Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33404
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Сенатор Тед Круз 2016 йилда АҚШ президентлиги учун курашишга қарор қилди

Ko'rildi: 225 | Bo'limi: Новости мира |


Сенатор Тед Круз (республикачи, Техас штатидан) АҚШ мамлакат президентлиги учун 2016 йил ноябрида бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишга қарор қилди.

 Сиёсатчининг мазкур қарори ҳақидаги расмий баёноти душанба куни Виржиния штатидаги университетлардан биридаги чиқишида эълон қилиши кутилмоқда.

  44 ёшли Круз Канадада туғилган. Отаси кубалик, онаси америкалик. 2014 йилда у Канада фуқаролигидан воз кечган. Сенатор лавозимида 2013 йил январдан буён фаолият юритиб келмоқда. У келиб чиқиши лотин америкалик бўлган биринчи сиёсатчи бўлиб, Техас штатидан сенатор этиб сайланган. Круз АҚШ президенти Барак Обама олиб бораётган сиёсат танқидчиларидан ҳисобланиб, хусусан соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотини маъқулламаган.

  Шундай қилиб, Круз Республикачилар партиясидан президентликка номзоди кўрсатилиши учун яна 10 киши билан кураш олиб боришига тўғри келади. Жумладан, улар қаторида Флориданинг собиқ губернатори, собиқ президент Жорж Бушнинг укаси Жеб Буш, Ню-Жерси штати губернатори Крис Кристи, сенаторлар Марко Рубио ва Рэнд Пол, Висконсин штати губернатори Скотт Уокер, Арканзас штати собиқ губернатори Майк Хакаби ва конгрессмен Пол Райанларни санаб ўтиш мумкин.

  Демократлардан номзоди кўрсатилиши кутилаётганлар орасида АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон ва вице-президент Жозеф Байденлар мавжуд. Аммо ҳозирча бу ҳақда расмий баёнот берилмаган.

  Амалдаги президент Барак Обама эса давлат раҳбари лавозими учун бу сафар кураша олмайди. Чунки АҚШ Конституциясига кўра, 4 йиллик президентлик лавозими учун 2 мартадан кўп сайланиш мумкин эмас.

Manba: Sharh.uz



Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]