Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33413
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте


«Бунёдкор» – «Спартак» (Москва) 1:2

Ko'rildi: 338 | Bo'limi: |


Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси амирликлар йиғини доирасидаги ўзининг сўнгги назорат учрашувиниМоскванинг “Спартак” жамоасига қарши ўтказди. 

Учрашувнинг биринчи бўлими “қалдирғочлар”устунлигида ўтди, десак муболаға бўлмайди. Боиси Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи бўлимдаМосква спартакчиларига қараганда анча фаол эканликларини намойиш этишди. Учрашув назорат баҳси мақомиостида ўтганлиги боис жамоамиз расмий ўйинларда қўлланадиган тактик режаларни амалда синаб кўрди. Биринчибўлимнинг сўнгги дақиқасида Вохид Шодиев ҳисобни очиш учун жуда қулай вазиятга чиқди. Ҳимоячини адашишгамажбур қилган Шодиев чамаси 15 метрлардан “Спартак” дарвозасига зарба берди. Аммо ерлатиб йўлланган тўпниАртём Ребров эгаллаб олди. Шу тариқа, дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилмади.

 Иккинчи бўлимнироссияликлар фаол бошлашди ва бунинг натижасида 56-дақиқада ҳисоб очилди. Владимир Обухов қанотданоширилган тўпни боши билан Бугало дарвозасига жойлаб қўйди – 0:1. Ушбу гол “Спартак” ўйинини жонлантирибюборди ва орадан кўп ўтмасдан Араз Обилиз қизил-оқларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 79-дақиқада“Бунёдкор”нинг ҳужумини москваликлар ўз жарима майдончалари ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Бувазиятда Забихилло Ўринбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 11 метрлик нуқтадан Баҳодир Пардаевҳисобни қисқартирди – 1:2. Ушбу ҳисоб ўйин сўнггигача ўзгармай қолди.

“”Шу тариқа, “Бунёдкор”БААдаги йиғин доирасида Россия премьер-лигасининг учта қатнашчиси билан куч синашиб, иккита дуранг вабитта мағлубият қайд этди.


“БУНЁДКОР” – “СПАРТАК” (Москва) 1:2 (0:0)
Голлар: Владимир Обухов 56 (0:1), Араз Обилиз 69 (0:2), БаҳодирПардаев 79 пенальти (1:2)
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев (1.Павел Бугало 46), 2.Акмал Шораҳмедов(6.Жаҳонгир Жиямуродов 72), 4.ХайруллаКаримов (18.Бобиржон Акбаров 46), 20.Сергей Симоненко (3.Шукурали Пўлатов 59), 23.Саҳоб Жўраев(27.Жавлон Мирабдуллаев 72), 5.Дилшод Жўраев (19.Забихилло Ўринбоев 72), 8.Жавлон Иброхимов (17.Алишер Шоғуломов 72),7.Алибобо Раҳматуллаев (24.Баҳодир Пардаев 59), 21.Сардор Рашидов (9.Мансур Саидов 59), 16.Вохид Шодиев(44.Миржамол Қосимов 72), 11.Олександр Пишур (10.Анвар Бердиев 59)

“Спартак” 1-тайм: 32.Артём Ребров,7.Кирил Комбаров, 55.Жоа Карлос,18.Илья Кутепов, 26.Антон Ходиров, 88.Денис Глушаков, 5.Тино Коста, 6.Рафаэль Кариоса,69.Денис Давидов, 9.Лукас Барриос, 14.Павел Яковлев 

“Спартак” 2-тайм: 30.Сергей Песьяков, 4.СергейПаршивлюк,34.Евгений Макеев, 33.Салваторе Боккетти, 3.Сергей Бризгалов, 15.Ромуло, 19.Жозье Хурадо, 23.ДмитрийКомбаров, 40.Артём Тимофеев, 41.Владимир Обухов, 11.Араз Обзилиз

Бош ҳакам: Муҳаммад Али (БАА)
30 январь. Абу-Даби. “Ан-Наҳян” стадиони
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]