Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50358
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Гитлерни 95 ёшгача Бразилияда яшагани исботланмоқда

Ko'rildi: 1387 | Bo'limi: |


Барчага маълумки, Адольф Гитлер 1945 йил 30 апрел куни ўз жонига қасд қилган. Аммо бразилиялик аспирант СимонеРене Геррейро Диаснинг айтишича, Гитлер Бразилияга қочган ва бошқа исм билан у ерда 95 ёшигача ҳаёткечирган.

“Гитлернинг Бразилиядаги ҳаёти ва ўлими” деб номланган китоб муаллифининг таъкидлашича,фюрер Боливия чегараси ёнидаги  шаҳарчада яшаган ва 1984 йил оламдан ўтган. Бразилияга келгунча, у Аргентинава Парагвай мамлакатларида беркинган.
      
Бразилиялик аспирантнинг сўзларига кўра, Гитлер шубҳауйғотмаслик учун қора танли аёл билан яшаган. Исмини эса Адольф Лейпциг дея ўзгартирган. Маҳаллий аҳоли униҚари немис деб аташган.  Симоне Диаснинг ўзи Гитлер яшаган шаҳардан 48 км нарида истеқомат қилади.

DailyMail нашрининг хабар қилишича, Симони ўзининг теориясини исботлаш учун бир қатор генетик экспертизаларўтказмоқчи. У Гитлернинг Исроилда истиқомат қилувчи авлодларидан ДНК натижаларини олиш ниятида.  
Шунингдек, польшалик ҳамшира 1980 йилда Гитлер ўша шаҳар шифохонасида даволанганини айтган.    

Аммобразилиялик академиклар Симоненинг назариясини жиддий қабул қилишмаяпти. "Бу янгилик эмас, тарихчи унвонигадаъвогар бўлганлар, Гитлер Жанубий Америка қитъасида яшагани ва ўша мамлакатларнинг бирида умринингохиригача ҳаёт кечиргани ҳақида назария билан чиқишган,"- дейди Мату-Гросу федерал УниверситетинингПрофессори Морейра Родригес.

2009 йилда эса бу назария билан чиққан тадқиқотчиларда умид пайдо бўлди. Ўтказилган ДНК натижалари Берлиндаги бункерда топилган бош суяк Гитлерга тегишли эмаслиги исботланди.  
Шунингдек, Гитлернинг бункердаги ўлимини унинг қўриқчиси  тасдиқлаган. Рохус Мишнинг (Гитлернингқўриқчиси)  ўзи 2013 йилнинг сентябрида 96 ёшида оламдан ўтган. Унинг сўзларига кўра, Гитлерни сўнгги марта бошибилан столда ётганини кўрган. Бир оз вақт аввал эса ўқ узилганини эшитган.
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]