Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33425
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Азиза Ҳалилова: « Шаҳзодаларга ишонмайман »

Ko'rildi: 1444 | Bo'limi: |


Мамлакатимизда моделлик бизнесининг ривожланиши 1997 йилларга тўғри келади.
Айнан мана шу даврдаЎзбекистонда илк моделлик агентликлари пайдо бўла бошлади. Ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда ўнлаб анашундай ташкилотлар фаолият юритмоқда. Бу соҳа ҳали у қадар ривожланиб улгурмаган бўлсада,  юртимизданташқарига, жаҳон даражасига чиқа олган моделларимиз йўқ эмас.
Улардан бири  машҳур компанияларнингреклама роликларида иштирок этиб келаётган Азиза Ҳалиловадир. Унинг “Nokia”, “Coca-Cola”, “Nestle Milk”, “Maxis” ва“Umobile”, “Honda”, “Formula-1”, шунингдек, Малайзиянинг ”The  Gardens Hotel ”, “Boulevard” меҳмонхоналарининг рекламароликларида иштирок этганлигини аксариятимиз гувоҳи бўлганмиз.



Мана уч йилдирки АзизаМалайзияда таҳсил олмоқда. Унгача модель Ўзбекистонда машҳурликка эришган. Ўз фаолияти давомидахонандаликка ҳам қўл урган Азиза сўнгги йилларда фақат ҳорижда моделлик фаолиятини давом эттирмоқда. Биз Азиза билан боғланиб, унинг режалари ва 2013 йил ўтказилган Miss World танлови ҳақидаги  фирклари биланқизиқдик.

Азиза, моделлик соҳасида жаҳон даражасига чиқа олдингиз, қандай қилиб бундай ютуқларгаэришдингиз?      
     
-    Биласизми, аслида жаҳон даражасидаги модель бўлиш  ниятим йўқ эди. МенМалайзияга Тошкентдаги лицейни тугатиб, Университетда таҳсил олиш учун келгандим. Аммо ўзим истаган севимликасбим билан шуғулланаман деб асло ўйламагандим. Ўқиш даври бошлангач, мендан университет рекламасидасуратга тушишни таклиф қилишди.   Ҳаммаси шундан  бошланди. Вақт ўтгач менга кетма-кет таклифлар тушабошлади. Кейинчалик эса ўзим бўш вақтимда кастингларда қатнашдим ва ўз портфолиомни яратдим.


Сиз Малайзияга кетишингиздан аввал  Ўзбекистон шоу-бизнесида катта карьера қилиш имкониятига эгаэдингиз. Сиз эса ўқишни танладингиз...

-    Ҳа, айнан шундай. Мен мусиқа ва кино санъатини жуда яхшикўраман, аммо ўша пайт мен учун ўқиш муҳимроқ эди.



Бу йили Филипинда ўтказилган “Miss World”танловида ўзбекистонлик Раҳима Ғаниева иштирок этганидан хабарингиз бўлса керак. Негадир бу танловда сизникўрмадик, ҳар ҳолда моделлик бизнесида катта тажрибага эгасиз?

-    Билишимча, бир неча йилданбуён “Ўзбекистон гўзали” танлови ўтказилмаяпти.  Албатта,  мен юртим шарафини бу танловда ҳимоя қилишимкони бўлганида жуда ҳам ҳурсанд бўлган бўлардим. иштирокчимизга келсак, фикримча, у бу танловда иштирокэтишга етарлича тайёр бўлмаган.

Раҳима Ғаниева билан шахсан танишмисизлар?

-    Афсускийўқ,  танловгача у ҳақида эшитмаганман.



Келгуси режаларингизга ҳам тўхталсангиз?
-    Ўқишни тугатиб, ёзги таътилни одатга кўра оилам билан Ўзбекистонда ўтказмоқчиман, қолгани эса ҳозирчасирлигича қолақолсин.

Шахсий ҳаётингизда орзуингиздаги шаҳзодангизни учратдингизми?
-    Ростини айтсам, шаҳзодаларга ишонмайман. Ҳозирча ҳаётдаги жуфтимни учратганимча йўқ, аммо улар учункастинг бошлаб юборилган (кулади)

Демак, шахсий ҳаёт қуриш борасидаги ҳаракатларни бошлагансиз.Турмуш ўртоғингиз қандай бўлиши керак?

-    Унинг ҳусусиятлари  муҳим эмас, асосийси мен унга вакелажакдаги  ҳаётимизга ишонишим лозим.




Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]