Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50265
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Янги йилга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етди

Ko'rildi: 293 | Bo'limi: |


Ўзбекистонда Янги йил байрамини муносиб кутиб олишга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етиб бормоқда.
Ушбу тадбирларни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво”эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва маҳаллий ҳокимликлар катта ҳиссақўшмоқда.

Пойтахтимизнинг Мустақиллик майдонида ўрнатилган улкан арча турли ўйинчоқлар биланясатилди. Яқин кунларда бу ерда театрлаштирилган саҳна томошалари бошланади, дея хабар беради ЎзА.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, майдонда барпо этилган катта саҳнада Ўзбек Миллий академик драматеатри жамоаси “Қорбобога мактуб” театрлаштирилган томошасини болалар эътиборига ҳавола этади. Турлимусиқий дастурларда бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси, академик ва халқ бадиий жамоаларидирекциясининг ансамбллари ва хонандалари, цирк артистлари иштирок этади.

Асосий арчадан ташқари,Тошкент шаҳрининг Хадра майдонида, Юнусобод тумани боғида, Алгоритм ва Сергели даҳалари, Бектемиртуманидаги “Қуёш” боғида ва Авиасозлар маданият саройи ёнидаги майдонда ҳам арчалар ўрнатилади. Болаларбу ерда нафақат мароқли дам олиши, балки турли эртак қаҳрамонлари иштирокида театрлаштирилган саҳнатомошаларини томоша қилиши мумкин.

Бундан ташқари, болажонлар учун бошқа тадбирлар ҳамташкил этилади. Жумладан, Ўзбек давлат драма театри “Шатрада янги йил эртаклари” саҳна асари, Муқимийномидаги ўзбек давлат мусиқий театри “Ялмоғиз кампир набираси” спектакли, Ўзбек Миллий академик драматеатрининг ёш актёрлари “Сеҳрли калит” асарларини намойиш этади. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлатакадемик катта театрида “Ўн икки ой” спектакли, Ўзбекистон академик рус драма театрида “Қор маликаси”эртаги, Республика ёш томошабинлар театрида “Иркит ўрдакча” спектакли томошаси қўйилади. Республикақўғирчоқ театрида байрам кунлари “Сеҳрли пақилдоқ” саҳна асари намойиш этилади. Ўзбекистон давлатконсерваториясида катта қўғирчоқлар театри томошаларини ташкил этиш анъанага айланган, бу йилгибайрамда “Панда саргузашти” театр томошаси болажонлар эътиборига ҳавола этилади.

Ўзбекистонёшлар театри ҳар йили ўқувчилар учун янги йил томошаларини тайёрлайди. Бу гал театрда “Оловуддиннингсеҳрли чироғи” спектакли намойиш этилади. Ўзбек давлат циркида эса “Ғаройиб қаҳрамонларнинг янги йилсаргузаштлари” намойиш этилади.

Пойтахтимиздаги кинотеатрлар ҳам ўз дастурларини тақдим этади.Хусусан, “Зарафшон” киноконцерт залида “Нўхат устидаги малика”, “Микки ва Санта” эртаклари намойишэтилади.

Мухтасар айтганда, болажонларнинг қишки таътил кунлари қизиқарли ва мароқли ўтиши учунхилма-хил байрам дастурлари тайёрланмоқда. Бу эса мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг бўш вақтинимазмунли ўтказишга қаратилаётган улкан эътиборнинг амалий ифодасидир.
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]