Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33413
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте


Йигитали МАМАЖОНОВ: “Одамлар “Ана, Райҳон эри билан” дейишларини истамайман!”

Ko'rildi: 285 | Bo'limi: |


Йигитали Мамажоновни мухлислар кўплаб қўшиқларгаишланган клиплардаги роллари орқали яхши танишади.Кўринишдан жиддий, камгап бу йигит ҳамма билан суҳбатлашиб кетавермаса-да, кўнглини топсангиз,ундан яхши суҳбатдош йўқлигига амин бўласиз!

Ўзбекистонда хизматкўрсатган артист Райҳон Ғаниеванингтурмуш ўртоғи, ёш актёр Йигитали Мамажонов  билан уюштиргансуҳбатимизни тақдим этамиз...
 
— Йигитали Мамажоновқай даражада тортинчоқ?

— Анчагина. Ёшлигимдан киришимли эмасман. Танимаганодамларим билан суҳбатга киришишим қийин. Ҳатто мухлислар бирга расмга тушишни таклиф қилишса, ҳалигачанима дебжавоб қайтаришни билмайман (кулади). “Фалон клипда суратга тушган актёрмисиз?” деб сўрашганидаҳам беихтиёр “Балки ўхшатаётгандирсиз...” деб юбораман. Аммо, яқинларим билан ҳазил-ҳузул қилиб, бемалолсуҳбатлашаман. Лекин, камера олдида,  саҳнада мутлақо бошқа одамга айланаман. Тортинчоқликдан асар ҳамқолмайди, бор эътиборимни ролга қаратаман-да!

— Сухандонлар нонини яримтақилаётганингиз ростми?

— (кулади) Бу ҳазилингизни тушунсабўлади. Ҳақиқатдан ҳам халқхизматларида бошловчилик қилаётганим рост. Бир неча йиллар олдин бошловчилик қилиш ижодий режамда йўқ эди.Актёр учун равон нутқ муҳимлиги сабаб, сўз бойлигимни ошириш мақсадида хизматларда бошловчи сифатидаиштирок этяпман.

— Бундан чиқди, бундан буён ролларингизни ўзингиз овозлаштирарэкансизда?

— Тўғри! Бу борада астойдил изланмоқдаман. Тез орадаги муносиб натижаданумид қиляпман.

— Режиссурага ҳам қўл урибсиз? Актёр, бошловчи варежиссёрликда бирдек муваффақият қозонишингизгаишонасизми?

— Ҳеч қайси ишни шунчакибажармайман. Бошлаган ҳарбир фаолиятимда мукаммалликка интиламан. Лекин, режиссёрликка даъвогарлигим йўқ.Эндигина клип тасвирга олиш жараёнида саҳналаштирувчи режиссёр сифатида ишлаб кўрдим.

—Иштирокингиздаги “Ёзсиз йил” фильми ажойиб чиққан.Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг“Пойга”фильмидаги ижроингиз ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Лекин, Йигитали Мамажоновни халққаклиплардаги роллари танитди...

— Ҳақиқатдан ҳам шундай. Фильм ё клипда иштирокэтишимдан қатъий назар йўл-йўлакай роль ижро этмайман.Айни кунларда режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Севгибалки бу жаннат” номли фильмида бош ролни талқин этяпман. Шоира Ғиёсова сценарийси шахсан менга жуда ёқди.Томошабин ўзи учун нимадир олишига ишонаман!

— Йигитали, қайси воқеа сабаб тилгатушдингиз?

— Саволингиздаги “коса тагидагиним косани” пайқадим. Тан оламан, Райҳон билан тўйимиздан кейин одамларнинг тилига тушдим. Бу — тақдир! Лекин, бизни бирга кўрган одамларнинг “Ана,Райҳон эри билан” эмас, балки “Йигитали, рафиқаси билан” дейишларини истардим.

—Рафиқангизни қанчалик қўллаб-қувватлайсиз?

— Қўлимдан келгунича! Доим Райҳонга вақтажратишга ҳаракат қиламан.Маслаҳатларимиз узундан узоқ ва самарали кечади. Муҳими, бир-биримизни яхшитушунамиз, ёрдам берамиз ва ҳар томонлама ғамхўрмиз. Мен учун энг муҳими — рафиқамни бахтли кўришдек бахтниҳис этиш! Атрофдаги гап-сўзларга деярли эътибор бермасликка ҳаракат қиламан. Олдимизда улкан режаларимиз ваниятларимиз бор!

— Рашкчимисиз? Райҳончи?

— Жудаям (кулади)... Баъзида оширибюборишим ҳам мумкин. Аммо,эркак киши меъёрни билиши керак, деб ўйлайман. Севги бор жойда қизғаниш, рашк ҳамбўлиши табиий. Рашк бобида Райҳон ҳам мендан қолишмайди (кулади). “Ўхшатмасдан учратмас” деббежизайтишмас экан. Аммо, рашкни деб, узоқ муддат аразлайдиганлардан эмасмиз.

— Тўйингиздан олдинРайҳон “Тўйдан кейин мендан бошқа хонандаларнингклипида суратга тушмайсиз”, деб шарт қўйган экан?

— Бўлмаган гап! Ўртамизда бундай келишув бўлмаган. Ижодкор бўлганиучун ҳам мени яхши тушунади ва шарт қўйиши мумкин эмас. Яхши сценарий таклиф этишса, клипларда суратгатушишим мумкин.

— Интернет сайтларининг бирининг мухбирлари  сизлардан сўроқсизмаҳаллангизда “меҳмон” бўлишгани ва қўни-қўшнилардан Йигитали ваРайҳоннингюриш-туриши ҳақида суриштиришганини эшитдим...

— Биз ҳам эшитиб, жудахафабўлдик. Очиғи, кутмагандик! Кимнингдир шахсий ҳаёти, уй-жойини сўроқсиз кузатиш, танимаган-билмаганодамлардан биз ҳақимизда фикр олиш ва уни сайтда оммага эълон қилиш жуда хунук иш. Ўша қўштирноқ ичидаги“ижодкор”ларнинг бу хатти-ҳаракати ўзбекчиликка ярашмайди. Агар маҳалламиздан ўтиб кетаётган одамдан бизҳақимизда сўрашганида бўҳтон гапларни айтганида нима бўларди?
 
ҚИСҚАЧА:
  — Хорижтилларидан рус ва инглиз тилларини биламан. Испан тилига қизиқишим катта.
—Имижим устида деярли ўзим ишлайман ва тез-тез стилист алмаштираман.
— Она юртимАндижонга ижод билан бўлиб боролмаяпман.
— Машҳур бўлмаган хонанданинг клипига гонорарсизсуратга тушишим мумкин. Агар клип сценарийси, қўшиқмазмуни ва ролим мени қойил қолдирса! — Психологик драма ва комедия жанридаги фильмларда роль ўйнаш ёқади.
 
ПарвизФАТТОЕВ суҳбатлашди
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]