Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50479
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Давлатимиз раҳбари қизларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш зарурлигини таъкидлади

Ko'rildi: 380 | Bo'limi: |


28 январь куни Оқсаройда Президентимиз Ислом Каримов раислигида Ўзбекистон Болаларспортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари мазкур Жамғарма фаолият бошлаганидан буён ўтган йилларда эришилган ютуқлар, бу борадаамалга оширилган кенг кўламли ишларнинг аҳамияти ва натижалари хусусида атрофлича фикр юритди, дея хабарберади ЎзА.

– Ёшларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан мутаносиб ривожлантиришга қаратилган бутизимнинг йўлга қўйилиши ҳар томонлама тўғри бўлганини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда, – дедиПрезидентимиз. – Шаҳару қишлоқларимизда бунёд этилган замонавий спорт мажмуаларида болалар спорт биланмунтазам шуғулланиб, саломатлигини мустаҳкамламоқда. Соғлом, кучли, мард ва қатъиятли бўлиб камолгаетмоқда. Фарзандларимизнинг иродаси тобланмоқда, турмуш тарзи, дунёқараши ўзгармоқда. 
Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб,болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом ҳаёт тарзини кенг қарор топтириш, баркамолавлодни шакллантиришнинг ноёб тизими йўлга қўйилди. Болалар спорти таълим-тарбия соҳасининг узвий қисмигаайланди.

2013 йилда болалар спорти объектлари, мусиқа ва санъат мактаблари барпо этиш, реконструкцияқилиш ва капитал таъмирлаш ишлари изчил давом эттирилди. 113 спорт иншооти ва сузиш ҳавзаси, 55 болалар мусиқава санъат мактаблари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу объектларнинг 132 таси қишлоқ жойларда ишгатуширилди. Бу мақсадлар учун 210 миллиард 400 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Президентимиз спортмажмуалари, мусиқа ва санъат мактабларини ҳар томонлама сифатли қуриш, бунинг учун ихтисослашган пудратташкилотларини кўпайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
Болалар спорти объектларини қуриш ҳеч қачон тўхтамайди. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади. Азизболаларимиз камол топадиган бу мажмуаларни шундай чиройли ва мустаҳкам этиб қурайликки, бу биздан ўзигахос бир эсдалик, уларга меҳримизнинг ифодаси бўлсин, деди давлатимиз раҳбари.

Барча спортмажмуалари замонавий спорт инвентарлари ва малакали мураббийлар билан таъминланаётгани туфайли уларнингқамрови тобора кенгайиб бормоқда. Бугун мамлакатимизда 2 миллионга яқин бола спортнинг 30 дан зиёдтури билан мунтазам шуғулланмоқда. Битта спорт иншоотидан ўртача кунлик фойдаланиш вақти 9,5 соатни ташкилэтмоқда.

– Болалар учун барпо этиладиган ҳар бир иншоотни қалб қўримизни бағишлаб қуришимиз керак.У ерда шуғулланган болалар шундай имкониятлардан мамнун бўлиб, эзгу мақсад ва интилишлар билан яшасин. Зеро,фарзандларимизни хурсанд қилиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун шароит яратишбизнинг бурчимиз, – деди Президентимиз.

Болалар спорти объектлари асосан мамлакатимизда ишлабчиқарилган спорт инвентарлари ва ускуналари билан жиҳозланмоқда. Бугунги кунда 120 турдаги спортинвентарлари ва ускуналарининг 116 таси мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилмоқда.
Мамлакатимизда қизларни спортга жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар учун миллийменталитетимизга хос кийимлар ишлаб чиқарилмоқда, аёл мураббий ва ўқитувчиларни тайёрлашга кенг ўринберилаётир. Бугун юртимизда 842 минг нафарга яқин қизлар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.
Давлатимиз раҳбари қизларни жисмоний тарбия ва спортга янада кенгроқ жалб қилиш зарурлигини, бунинг учунмаҳалла ва хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллигини ошириш, оилалар билан доимий ишлашни янадакучайтириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

– 2014 йилни мамлакатимизда Соғлом бола йили деб эълонқилдик. Бу масалага янгича қарашни, масъулиятни янада оширишни талаб этади. Бу ҳақда сўз борганда, халқимизқалбидан чуқур жой олган, эзгу даъватга айланиб бораётган бир шиорни эслаш ўринли, деб биламан. Яъни, соғломбола – аввало соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир. Спорт ана шундай оилаларни шакллантирадиган энгяхши воситалардан биридир. Спорт билан шуғулланган йигит-қизлар соғлом ва бақувват, фикри тиниқ бўлади.Келгусида фарзандларини ҳам шу руҳда тарбиялайди. Бундай оилалар кўпайса, бутун жамиятимизнинг соғломмуҳити янада мустаҳкамланади, – деди Президентимиз.

Мажлисда Ҳомийлик кенгашининг 2013 йил 15 марткуни бўлиб ўтган йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижроси атрофлича таҳлил этилди. Спорт иншоотлари васузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни зарур спорт анжомлари ваинвентарлари билан жиҳозлаш, спорт мажмуаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, малакали мураббийлар,айниқса, аёл спорт устозларини тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишларга эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш, қизларни спорт билан шуғулланишга кенг жалбқилиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган спорт анжомларининг турини кенгайтириш ва сифатини янадаяхшилаш, шу соҳада фаолият олиб бораётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашмасаласига доимий эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Йиғилишда 2014 йилда амалгаоширилиши лозим бўлган ишлар кўриб чиқилди. 115 спорт объекти ва 48 болалар мусиқа ва санъат мактаблариниқуриш ҳамда реконструкция қилиш, уларни зарур анжом ва ускуналар билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларбелгилаб олинди. Бу борада йўл қўйилаётган айрим камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш зарурлигитаъкидланди.

2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларигатайёргарлик ишлари ҳам кўриб чиқилди.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси бугунбошқаларнинг ҳавасини тортаётган ташкилотга айлангани барчамизга мамнуният бағишлайди. Бу ҳаракатсамараларидан баҳраманд бўлаётган болалар ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етмоқда. Бу халқимиз ҳечқачон ҳеч кимдан кам бўлмагани, ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч кимдан кам бўлмаслигининг яна бир ҳаётийтасдиғидир, деди пировардида Президентимиз.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан ЎзбекистонРеспубликаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.Азимов, Бош вазирўринбосарлари Э.Боситхонова, Б.Зокиров, А.Икромов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти М.Усмонов,қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ҳокимларининг ахбороти тингланди.

Йиғилишда кўрилганмасалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]