Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50335
Реклама
TOP-10
Реклама
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонга илк олтин медални олиб берди

Ko'rildi: 369 | Bo'limi: Новости Узбекистана Teglar: xasanboy chempion, xasanboy olimpiada 2016 chemp |


Бугун Рио-Олимпиадасининг бокс бўйича мусобақачида биринчи финал баҳси ўтказилди. 14 август Ўзбекистон спорти тарихига кирадиган кун бўлди.

49 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги турнирда ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов Колумбия вакили Юберхен Мартинес Ривасга қарши рингга чиқди.

Жанг ўзбекистонлик боксчининг тўлиқ устунлигида ўтди ва ҳакамлар якунда Ҳасанбой Дўстматовга ғалаба беришди. Якуний баҳо - 3:0 — 29:28, 30:27, 30:27.

Бу эса Ўзбекистон делегациясига Рио-2016 олимпиадасидаги илк олтин медални олиб келди.

Дўстматов ўзи орзу қилгани каби Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг натижасини такрорлади. 2000 йилдан буён илк марта Ўзбекистон бокс терма жамоаси олтин медалга эга бўлди. Олимпиадаларда бокс бўйича биринчи ва охирги олтин медални ўзбекистонлик спортчи 16 йил аввал — Сидней Олимпиадасида олганди. Ўшанда Андижон спорт мактаби вакили Муҳаммадқодир Абдуллаевдан Ўзбекистонга олтин медаль олиб қайтганди.

Ҳасанбой Дўстматов ҳал қилувчи финалга қадар 3 нафар рақибининг ҳар бирини учта раунд натижасига кўра мағлуб этишга муваффақ бўлганди. Булар: мексикалик Хоселито Веласкес, қозоғистонлик Биржан Жакипов ва америкалик Нико Эрнандес.



Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]