Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33411
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




“LG”нинг ақлли телевизорларини айғоқчиликда айблашди

Ko'rildi: 222 | Bo'limi: |


“LG” компаниясининг “ақлли” телевизорлари ўз эгасининг хабарисиз у ҳақдаги шахсий маълумотларни тўплаб,ишлаб чиқарувчига жўнатиши маълум бўлди. Бу ҳақда британиялик блогер DoctorBeet хабар беради.

“LG”телевизорига эга блогер қурилмадан кетаётган трафикни ўрганиб чиқади ва телевизор ўзи кўрадигантелеканаллар ва қурилмага уланадиган “флешка”даги файллар ҳақидаги маълумотларни муайян манзилларгажўнатаётганини билиб қолади. Маълумотлар шифрланмаган тарзда узатилган. Телеканаллар ҳақидаги хабарлар ТВидентификатори билан биргаликда ҳар сафар бошқа каналга ўтилган пайтда жўнатилган. “Флешка”дагифайлларнинг номлари бирор бир мантиқсиз жўнатилган: “баъзида
папкадаги барча файлларнинг номлариюборилган, баъзида эса ҳеч нима жўнатилмаган”, - дея қайд этади DoctorBeet. Телевизор созланмалари менюсида“Кўрилганлар тўғрисида маълумотларни тўплаш” (Collection of watching info) банди бор. Ушбу функция автомат тарздаёқилган, бироқ у ўчирилган тақдирда ҳам маълумотларни жўнатиш барибир давом этади, дейди блогер.  
“LG” компаниясининг ўзи реклама берувчилар учун мўлжалланган роликда телевизорларда “Smart Ad” функциясиборлиги ҳақида ҳикоя қилади. У фойдаланувчи томонидан кўриладиган
сайтлар, унинг севимлителекўрсатувлари ва интернетдаги қидирув сўровлари ҳақида маълумотларни тўплайди. Ушбу маълумотларреклама танлаш учун фойдаланилади.
DoctorBeet ушбу “кузатув ишлари” ҳақида компаниянинг Британиядагикўмак хизматига маълум қилган. У ерда блогерга унинг сўровини бош офисга жўнатишганини маълум қилишади.Шунингдек, блогерга телевизорни сотган компанияга мурожаат қилишни ҳам маслаҳат беришган. Уларнингсўзларига кўра, фойдаланувчи телевизорни харид қилаётган пайтда “шартнома қоидалари ва шартларини қабулқилган”.
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]