Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50445
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Тошкент қаҳвахоналаридан бирининг мижозлари 8000 доллар хайрия қилишди

Ko'rildi: 1131 | Bo'limi: |


Пойтахтимиз марказида жойлашган “Кафе” номли қаҳвахона ўз мижозларига хизмат кўрсатиш билан бир қатордаижтимоий тармоқларда ҳам фаол мулоқотда бўлиб туради.

Шуни инобатга олган ҳолда ушбуқаҳвахонанинг доимий мижозларидан бири ёрдам сўраб мурожаат этган. Daryo.uz нашри томонидан чоп этилганқуйидаги ноодатий хабар бизни ҳам бефарқ қолдирмади.

“Мижознинг тўрт яшар ўғли — Занозин АрсенийОлегович нефросклероз хасталигига чалиниб, касалхонага ётқизилган. Бу ташхис 2013 йилнинг июн ойидақўйилган, аммо декабрда шамоллаш сабабли беморнинг аҳволи янада оғирлашган. 26 декабрдан бери у Республикашошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Болалар реаниматсияси бўлимида жон сақламоқда. Арсенийнингбуйраги деярли буткул ишдан чиққан. Шу кунгача унда беш марта гемодиализ амалиёти (буйракдан ташқаридақонни тозалаш) ўтказилган. Беморга буйрак кўчириб ўтказиш лозим, аммо отаси ва онасининг қон гуруҳи тўғрикелмаганлиги боис, улар донор бўла олишмайди. Донор буйрак топиш, мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишучун эса оиланинг маблағи етмайди. Шу боис улар ёрдам сўраб “Кафе”га мурожаат этишади.Қаҳвахона маъмурияти эса 10 январ куни Facebook саҳифасида ўз мижозларига буни маълум қилиб, ҳар ким қўлданкелганича ёрдам беришини сўрайди.

Хуллас бир кун давомида “Кафе” мижозлари ҳамда Facebookсаҳифасидаги суҳбатдошлари у ерга ташриф буюриб, қўлдан келганча моддий ёрдам қолдириб кетишган.“Кафе” ходимининг ёзишича, келганлар Арсенийга ёрдам учун 5000 минг сўмдан бошлаб, турли миқдорларда пулқолдириб кетишган. Бунинг натижасида бир кун ичида хайрия пулининг умумий миқдори нақ 8000 АҚШ долларигаетган.

Кичкина бир қаҳвахонанинг ташаббуси билан савоб умидидаги кишиларнинг шунча пулйиғишганининг ўзи таҳсинга сазовор” деб ёзади нашр.

Дарҳақиқат, бу каби ҳайрия ишларгаюртдошларимиз ҳеч қачон бефарқ бўлмаганлар, бу каби савоб ишларнинг ташаббускорлари кўпайса, қанчадан-қанчабетоб жажжи фарзандларимиз соғайган бўлар эдилар. Бир-биримизнинг тақдиримизга бефарқ бўлмаслик ҳарбиримизнинг бурчимиздир. 
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]