Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Темир йўл хизматидан 19 миллиондан зиёд йўловчи фойдаланди

Ko'rildi: 243 | Bo'limi: |


Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси томонидантемир йўллар ягона миллий тармоғини такомиллаштириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатиниошириш бўйича олиб борилаётган вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирдаайни пайтда юкларнинг 70 ва йўловчиларнинг 60 фоизи, импорт ҳамда экспорт қилинадиган юклар умумий ҳажмининг90 фоизи мамлакатимиз темир йўллари орқали ташилаётганлиги таъкидланди. 2013 йилги юк ва йўловчи ташишкўрсаткичлари ҳам соҳанинг жадал ривожланиб бораётганидан далолат беради. Масалан, шу даврда 82,9 миллионтонна юк ташилиб, юк айланмаси 22,6 миллиард тонна-километрни ташкил этган. 19 миллиондан зиёд йўловчитемир йўл хизматларидан фойдаланган, йўловчи ташиш айланмаси 3,6 миллиард йўловчи-километрни ташкил қилган,дея хабар беради ЎзА.

Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” поездида бугунги кунгача 400 мингданзиёд йўловчи ташилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу темир йўл транспорти орқали йўловчи ва юк ташишҳажми йилдан-йилга ўсиб бораётганидан далолатдир. Шу билан бирга, темирйўлчилар олдида турган қатор муҳимвазифаларнинг ҳал этилиши темир йўл транспорти хизматларига бўлган эҳтиёжни қондириш баробарида, унингсифатини ҳам ошириш имконини беради. Хусусан, темир йўл линияларининг электрлаштирилишинатижасида уларнинг ўтказувчанлик қобилияти ва иш самарадорлиги ортади, эксплуатация сарф-харажатларикамаяди.

Маълумки, 2012 йилда тегишли Давлат дастури асосида Тошкент-Самарқанд темир йўл линиясинингЯнгиер-Даштобод-Зарбдор-Жиззах ва Ғаллаорол–19-разъезд–Маржонбулоқ участкаларини электрлаштириш ишлариниҳоясига етказилган эди. Айни пайтда Мароқанд – Қарши ва Қарши – Термиз темир йўл участкалариниэлектрлаштириш ишлари давом эттирилмоқдаки, бу пойтахтимиз ва Самарқанддан жанубий ҳудудларгача юқоритезликда ҳаракатланувчи поездлар қатновини йўлга қўйиш имконини беради.

Тармоқнинг туризмсалоҳиятини амалга ошириш, чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар учун барча зарур шароитларни яратиш темир йўлкомпанияси фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Шу мақсадда компаниянинг шўъба бўлими –“Ўзтемирйўлйўловчи” очиқ акциядорлик жамияти томонидан 2013 йилда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари бўйлаб“Afsona” ва “Orient Silk Road Express” махсус сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди. Масалан, жорий йилнинг апрельойида ишга туширилган “Afsona” поезди Тошкент-Самарқанд-Қарши-Бухоро-Урганч йўналиши бўйича қатнайди. Майойида эса Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича иккинчи ва учинчи “Afsona” поезди қатнови йўлга қўйилди. Ҳарбир поезд саккизта қулай ва шинам вагондан иборат.

2013 йилнинг 16-23 сентябрь кунлари Германиянинг“Lernidee Erlebnisreisen GmbH” компанияси билан ҳамкорликда Тошкент-Қамаши-Китоб-Бухоро-Урганч-Самарқанд-Тошкентйўналиши бўйлаб қатнайдиган ғоят шинам “Orient Silk Road Express” сайёҳлик поездининг дастлабки қатнови амалгаоширилди. Германия, Норвегия, АҚШ, Франция ва Швейцариядан 70 нафар сайёҳ поезднинг биринчи йўловчиларибўлди. Вагонлар Буюк ипак йўлидаги шаҳарлар бўйлаб саёҳат қилиш учун барча зарур қулайликларга эга.
Матбуот анжуманида мутахассислар 2013 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияситизимида 1,5 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилгани, ушбу йўналишдаги таълим муассасаларининг 2,3 мингбитирувчиси иш билан таъминланганини маълум қилди.
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]