Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50380
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Нефт нархи кимга қандай таъсир этмоқда?

Ko'rildi: 312 | Bo'limi: Новости мира |


Сўнгги ойларда жаҳон бозорида нефт нархи кескин пасайиб кетди. Сармоя камайгани сари кўплаб иш жойлари қисқармоқда. Шунга қарамай бу соҳа етакчилари фикрича, “қора олтин” саноати истиқболи порлоқ.

  Нефт бўйича мутахассис Ричард Самс кўп йиллик тажрибасига асосланиб “бу борада сабр-тоқат керак”, дейди. АҚШ Энергетика ахборот агентлигига кўра, сланец нефтини қазиб олиш бошлангани сабабли кейинги йилда нефт ҳажми жорий йилгидан анча кўпроқ бўлади. Демак, нархлар пастлигича  қолади. Аммо “Шелл Оил” компаниясининг собиқ президенти, ҳозирда “Фуқаролар  арзон энергия учун” номли нодавлат ташкилоти раҳбари Жон Хофмайцер фикрича, келаси ойларда нефт камайиб, нархлар яна ошади.  

 Тобора тушиб бораётган нефт нархи глобал иқтисодиётга катта таъсир кўрсатмоқда. Таҳлилчиларга кўра, бу жараён Саудия Арабистони, Россия каби дунёнинг йирик нефт ишлаб чиқарувчилари учун жиддий синов бўлади. “Қора олтин” қиймати кескин тушиши оқибатида АҚШда ҳам бензин нархлари сўнгги йиллардаги энг  қуйи нуқтага етди.

  Европа ва Осиё давлатларида иқтисодий ўсишнинг сустлашиши ва натижада талабнинг камайиши “қора олтин” нархининг тушишига сабаб бўлгани айтилади. Шунингдек, АҚШда нефт ишлаб чиқариш ҳажмининг ортгани ҳам глобал бозорни ўзгартирган.

  Энергия захиралари бўйича мутахассис Жеймс Берклининг фикрича, асосий даромади нефтдан бўлган давлатлар катта зарар кўрмоқда.

  Нефт экспорт қилувчи мамлакатларни бирлаштирган ОПЕК ташкилоти одатда нефт нархи тушиб кетган пайтда ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиради. Аммо бу сафар ташкилот аъзолари бу борада келиша олмаяпти.

  Масалан, Саудия Арабистони нефтни катта миқдорда ишлаб чиқаришда давом этмоқда. Подшохлик улкан молиявий захираларга эга. Бу давлатнинг мақсади минтақадаги асосий рақибларини инқирозга бошлашдир, дейди Ла Сал университети профессори Эдуард Туржански. Унинг фикрича, “Саудия Арабистонининг ўзи камроқ даромад кўрмоқда, аммо қўшни давлатлар янада кўпроқ зарар кўришини билади”.

  Нефт нархининг тушиши Россия ва Венесуэла каби иқтисодиёти табиий захираларга қарам давлатларга ҳам жиддий зарар етказмоқда. Бу мамлакатларнинг йиллик бюджети нефтдан келадиган даромадга боғлиқ. Шу боис улар яқин келажакда харажатларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлиши мумкин.  

 Арзон нефтдан АҚШ компаниялари ҳам манфаатдор эмас. Лекин Америка нефт институти раҳбари Жек Жерарднинг айтишича, технологик янгиликлар ва ишлаб чиқариш таннархининг арзонлашиши туфайли АҚШ бизнеслари инқирозга юз тутмайди.

  "Биз ҳозир дунёнинг энг асосий нефт ва газ ишлаб чиқарувчиси деган номни Россия ва Яқин Шарқдан тортиб олмоқдамиз", - дейди у. Айрим тахлилчиларнинг фикрича, бунинг глобал таъсирлари чексиз. Келаси 3-5 йилнинг энг катта иқтисодий ва геосиёсий масаласи шу бўлади.

  Мутахассисларнинг сўзларига кўра, нефт нархлари, энергия ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий ўсиш бўйича глобал рақобат кучайишда давом этади.

  Сармоя камайгани сари кўплаб иш жойлари қисқармоқда. Шунга қарамай бу соҳа етакчиларининг  фикрича, “қора олтин” саноатининг  истиқболи порлоқ.

  Нефт нархининг пасайиши харидор учун, табиийки, ижобий ҳол. Аммо бунинг оқибатида нефтни гидравлик ёки фракинг услуби билан қазиб олаётган компаниялар зарар кўра бошлаган. Сўнгги ойларда нефт икки баравар арзонлагани сабаб АҚШнинг айрим штатларида, жумладан энергияга бой минтақалардан бўлмиш Техасда ишлаб чиқариш секинлашди. Нефт саноати минглаб одамни иш билан, бизнесларни мунтазам даромад билан таъминлайди. Оддий америкаликлар эса бензиннинг арзонлаганидан хурсанд.

  Мухбирларнинг хабар қилишича, Америка бўйлаб ҳайдовчилар учун ажойиб давр бошланди. Сўнгги олти ойда ёнилғи деярли икки баравар арзонлашди, анча пул тежалмоқда. Бензин янада мўл бўлиши учун Сенат Америка заводларига Канада нефтини етказиш учун "Кейстон" қувурини қуришга рухсат берувчи ҳужжатга овоз берди. Дунёда нефт ишлаб чиқариш ҳажми ошганига қарамай, АҚШ Сенати Канада нефть хом ашёсини Қўшма Штатларга узатувчи қувур қурилишини маъқуллади. Кучли баҳс-мунозараларга сабаб бўлган лойиха бизнес доираларга маъқул келмоқда, аммо экологлар қаршилигига учраши аниқ. Республикачиларнинг айтишича, лойиҳа иқтисодий томондан фойдали. Бироқ режа танқидчиларига кўра, "Кейстон" ишга тушса, кўп иш ўринлари яратилмайди. Америка заводларида қайта ишланган нефт мамлакатда қолмасдан экспортга чиқарилади. Демократ сенатор Барбара Боксернинг айтишича, Канада нефти дунёдаги энг экологик ифлос ёнилғилардан ҳисобланади.



Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]