Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33437
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Тошкентни ҳар куни 2,326 млн куб метр сув етказиш қувватига эга иншоотлар сув билан таъминлайди

Ko'rildi: 413 | Bo'limi: |


Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизими модернизация қилиниб, энергия тежайдиган замонавий технологияларжорий этилмоқда.

Хусусан, эскирган насос ускуналари энергияни иқтисод қиладиган замонавийускуналар билан алмаштирилиб, бу энергия истеъмоли ҳажмини камайтиришдан ташқари сув босимини оширишимконини ҳам бермоқда.
 
“Сувсоз” давлат унитар корхонаси пойтахтимизни сув билан узлуксизтаъминлаш, саноат ва маиший оқова сувни сифатли тозалаш билан шуғулланади.
 
“Сувсоз”давлат унитар корхонаси раҳбари И.Маҳкамовнинг ЎзА мухбирига хабар беришича, жамоада меҳнат қилаётган 4,5мингдан зиёд юқори малакали мутахассис йирик сув чиқариш иншоотлари, сув тақсимлаш тармоқлари, насосстанциялари, сув узатиш қувури, канализация тозалаш иншоотлари, сув тортиш станциялари,канализация коллекторларига хизмат кўрсатмоқда. Мазкур тизим ягона механизм сифатида ишлайди. Бинобарин,ҳар бир участканинг самарали ишлаши муҳим аҳамиятга эга. Тошкентдек йирик шаҳарда ҳар куни кўп миқдордатоза ичимлик суви истеъмол қилинади. Шаҳар кунига 2 миллион 326 минг куб метр сув етказиб бериш қувватига эгаеттита сув чиқариш иншооти ёрдамида сув билан таъминланмоқда. Етказиб берилаётган сувнинг катта қисмиБўзсув каналидан олинади.
 
Айни пайтда пойтахтимиз сув қувурлари тармоғининг узунлиги 3600километрдан ортади. Шу боис арзимас носозлик ҳам сув етказиб беришда узоқ муддат узилишга олиб келишимумкин.
 
Тошкент шаҳри сув таъминоти тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ватакомиллаштириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш,корхоналарнинг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Европа тикланиш ватараққиёт банки ўртасида тузилган шартнома доирасида қиймати 10 миллион долларлик «Тошкент шаҳрининг сувтаъминоти тизимини такомиллаштириш» инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида учта йирик суветказиб бериш иншооти реконструкция қилиниб, эскирган ускуналар энергия тежайдиган замонавий ускуналарбилан алмаштирилди, Қодирий сув ўтказиш иншооти, Қибрай сув чиқариш иншооти ва Бўзсув сув ўтказишиншоотларида янги насослар ўрнатилди.
 
2013 йилда «Грундфос» компаниясида ишлаб чиқарилган энергиятежайдиган янги 22 насос агрегати ўрнатилди. Айни пайтда ушбу русумдаги 94 насос пойтахтимиз сув таъминотитизимида узлуксиз ишлаб турибди. Бу эса энергия истеъмолини камайтириб, истеъмолчиларга етказибберилаётган сув сифатини яхшилаш, жорий таъмирлаш сарф-харажатларини қисқартириш имконини бераётир.
  Сув таъминоти узлуксизлигини таъминлаш ва унинг босимини туну кун бир маромда ушлаб туриш аҳолига сувтаъминоти бўйича кўрсатилаётган хизмат сифатининг муҳим мезонларидан биридир. Бунинг учун шаҳарга хизматкўрсатадиган гидроиншоотларда узлуксиз сув етказиб беришни ишончли таъминлашга қодир замонавий ускуналарўрнатилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июнда қабул қилинган«Тошкент шаҳрининг ичимлик сув таъминоти ва сув оқова тизимига замонавий энергия тежайдигантехнологияларни татбиқ қилиш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида “Сувсоз”давлат унитар корхонаси томонидан умумий қиймати 3,5 миллион еврога тенг 239 дона насос ускунаси харид қилишучун «Грундфос» компанияси билан шартнома тузилган. Бундан ташқари, 2013 йилдан қувурларни таъмирлашнингсанация, релайнинг, чангпуркаш услублари каби замонавий технологиялар босқичма-босқич жорий этилмоқда.  
Шаҳарнинг санитария-техник ҳолатига маълум даражада таъсир кўрсатаётган саноат ва маиший оқовасувларни сифатли тозалаш ҳам сув таъминоти соҳасидаги муҳим вазифалардандир.
 
Тошкентшаҳрининг сув таъминоти тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш аҳоли турмуш даражасини яхшилаш,тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш, сув ва энергетика ресурсларидан самарали ҳамдаоқилона фойдаланишга хизмат қилади.
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]