассаси.

8. “Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларинижалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси” номинациясида:

Биринчиўрин – Ўзсаноатқурилишбанкнинг Қоравулбозор филиалининг 9-сонли жамғарма кассаси;
Иккинчиўрин – Асакабанкнинг Марғилон филиали қошидаги жамғарма кассаси;
Учинчи ўрин – Қишлоқ қурилишбанкнинг Янгиер филиали 1-сонли жамғарма кассаси.


Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]