Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50452
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун жорий этилган йиғим юзасидан изоҳ берилди

Ko'rildi: 930 | Bo'limi: |


Ўзбекистон Молия вазирлиги автомобил сотиб олганлик учун жорий этилган йиғим юзасидан изоҳ берди.
Маълумки, 2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб янги автомобиль сотиб олувчилар ҳар бир от кучи учун энг кам ишҳақининг 10 фоизи миқдорида тўловни амалга оширишади, дея хабар беради Kun.uz нашри. Бунда минимал йиғиммиқдори харид нархининг 3 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Хабар беришларича, 2013 йил 25 декабрдатасдиқланган «2014 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабатибилан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш тўғрисида»ги қонунгаасосан, 1 апрелдан бошлаб фуқаролар томонидан ихтисослашган савдо тармоғи орқали Ўзбекистон, Россия ваУкраинада ишлаб чиқарилган янги автомобилни сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига олиб кирганликучун йиғимларни тўлашдан озод қилувчи имтиёз бекор қилинади.

Бундан ташқари, 2014 йил 1 январдан бошлабJV Man Auto – Uzbekistan ва «Самарқанд автомобиль заводи»да ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини ИИВорганларида рўйхатдан ўтказишда Республика йўл жамғармасига тўловларни амалга ошириш бўйича имтиёзлармуддати ҳам якунига етди. Ўзбекистон Президенти томонидан 2013 йил 25 декабрда имзоланган«Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил учун Давлат бюджети параметрлари ва макроиқтисодий кўрсакткичларипрогнози тўғрисида»ги қарорининг 23-иловасига асосан, автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки)Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб кириш учун автомобилнинг ишлатилган вақтидан келиб чиққан ҳолда энгкам ойлик иш ҳақининг белгиланган фоизларида ҳар бир от кучидан олинадиган йиғимлар миқдори сақлабқолинган.

Айни вақтда, Ўзбекистон, Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган ва ихтисослашган савдотармоғи орқали хоҳ жисмоний, хоҳ юридик шахслар томонидан сотиб олинган янги автотранспорт воситалари учунтўловнинг минимал миқдори – харид нархининг 3 фоизидан кам бўлмаган йиғим белгиланган.

Қолганавтотранспорт воситалари бўйича йиғимларни тўлаш тартиби ўзгармаган, яъни, йиғим автомобилнинг ишлатилганмуддатидан келиб чиққан ҳолда энг кам иш ҳақининг белгиланган фоизлари бўйича ҳар бир от кучидан ҳисобланибамалга оширилади. Бунда йиғим миқдори йўловчиларнинг ўриндиқлари сони 40тагача бўлган автобуслар ва юккўтариш қуввати 20 тоннагача бўлган юк ташувчи автотранспорт воситалари учун 20 фоиздан кам бўлмаслиги,қолган барча турдаги автотранспорт воситалари учун эса харид қийматининг 6 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Шундай қилиб, 2014 йилда ихтисослашган савдо тармоғи орқали сотиб олинган Ўзбекистон, Россия ваУкраинада ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини ИИВ органларида рўйхатдан ўтказишдаРеспублика йўл жамғармасига ўтказиладиган тўловлар қуйида тартибда амалга оширилади: Фуқаролар – 2014 йил 1апрелдан бошлаб ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида, бунда тўлов миқдори харидқийматининг 3 фоизидан кам бўлмаслиги керак (2014 йил 1 апрелгача ихтисослашган савдо тармоғи орқали сотиболинган Ўзбекистон, Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган автомобиллар учун йиғимлар амалга оширилмайди);
Юридик шахслар – 2014 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизимиқдорида, бунда тўлов миқдори харид қийматининг 3 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]