Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50471
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 600
Гостей: 596
Пользователи: 4

Armonmr, Ada, 992928816096, MANKENT
Сегодня был на сайте:
992928816096, Ada, MANKENT, mysobirov, Vincentspero


Грипп миллий маркази мавсумий касалликнинг А(HINI) туридан огоҳлантирди

Ko'rildi: 479 | Bo'limi: |


Қишнинг совуқ кунларида грипп ва ўткир респиратор инфекцияли касалликлар билан хасталаниш кўрсаткичибирмунча ошади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, шу кунларда сайёрамиз аҳолисиорасида мавсумий гриппнинг А(HINI) штамми кенг тарқалмоқда.

Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида ҳаммавсумий грипп билан касалланиш учраб турибди. Бундай беморларга ўз вақтида самарали тиббий ёрдам кўрсатишбаробарида ушбу касалликнинг эпидемик тусда тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалгаоширилмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика грипп миллий марказираҳбари, тиббиёт фанлари доктори Равшан Раҳимов бу ҳақда ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:
– Шу кунларда бутун дунё миқёсида мавсумий грипп бўйича юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, ушбуйўналишдаги ишлар янада кучайтирилаётир. Грипп юқумли вирусли касаллик бўлиб, об-ҳавонинг ўзгариши биланқўзғалиш ва тез тарқалиш хусусиятигаэга. Бу хасталик асосан ҳаво томчи йўли билан юқади. Грипп иммунитетипаст, сурункали касалликлар билан хасталанганлар, кекса ёшдагилар, ҳомиладор аёллар ва болаларда оғирроқкечиши мумкин. Шу боис бундай хасталик ўз вақтида аниқланиб даволанса, гриппдан кейинги асоратларнинголдини олган бўламиз. Тиббиёт, таълим, мактабгача таълим муассасаларида кенг қамровли профилактика ишларимунтазам амалга оширилмоқда. Гриппга қарши эмлаш тадбирлари белгиланган режа асосида ўтказилди. Мактабгачатаълим муассасалари, мактаб, коллеж ва лицейларда эрталабки тиббий таҳлил олиб борилгани, гриппаломатлари аниқланганларга шу ернинг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари йўлга қўйилгани ўзинингижобий самарасини бермоқда.

Грипп билан хасталанган беморларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишучун барча шифохоналарда қўшимча ўринлар ва дори-дармон захиралари яратилди. Вирусологиялабораторияларида тиббий таҳлил ишларини тез ва самарали амалга ошириш учун етарли миқдордагидиагностикум ва тест системалар мавжуд. Бирламчи тиббиёт масканлари, клиникалар, ихтисослашган шифомуассасалари, шошилинч тиббий ёрдам марказлари ва бошқа қатор шифохоналарнинг шифокорлари гриппэпидемиологияси, диагностикаси ва даволаш усуллари бўйича малака оширди. Аҳолининг тиббий маданиятиниюксалтириш мақсадида соҳа олимлари ва мутахассислар оммавий ахборот воситалари орқали мунтазамчиқишлар уюштирмоқда.

Гриппга қарши курашда ҳар бир инсон касалликнинг дастлабки белгиларини яхшибилиши керак. Грипп юққанда инсонда бош ва мушаклар оғриғи, иштаҳасизлик, ҳолсизлик, тумов, йўтал,ҳароратнинг ошиши, ич кетиши кузатилади. Бундай ҳолларда зудлик билан ҳудуддаги оилавий поликлиника ёкиқишлоқ врачлик пунктига қўнғироқ қилиб, шифокорни уйга чақириш тавсия этилади. Бугунги кунда барчабирламчи тиббиёт масканларида фаолият юритаётган умумий амалиёт врачлари ва оила шифокорлари бундайбеморга бирламчи ёрдам кўрсатиш борасида етарли билим ва малакага эга. Клиникалар ва даволаш муассасалариюқумли касалликлар билан хасталанган беморларни даволаш учун зарур дори-дармонлар билан таъминланган.
Таъкидлаш жоизки, грипп билан касалланганда дори-дармондан ўз билганича фойдаланиш мақсадга мувофиқэмас. Грипп билан хасталанган бемор албатта шифокорни чақириб, врач тавсияси ва назорати остида даволанишилозим. Ҳозирги кунда шифокорлар бундай тавсияларни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида маҳаллалар,таълим масканларида мулоқотлар, учрашувлар ташкил этмоқда.

Грипп эпидемиологияси, клиникхусусиятлари, олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган препаратларнинг шифобахшлигини ўрганишгриппдан кейинги асоратларнинг олдини олишда муҳим омил саналади. Бу борада услубий тадбирларни ўз вақтидаташкил этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу йўналишдаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ташкил этилганбизнинг марказда илмий-амалий, услубий ишлар учун барча шароит яратилган.

Ҳозирги кунда Республикагрипп миллий марказининг жойларда олтита таянч пункти фаолият юритмоқда. Ушбу илмий-услубий марказларнингбарчаси тадқиқотларни ўз вақтида самарали амалга ошириш учун зарур лаборатория ва диагностика воситаларибилан таъминланган. Илмий изланишларни тажриба-синовдан ўтказишда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашлиВирусология илмий-текшириш институти, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалийтиббиёт маркази, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё ва Биокимё институтлари билан йўлгақўйилган алоқалар яхши самара бераётир. Олимлар ва ёш тадқиқотчиларимиз бу борада тараққий этганмамлакатларда эришилаётган ютуқлар билан танишиш, юртимизда қўлга киритилаётган янгиликларни кенг тарғибэтиш мақсадида халқаро конференция ва илмий-амалий семинарларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.
Ҳозирги кунда мутахассислар касалликнинг олдини олиш ва курашнинг энг мақбул усули сифатида қатортавсиялар ишлаб чиқиб, тарғиб этмоқда. Бунинг энг мақбул усулларидан бири юзга ниқоб тақиб юришдир. Тўғрива рационал овқатланиш ва санитария-гигиена талабларига риоя этиш, тўйиб ухлаш, бадантарбия ҳампрофилактиканинг муҳим шартларидан бири. Бу мавсумий грипп ва ўткир респираторли касалликларнинг олдиниолишда энг самарали усул ҳисобланади. Бундан ташқари, эмлаш тадбирларини ўтказиш, тозаликка риоя этиш,хонадонларда дезинфекция ишларини йўлга қўйиш, хоналарни шамоллатиш эпидемиянинг олдини олишда муҳимаҳамиятга эга. Шахсий гигиена қоидаларини доимо ёдда тутиш лозим. Иқлимга мос кийиниш, овқатланиш меъёри вақоидаларига тўла риоя этиш доимий эътиборда бўлиши зарур.

Ўз саломатлигига эътиборли, жисмонанфаол, белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтиб, унинг хулосаларига тўла амал қилган инсон ташқитаъсирларга бардошли бўлади. Фақат ана шундай юксак тиббий маданият ва соғлом турмуш тарзига риоя этишорқали ўзимизнинг ва келажак авлодларимизнинг саломатлигини ҳимоялашга эришамиз.
 
 
 
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]