Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33436
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 328
Гостей: 325
Пользователи: 3

Bombapuh, timur_macaroff, Qodir9226
Сегодня был на сайте:
jamshid_white, ulugbek9695, CraZik, 992928816096, NextMusic, Ada, isco, MANKENT, Alhamdulilloh, 937434246, elif1994, Bekzod92, milan, mysobirov, Nicky_romero, Abror9693, ShotbGant, timur_macaroff, CarlosFub, Vincentspero, Armonmr, MirzoVes, DianaPaf, PeerPem, Nerusulchex


Ёруғ кунларда юзлашмоқ шукуҳи

Ko'rildi: 591 | Bo'limi: |


Ассалому алайкум, азиз "Даракчи" муштарийлари!

Бир муддат танаффусдан сўнг яна сиз азизларбилан ғойибона дийдорлашиш бахтига мушараф бўлганимиздан бениҳоя мамнунмиз. Мақоланинг салом биланбошлангани бежиз эмас. Аслида салом бу тинчлик, саломатлик, барқарорлик тиламоқдир. Саломлашишдан мақсадҳам ана шу буюк неъматларнинг бардавомлигини тилашдан иборат.

Инсон табиати ғалати. Кўпнеъматларнинг қанчалик улуғ эканини ундан ажрагач англайди. Кексайганда ёшликда бекор ўтказилган олтиндамларни қўмсайди. Бетобликда саломатликнинг қадрига етади. Нотинч дамларда осойишталикнинг қанчаликбебаҳо эканини тушуниб етади. Очқаган пайтда кўзига бир бурда нон олтиндан азиз кўринади. Ташналик пайтибир томчи ҳар қандай дуру жавоҳирдан қимматли эканини англайди.  

Фақат оқил ва огоҳ кишиларгина бунеъматларни ўз вақтида қадрлаш лозимлигини яхши билади. Орамизда ана шундай юксак ақл ва салоҳият эгалариқанчалик кўп бўлса, шунча яхши...

Агар огоҳсен сен...

Дарҳақиқат, огоҳликда ҳикмат кўп.Дунёнинг турли нуқталарида юз бераётган ўзгаришлар, воқеа-ҳодисаларни уйингиздан бир қадам силжимасданкузатиш имконига эгасиз.

Бугунги давр, жараён ҳар биримиздан огоҳликни, теварагимизда рўйбераётган янгиликларга теран нигоҳ билан боқишни, комил ақл билан хулоса чиқаришни, тинчлик, осойишталик,фаровонлик нақадар улкан неъмат эканини чуқур англаб етишни тақозо этади.

Халқимизда “бирни кўрибфикр қил, бирни кўриб шукур қил”, “ёмонни кўрмагунча яхшининг қадрига етмайсан” сингари мақоллари бежизайтилмаган. Зотан, ҳамма нарса таққосда намоён бўлади. Зулмат бўлмаганда ёруғликнинг, ёвузликбўлмаганида эзгуликнинг қадр-қиммати қолмаган бўлур эди.

Дунё воқеаларини  синчиклаб кузатайлик,турли можаролар, низолар, келишмовчиликлар, қонли тўқнашувлар, муаммолар илдизига назар солайлик. Буюртимизда яшаётган, ўзини шу  Ватанга дахлдор деб билган ҳар бир инсон қалбида шукроналик, фахру ифтихортуйғусини уйғотиши, озод ва обод юртимизга муҳаббат ҳиссини янада мустаҳкамлаши муқаррар.

Азизонлар қадри

Кунги кеча файзли дастурхон атрофида, яқинларимиз даврасида эзгу ниятлар биланянги йилни қарши олгандик. Қарангки,  2014 йилнинг биринчи ойи ҳам ортда қолибди. Бир қарашда вақт шу қадаршиддат ва шитоб ила олдинга интилаётгандек.

Машҳур олим Альберт Эйнштейндан оламшумул Нисбийликназариясини соддароқ қилиб тушунтириб беришни сўраганларида шундай деган экан: “Азоб исканжасда ўтганбир лаҳза ҳам худди йиллардек узун туюлади, бахт ва қувонч тўла кунлар эса, кўз очиб юмгунчаўтиб кетади”.
Эҳтимол ҳаётимиздаги фаровонлик, файз-барака, қувончли кунларнинг кўплиги сабабли вақт ҳам бизгатезлашгандек туюлар? Бугунги кунда уруш, нотинчлик, талофатлар, ҳалокатлар ҳукм сураётган минтақалар аҳлиучун ҳам вақт шу қадар тез ўтаётгандек туюлармикин?

Ўтган бир йилга назар ташлайлик. Шу бир йиличида юртимизда қанчадан қанча ўзгаришлар рўй берди. Минглаб таълим-тарбия муассасалари, шифо масканлари,турар-жой бинолари фойдаланишга топширилди. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида кенг қамровли ютуқларқўлга киритилди. Мамлакатимизда иқтисодий ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда. Ўтган йил якунлари бўйичаялпи ички маҳсулотнинг ўсиши саккиз фоизни ташкил этганининг ўзи фикримизнинг яққол исботидир.
Ўтган йилда спорт, маданият, таълим, фан соҳаларида ҳам муайян ютуқлар қўлга киритилди. Айниқсаёшларимизнинг турли йўналишларда ўз куч ва салоҳиятини яққол намоён этаётгани қувонарли ҳол. Ўтган йилсўнгида ўтказилган “Юрт келажаги”, “Камалак юлдузлари” сингари йирик танловларда ёшларимизнинг буборадаги интилишлари янада ёрқинроқ кўзга ташланди. “Эътироф-2013” санъат ва маданият йўналишида фаолиятюритаётган ҳамюртларимиз ижоди ва фаолиятини муносиб тақдирлашда муҳим омил бўлди.

Ҳолбуки, ўтганбир йил ичида олам неча бор турланди. Ҳали-ҳануз жаҳон иқтисодиётида ўсиш суръатлари у тезлашгани йўқ,  унинг ривожланишида хатарлар сақланиб қолди. Ўнлаб мамлакатлар молиявий инқироз асоратидан қутала олмади.Ишсизлик, сиёсий беқарорлик, миллий ва ирқий низолар, табиий офатлар, уруш ва хунрезликлар ўтган 2013 йилда ҳамдунё меҳварини четлаб ўтмади.

Ана шундай серташвиш, шиддатли бир даврда янги йилни хуш кайфиятда,эзгу орзу умидлар, изланишлар билан қарши олгшанимиз барчамизнинг бахтимиз бўлса керак.

Бизқаерда яшаяпмиз?

Миллий қонунчилигимизда, хусусан, Бош қомусимизда ҳам барча фуқароларнинг тенгҳуқуқли экани, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеиданқатъий назар қонун олдида тенг экани қайд этилади.  Эркинлик ва шахсий дахлсизлик барча учункафолатланади. Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланишва турар жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси дингаэътиқод қилмаслиги мумкин. Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Бу рўйхатни яна давом этириш мумкин. Зотан,бундай ҳуқуқ ва эркинликлар халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган меъёрларига ҳам тўла-тўкис москелади. Биз юқоридаги тамойилларнинг амалдаги ифодасини кундалик ҳаётимизда ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Юртбошимиз таъбири билан айтганда, мамлакатимизда инсон ислоҳот учун эмас, ислоҳотлар инсон учунхизмат қилаётир. Юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элат, турли диний конфессиялар вакиллари бир оилааъзоларидек аҳил-иноқ ҳаёт кечирмоқда. Ўзбек халқининг бағрикенглиги турли эътиқод ва маданиятларгаҳурмат билан қараши бошқа миллат ҳамда элат вакиллари томонидан чуқур самимият билан эътироф этилмоқда.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда 16 та конфессияга мансуб 2 223 диний ташкилот, Конституциямиз кафолатлабберган тенг ҳуқуқлилик асосида демократик, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида ягонаоила сингари бирлашганлар. Таълим муассасаларида ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлармуҳайё. Шифо масканлари аҳолининг саломатлигини сақлаш учун хизмат қилаётир. Ҳуқуқ ва тинчликпосбонларининг ҳушёрлиги ва сергаклиги  сабаб Ватанимизда тинчлик, осойишталик, барқарорлик муҳити ҳукмрон. Дунёнинг кўплаб минтақаларида зўравонлик, синфий камситишлар, миллий, ирқий, диний тенгсизликларҳукм сураётган бир пайтда...

Инсон эрки даҳлсиздир

Истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб,ўлкамизда инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириши, жиноий жазоларнилибераллаштиришга жиддий эътибор қаратилди Ўзбекистон кўплаб халқаро ташкилотларнинг тенгҳуқуқли аъзосига айланди. 1992 йилнинг 2 мартидан буён Ватанимиз байроғи БМТнинг пештоқида мағрур ҳилпирабтурибди.  Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин қўшилганбиринчи халқаро ҳужжат саналади. Ўтган давр ичида мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 70 ортиқ ҳуқуқийҳужжатлар, халқаро шартномалар иштирокчисига айланди ва айни кунда бу ҳужжатлар ижросига жуда каттаэътибор қаратиб келинаётир.

Жорий йил бошида мамлакатимизда ўлим жазоси бекор қилинганига олти йилтўлди. Ҳолбуки, бугунги кунда ҳам дунёнинг ўнлаб мамлакатларида бу жазо усулидан воз кечилгани йўқ. Ҳар йиликўплаб давлатларда минглаб инсонлар турли даражадаги жиноятлари учун “қонун номи билан” турли усуллардақатл этилмоқда.

Ҳозир  Ер юзидаги 68 та мамлакатда бу жазо турли жиноятлар учун қўлланиб келинмоқда.Дунёда “сеҳрли диёр”, “демократия бешиги” каби жарангдор номлар билан таърифланадиган АҚШнинг бир қаторштатларида  бу жазо усули сақланиб турибди. 

Тинчликка кўз тегмасин

Суҳбатимизнибеъжиз саломдан, яъни тинчлик-хотиржамликдан бошламадик. Тинчлик бор экан, кўнглимиз хотиржам, ҳар куниэрталаб эмин-эркин ишга, ўқишга отланамиз. Тинчлик барқарор экан, юртимизнинг турли ҳудудларида ободончили,бунёдкорликишлари бардавом. Осойишталик ҳукмронки, фарзандларимиз замонавий таълим масканларидатаълим олиб, илм-фан чўққиларини эгаллашмоқда, фан санъат ва спорт соҳаларида мислсиз ютуқларни қўлгакиритишмоқда. Юртимиз осойишта экан, ҳар куни байрам, ҳар куни шодиёна. Дунёнинг турли бурчакларидан келганмеҳмонлар мамлакатимиздаги аҳиллик, барқарорлик ва тараққиётга ҳавас билан қарамоқда.

Юртимизтинч, кўнглимиз хотиржам, қалбимизда шукроналик ҳисси жўш ураркан, биз, таҳририят ходимлари ҳам ҳарҳафта Сизнинг хонадонингизга ғойибона, энг қайноқ хабарлар, дилкаш суҳбатлар, қизиқарли, ажойиб ва ғаройибянгиликлар, ранг-баранг саҳифалар ила кириб бораверамиз!

"Даракчи" таҳририяти "Даракчи" газетаси 2014 йил 1-сон


Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]