Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33431
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




"Пахтакор" клуби Президенти:«Бабаян "Пахтакор"га содиқ ва у клуб юраги»

Ko'rildi: 443 | Bo'limi: |


Кеча Пахтакор" жамоаси бошқарувида ўзгаришлар қилинди. Клуб акциядорлари иштирокида ўтказилган йиғилишдабош мураббий лавозими бекор қилинди.

Натижага эса клуб менежери Самвел Бабаян жавоб бериши маълумқилинди.
Бу борада клуб президенти Ботир Раҳимовнинг расмий баёноти билан танишинг.  

"Авваламбо,"Пахтакор" ФКнинг барча ходимлари, жамоа мухлислари ва Ўзбекистондаги барча ишқибозларни янги 2014 йил билантабриклайман.
Футболчиларга янги мавсумга тайёргарлик жараёнини яхши ўтказиб, бизни чиройли ва ҳужумкорўйин билан хурсанд этишларини тилайман. Шу билан бирга уларнинг ўйинларини кўрганлар маънавий завқ олишсин."Пахтакор" ва бошқа жамоалар мухлисларига сиҳат-саломатлик, севимли клублари уларга ғалабалар ёрдамидахурсандчилик улашишсин. Клубимиз учун охирги бир неча йилларда иқтидорли ёшларни тарбиялаш муҳим ўринтутди. Бугун ишонч билан айтишим мумкинки, клубимиз сиёсати жамоа фалсафаси талабларига тўлиқ жавоб беради.Клуб инфратузилмасини яратиш ва профессионал фаолият учун шароитни муҳайё қилиш клуб менежменти олдигақўйилган асосий талаблардан бири эди. Клуб раҳбарияти олдидаги асосий вазифалардан бири истеъдодли ёшлартаҳсил олиши мумкин бўлган футбол академиясини ташкил этиш эди. Иккинчи муҳим вазифа асосий таркибдаакадемия тарбияланувчилари ўйнашига эришиш саналарди. Қувонарлиси, ўтган мавсумда асосий жамоа таркибида 7-8нафар клуб академиясида таҳсил олган футболчилар майдонга тушишди. Уларнинг барчаси академияда берилгансабоқ туфайли "Пахтакор"га содиқлик руҳида тарбияланишган. Ўз жамоасини чин дилдан севган футболчигинафаолиятида катта натижаларга эриша олади. Биз юлдузларни катта трансферлар орқали йиғмаймиз. Биз бўлажакюлдузларни клубимизда тарбиялаймиз.
 
Ишонаманки, футбол йўлини академиямизда бошлаган болакай учунклуб шунчаки бўш овоз бўлмайди. Унинг учун "Пахтакор" рамзи бор либосда ўйнаш муҳим саналади. Бугун жамоатарихида энг ёш бўлган жамоа жамланган. Йилдан-йилга ёш футболчилар ўйин сифатини яхшилашларига ишонаман ваумид қиламанки, ушбу жамоа билан клуб тарихидаги энг яхши натижаларга эришамиз. Деярли барча футболчилартурли терма жамоаларда имтиҳондан ўтиб келишмоқда, улар тез орада миллий терма жамоанинг асосини ташкилқилишади. Искандеров, Козак, Сергеев, Ҳошимов, Кримец ва Исматуллаев бош жамоада ўйнашга улгуришган.
  Ташкилий-услубий ва инфратузилма билан боғлиқ масалаларни яхшилаш мақсадида клуб акциядорлари бошмураббий лавозимини бекор қилиш қарорига келишди. Унинг ўрнига клуб менежери лавозими таъсис этилади. Унингмажбуриятларига фақат ўқув-машғулот йиғинларини назорат қилиш эмас, балки академия фаолияти, селекцияишлари, ёшлар жамоалари ва биринчи лига жамоасини назорат этиш ҳам киради.
 
Кўп йиллар мобайнида"Пахтакор" менежментини Самвел Бабаян бошқариб келмоқда. У клубга содиқ, унинг мотори ва юраги ҳисобланади. Удеярли ҳамиша акциядорлар ва ишқибозлар олдида натижалар учун асосий жавобгар шахс бўлиб келган. Менбиламан, у ўқув-машғулот йиғинлари, таркибни аниқлаш, ёш иқтидорни топиб, унинг таркибга кириши каби муҳимқарорларни қабул қилиб келган. Клуб ва жамоа фалсафасини аниқлаб келган. Бугунги кунда Самвел БабаянОсиёдаги энг яхши футбол менежерларидан бири ҳисобланади. У ҳамиша ўз билимини ошириш устида ишлайди.
  Футболи тараққий этган кўплаб мамлакатлардан биламиз, жамоани менежерлар бошқаради. Самвел Бабаян "Про"лицензиясига эга, инфратузилмаси ва ўқув-йиғин машғулотлари энг яхши саналган клубларда малака оширган. Унга ва унинг шогирдларига ижобий натижаларга эришиб, мухлисларни чиройли ва мафтункор ўйин билан хурсандэтишларини тилаб қоламан"!
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]