Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




"Шарқ тароналари"да СДЧТИ талабалари таржимонлик қилишади

Ko'rildi: 283 | Bo'limi: |


Самарқандда “Шарқ тароналари” тўққизинчи халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик доирасида меҳмонларникутиб олиш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш, уларга транспорт хизмати кўрсатиш, гид ва таржимонлар бириктиришюзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
– Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида саксондан ортиқмеҳмонхона мавжуд. Фестиваль иштирокчиларини ҳар томонлама қулай бўлган меҳмонхоналарга жойлаштиришрежалаштирилмоқда, – дейди “Ўзбектуризм” миллий компанияси Самарқанд минтақавий бўлими раҳбари ИлҳомСувонов ЎзА га берган интервьюсида. – Жумладан, қатнашчиларнинг асосий қисми истиқомат қиладиган “Афросиёбпалас” меҳмонхонасида халқаро андозаларга мос, юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароит ваимкониятлар яратилмоқда. Фестиваль олдидан меҳмонхона таъмирланиб, янги жиҳозлар билан таъминланди.Ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари якунланиш арафасида. “Регистон Плаза”,“Регистон”, “Арк Самарқанд”, “Регал палас”, “Диёра”, “Идеал”, “Нодир Самарқанд” меҳмонхоналари ҳамфестиваль иштирокчилари ва фахрий меҳмонлар, ҳайъат аъзолари, оммавий ахборот воситалари ходимларини қабулқилишга шай ҳолатга келтирилди. Яна бир неча меҳмонхона захира сифатида меҳмонларни жойлаштиришга тайёрлабқўйилди. Хорижлик меҳмонларга таржимонлик қилиш ва гид-экскурсовод вазифасини бажариш учун Самарқанддавлат чет тиллар институтининг энг фаол талабалари саралаб олинди. Улар билан бир неча марта ўқувсеминарлар ўтказилиб, дунё халқлари мусиқа маданияти, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалинингташкил этилиши ва аҳамияти, Самарқанддаги тарихий обидалар, вилоятда кейинги йилларда амалга оширилганбунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди. Фестиваль иштирокчилари бориши режалаштирилган тарихийобидалар, Самарқанд шаҳри ва туманлардаги маданий-маиший иншоотлар, истироҳат боғлари бўйича ҳам энг сўнггимаълумотлар жамланиб, таржимонларга тарқатилди. Меҳмонларга сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадидазамонавий автобус ва енгил автомашиналар ажратилиб, зарур воситалар билан таъминланди.
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]