Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50393
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Йилнинг энг кўп қалам ҳақи оладиган ёзувчилари эълон қилинди

Ko'rildi: 174 | Bo'limi: |


Британиялик ёзувчи аёл, катта шов-шувга сабабчи бўлган “Кулрангнинг 50 сояси” трилогиясининг муаллифи Э. Л.Жеймс “Forbes” журнали томонидан тузилган жаҳоннинг энг кўп қалам ҳақи оладиган ёзувчилари рўйхатида биринчиўринни эгаллади.  Сўнгги йил давомида Жеймс 95 миллион доллар гонорар олган, деб ёзади Lenta.ru. Руҳшунос АлексКроссе ҳақидаги ўткир сюжетли романларнинг муаллифи, ўтган уч йил давомида рўйхатда етакчи бўлган ЖеймсПаттерсон бу сафар иккинчи ўринга тушди. Паттерсон келаси йил биринчи ўринга қайтиши мумкин, чунки унингкитоблари сотилиш даражаси бўйича жуда юқори ўринларда бормоқда.   Учинчи ўрин ўтган йили “Очкўз ўйинлар”асари туфайли 55 миллион доллар ишлаб олган Сьюзан Коллинз эгаллади. Айтиш жоизки, ёзувчининг юқори даромадолишига асарнинг муаваффақиятли экранлаштирилиши ҳам сабабчи бўлган, фильм прокатда 690 миллион доллар ишлаболган.

Тўртинчи ўринда бир йил ичида 28 миллион доллар ишлаб олган “Линкольнни ўлдириш” ва“Кеннедини ўлдириш” триллерларининг муаллифи Билл О’Рейли бормоқда. Яқинда чоп этилиши кутилаётганёзувчининг янги “Исони ўлдириш” романи эса олдингиларидан ҳам муваффақиятлироқ чиқиши мумкин.  Бешинчи ўринни ўтган 12 ой ичида 26 миллион доллар пул ишлаб олган Даниэла Стил эгаллади. Қайд этиб ўтамиз,ўзининг ёзувчилик фаолияти давомида Стил 128 та китобни нашр этган, уларнинг аксариятини аёллар ўқийдиганроманлар ташкил этади. Китоблар 600 млн. нусхада сотилган. 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]