Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33407
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




ОФК Осиё Кубоги ва ЖЧ саралаш баҳсларини бирлаштирди

Ko'rildi: 520 | Bo'limi: |


Кеча ОФК мусобақаларни ўтказиш қўмитаси йиғилишида бир қатор янгиликлар қабул қилинди. Қўмита томониданқабул  қилинган энг катта қарор - бу шубҳасиз 2018 йили ўтказиладиган жаҳон чемпионати ва 2019 йилда ташкилқилинадиган Осиё чемпионатлари учун  саралаш мусобақалари бирлаштирилиши бўлди.

ОФК президентиШайх Салмон Иброҳим Ал Ҳалифа ташкилотга аъзо ассоциацияларни ушбу ўзгаришларни қабул қилишга чақирди. 
“Мусобақалар ўтказиш ОФКнинг асосий иши ҳисобланади ва бу иш яхши қўлларда эканидан  хурсандман”, -дейди ОФК президенти. “Биз ўз фаолиятимизга катта эътибор қаратишимиз ва қитъа футболи ривожи учунқўлимиздан келган барча ишни  қилишимиз лозим. Ишончим комилки, ушбу ўзгаришлар Осиё футболи ривожига катта таъсир ўтказади ва ташкилотга аъзо ассоциацияларга фойда келтиради”, - дейди мутасадди.

Янгиформатга кўра, энди Осиё Кубогида аввалгидек 16 жамоа эмас, балки 24 жамоа иштирок этадиган  бўлди. 2014 йилдаўтказиладиган ОФК Чақирув Кубоги  ушбу турдаги  мусобақалар учун сўнггиси бўлиб қолади. Бундан буён ОФКЧақирув Кубоги  бошқа ўтказилмайди.

Хусусан, эндиликда жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги учунўтказиладиган саралаш мусобақалари бирлаштирилди. Ташкилотга аъзо 47 терма жамоа 8 гуруҳга бўлинади ва ҳарбирида 5-6тадан жамоа  бўлади. Гуруҳларда ғолиб чиққан 8 жамоа ва энг яхши натижа қайд этган 4  жамоа (умумий -12жамоа) тўғридан тўғри Осиё Кубогига йўл олади. Айнан  мана шу 12 жамоа жаҳон чемпионати учун курашни ҳам давомэттиради. Қолган жамоаларда фақат Осиё Кубоги учун курашиш имконияти қолади.

ЖЧ УЧУН КУРАШ
Ўз гуруҳларида ғолиб чиққан 8 жамоа ва  иккинчи ўринни эгаллаб, энг яхши натижа қайд этган 4 жамоа (умумий -12  жамоа) икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧга чиқиш учун курашни давом  эттиради. Гуруҳларда 6 тадан жамоабўлиши кўзда тутилган.

Бу гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган жамоалар тўғридантўғри жаҳон чемпионатига йўл оладилар. Учинчи ўрин соҳиблари эса аввал бўлгани сингари плей-оффучрашувларида курашни давом эттиради.

ОСИЁ КУБОГИ УЧУН КУРАШ

Осиё Кубоги учунажратилган қолган 12 ўрин учун кураш эса қуйидагича давом этади. Жаҳон чемпионати саралаши учун курашдаиштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ва гуруҳда ёмон натижа қайд этган 4 та иккинчи ўрин эгалари Осиё Кубогиучун саралаш баҳсларини давом эттирадилар.  Бу жамоаларга 3 ва 4-ўрин эгалари ҳамда энг яхши натижа қайд этгантўртта 5-ўрин эгалари ҳам  қўшиладилар. Жамоалар сони 24 тага етади. Бу жамоалар 4 та гуруҳга бўлинадилар.Гуруҳларда 4 тадан жамоа бўлади. Ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар Осиёчемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]