Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33413
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте


“Аладдин” гуруҳи “Korean POP World Festival 2013”да Гран

Ko'rildi: 250 | Bo'limi: |


Жанубий Корея Республикасининг Чанвон шаҳрида ҳар йили мунтазам равишда “Korean POP” халқаро мусиқафестиваль-танлови ўтказилади.

Бу йил ҳам мазкур фестивалда иштирок этиш учун дунёнинг 43мамлакатидан жами 10 мингта ариза тушган. Ундан иккинчи турда халқаро интернет тармоқлари орқали овоз беришйўли билан 30та мамлакат қатнашчилари танлаб олинган, бу ҳақда Ўзбекнаво эстрада бирлашмасининг расмий сайтихабар беради.

Фестивалнинг финал босқичида Аргентина, Хитой, Коста-Рика, АҚШ, Индонезия, Япония,Кения, Янги Зеландия, Парагвай, Греция, Руминия, Россия, Туркия, Чехия ҳамда Ўзбекистондан ташриф буюргангуруҳлар иштирок этишди. Ушбу танловда юртимиз шарафини ҳимоя қилган “Аладдин” гуруҳи “Girl” қўшиғинимаҳорат билан ижро этиб, фестиваль бош соврини – Гран Прини қўлга киритишди.

“Аладдин” эстрадастудияси 1990 йилда ташкил топган. Ўтган йиллар давомида 15дан ортиқ халқаро фестиваль, танлов ва мусиқийлойиҳаларда иштирок этиб, фахрли ўрин ва совринларни қўлга киритган. 

“Аладдин” эстрада студиясида7та гуруҳ фаолият олиб боради. Унда 6 ёшдан 25 ёшгача бўлган 100дан ортиқ ўқувчи ва талаба ёшлар иштирок этишади.Жорий йилда студиянинг 9 нафар аъзоси “Янги авлод” Республика кўрик-танловининг лауреатлик дипломини қўлгакиритди ҳамда 48 нафари Халқаро кўрик-танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллади.
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]