Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




АКТРИСА ШАҲЗОДА МУҲАМЕДОВА ТУРМУШГА ЧИҚМОҚДА

Ko'rildi: 462 | Bo'limi: Шоу-бизнес |


 

Актриса Шаҳзода Муҳамедованинг турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритилди. Хўш, Шаҳзоданинг шаҳзодаси ким бўлди?

Актрисанинг режиссёр ва актёр Азамат Аҳроровга турмушга чиқиши ҳақида турли хабарлар пайдо бўлгани ҳақида аввал ҳам хабар бергандик. Мазкур гап-сўзларга аниқлик киритиш мақсадида журналист Феруз Муҳаммад Азамат Аҳроров билан боғланди, деб ёзади “Дарё.уз” нашри.

— Сиз ва актриса Шаҳзода Муҳамедова ўртасида ижодий ҳамкорликқачондан бошланган?

— Бундан икки йил аввал, 2014 йили «Юрагим сеники» номли фильм суратга олганман. Ўша фильмдан ижодий ҳамкорлигимиз бошланган эди. Шундан сўнг «Нотаниш қотил» номли режиссёрлик ишимда ҳам у билан биргаликда бош ролларни ижро қилганмиз.

— Демак, муҳаббатингиз тарихи 2014 йилда бошланган эканда?

— Йўқ, биз унда фақат ижодий ҳамкор ва дўст эдик. «Нотаниш қотил» фильмининг тасвирга олиш ишлари вақтида унга муҳаббатимни айтиб, қўлини сўраганман.

— Тўй куни аниқ бўлдими?

— Тўй куни аниқ эмас. Тўй, менимча, 2016 йил охири ёки 2017 йил бошларида бўлса керак.

— Актриса Шаҳзода Муҳамедова сизга турмушга чиққанидан сўнг ҳам актрисалик фаолиятини давом эттирадими?

— Ҳа, фақат менинг фильмларимда рол ўйнайди.

— Бошқа фильмларда-чи?

— Кўрамиз. Асосан ўзимнинг фильмларимда рол ўйнашини хоҳлайман. Бошқа фильмларга келсак, уларнинг сценарийсига қараб, маслаҳатлашиб, бирор фикр билдирамиз.

— Айни кунларда Муҳамедова билан биргаликда суратга тушишни режалаштирган лойиҳаларингиз борми?

— Яқинда худди шундай лоҳиҳа сабаб ишчи номи «Сен учун» деб номланган фильмнинг съёмкаси учун Шаҳзода ва ижодий жамоамиз билан бирга Хитойга кетяпмиз. Хитойга саёҳатимиз 19 август куни бошланади.

 

 



Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]