Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33424
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 518
Гостей: 513
Пользователи: 5

tuxohr, AnatoliySok, Jaqmeshop, khayrullayevich, WilsonOt
Сегодня был на сайте:
toli9131, AbRoR_BeK, MaDiNa_92, Qodir9226, MANKENT, 998949414047, 900955557, merdan0980, eldor044, Maksat9623, 888886508, LanceMek, Jaqmeshop, MuntasirKize, loginn, doston5335, Anthonybrunk, AnatoliySok, WilsonOt


Тўй “мавсуми” олдидан: энг ошиғи олчи санъаткорлар рейтинги

Ko'rildi: 250 | Bo'limi: |


Шоу-бизнес аслида минглаб фильмлар, сон-саноқсиз қўшиқлар, ажойиб концерт дастурлари, тинимсиз премьералардемакдир. 
Бироқ томошабин кўзига жимжимадор ва жозибали кўринган шоу-бизнес оламини миллионларбошқариши худди биржадагидек кимдир ютиб кимдир мағлуб бўлишидан кўпчилигимиз бехабармиз.
Бугун ўзбекшоу-бизнесидаги аксарият хонандалар тезроқ танилиб, тўй хизматларига бориш учунгина санъатга қадамқўйишяпти десак, муболаға бўлмас. Ахир, тўй ортидан топиладиган маблағ ким учундир арзимас кўринса-да, бирхонанда бу билан оёққа туриб олади-да. Ёки бор-йўғи 20-30 миллион сўмга олинган фильмлар ўз намойишидан кейинсарфланган маблағни бир неча баробар қоплаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Хуллас, бугунги саҳифамиз орқалишоу-бизнес, кино олами ва хонандалар фаолиятидаги “мавсум” тушунчасига эътиборингизни қаратишни лозимтопдик.

Хонандаларнинг фикрига кўра бизда мавсум ёзнинг ўрталаридан бошланиб, то ноябр ойинингохирлари – декабрнинг биринчи ярмига қадар чўзиларкан. Бироқ Рамазон ойи муносабати билан бу йил янгимавсумнинг бошланиши ўз-ўзидан августга кўчди. Шунинг учун кўпчилик хонандалар “ўлик пайт”да янгиқўшиқларини ТВ орқали айлантириб, бошланажак мавсумни ўзиники қилиш ниятида.

Пойтахт тўйларидаэнг “ошиғи олчи”лар.
1. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева анча йилларданбуён “бирров”га борадиган хонандалар сафида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Узунқулоқ гапларга қараганда,мавсум авжида хонанда бир кунда камида 5 ёки 6 та “бирров”га бораркан.

2. Айни дамда иккинчи ўриндабўлса-да, бироқ Мавлуда Асалхўжаеванинг ўрнига жиддий даъвогарлик қилаётган хонанда – МунисаРизаева. Унинг ҳам тўйлар мавсумида кунига камида 4 та “бирров”и бўлар экан. 3. Учинчи ўринни эса иккийилдан буён хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Шоҳруххон ва Нилуфар Усмонова эгаллаб келишяпти.Маълумотларга қараганда, уларни мавсум пайтида кунига 3 ёки 4 марта “бирров”да кўришингизмумкин. Мавсумга қарамайдиган хонанда:Хонанда Алишер Рўзметовни ижодкорлар ҳам, мухлислар ҳам ҳарқандай мавсумга қарамай энг “харидоргир” хонанда сифатида билишади. Рўзметов “навбат” ўтказиш бўйичапойтахтда донғи кетганлардан саналса-да, “бирров”ларни ҳам унутмайди. Кўпчиликнинг фикрича, у навбатчиликқилаётган тўйларга бошқа хонандаларни чақиришнинг ҳожати йўқ. Истасангиз хоразмча, истасангиз туркча ватаъбга кўра инглиз тилидаги қўшиқларни ҳам маромига етказиб куйлаб беради. Вилоятларда Тошкентдагиданфарқли ўлароқ, “бирров”чилар деярли учрамайди. 

Бошқа ҳудудларда хонандалар, асосан, навбатчисифатида таклиф этилиши кўпчиликка аён. Бу борада:

1. Биринчи ўринни хонанда ФарҳодСаидов эгаллаб турибди. Маълумотларга қараганда, бу йил унинг октябр ойи охирига қадар деярли ҳар кунинавбатчилик хизматлари бор экан. 2. Пойтахт тўйларида камнамо бўлиб қолган “Давр” гуруҳини мавсумда ёБухородан, ё Самарқанддан топасиз. Гуруҳ аъзоларининг ҳам навбатчилик борасида ишлари юришган.
3. Фарҳод ва Ширин ижодини бошлаганига кўп бўлмаган эса-да, вилоятлардаги тўйларда навбатчилик қилишборасида анча илгарилаб кетишган. Ўтган йилдан бошлаб улар қаторига хонандалар Ойбек ва Нигора ҳам қўшилабошлади. Айни тўй мавсумида уларни Самарқанддан изланг. Келин салом ва чарларда:

1.Ўзбекистондахизмат кўрсатган артист Саида Раметова бу борада сўзсиз биринчи ўринни эгаллаб турибди.2. Иккинчиўринга даъвогарлик қилаётган икки актрисамизнинг ҳам мавсумда деярли ҳар куни тўй хизматлари бор.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева ва Муқаддас Холиқованимухлислар бир ўриндакўришаркан.3. Вилоятлардаги тўй хизматларида энг фаол актрисалар рўйхатиниЗуҳра Солиева бошлабберса-да, мавсумда Тошкентдаги тўйларда ҳам унинг иши анча қизийди. Тўйларда бошловчилик борасида:1. Бирнеча йилдан буён Рихситилла Абдуллаев ва Нигора Каримбоева жуфтлиги биринчиликни эгаллабкелмоқда.

2. Даврон Кабулов ва Райҳон Уласенова жуфтлиги гоҳ пойтахт тўйларида, гоҳвилоятдаги тўйларда пешқадам бўлиб келмоқда.   “Мавсум”га ҳар ким турлича таъриф беради. Баъзи хонандаларэса тўйлари кўплигини ОАВдан яширишга уринишади. Буни айтиб кўз-кўз қилишса, гўёки ишлари ортгакетадигандек. “Мавсум” ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида барибир уларга микрофон тутдик. Ойбек ваНигора, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари:— Ҳар бир хонанда йил давомида қилган меҳнатининг самарасиникўришни, яъни клиплари ва реклама учун сарфлаган маблағ ўрнини мавсумда қоплаб олишни ўйлайди. Чункитирикчилик манбаимиз шундан, буни яширишнинг ҳожати йўқ менимча.
Алишер Рўзметов, хонанда:—Очиғи, мен мавсум қачон бошланиб, қачон тугашини унчалик яхши билмайман. Асосан, Рамазон ойида дам оламан,холос. Лекин тўй экан деб пулнинг ортидан қувадиган хонанда эмасман. Одамлар ният қилиб айтишгач, қўлимданкелганича хизмат қиламан. Дарвоқе, куни кеча ҳисоблаб кўрсам, 5 мингга яқин қўшиқ билар эканман. Балки шунингучун тўй хизмаларига мени кўпроқ таклиф этишар.
КИНО 

Кино оламида “мавсум”хонандаларникидан анчагина фарқ қилади. Одатда режиссёрлар ёзнинг жазирама иссиқ кунларида янгифильмларини катта экранларда намойиш этишдан ҳайиқиб туришади. Чунки ақлли томошабин 5-6 минг сўмгакинотеатрга кириб, фильм томоша қилишдан кўра, оила даврасида музқаймоқ ейишни ёки боғларни айланишнимаъқул кўради. Бу йилги ёз киномавсумини режиссёр Дурдона Тўлаганованинг “Айрилиқ” картинаси муваффақиятбилан бошлаб берди. Маълумотларга қараганда, фильм биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ сарфланган маблағни чиқариболган.
17 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройда режиссёр Талъат Мансуровнинг “Фотима” номлифильми премьераси бўлиб ўтган эди. Аммо нимадир бўлди-ю, картина намойишдан олиб қўйилди. Буни эса кўпчиликҳозир кино оламида мавсум эмаслиги, агар фильм айни ёз ойларида намойиш этилса, харажатини қоплабололмаслигини айтди. Лекин орадан кўп вақт ўтмай 5 июл санасида фильмнинг яна бир премьераси бўлиб ўтди вакартина 6 июлдан кинотеатрларда намойиш этиляпти. Айни шу масала юзасидан режиссёр Талъат Мансуров биланбоғландик.
Талъат Мансуров, “Фотима” фильми режиссёри:— Яхши фильм мавсум танламайди ва мен“Фотима” фильмини ана шундай фильмлар қаторига кирита оламан. Нима учун фильм намойишдан олиб ташланди ванега қайта премьераси бўлди деган савол билан мурожаат қилганлар кўп бўляпти. Бунинг бирдан бир сабабифильмнинг биринчи премьерасига қадар рекламага унчалик эътибор қаратмаганимизда. Орадан бир ойдан кўпроқвақт ўтди. Реклама кутилган натижани бергач, фильм катта экранларда намойиш этиляпти.
ЖаҳонгирПозилжонов, хонанда ва режиссёр:— Фильмларимизни катта экранга беришда ҳеч қачон мавсумга қарамаганмиз.Мисол учун ўтган йили ёзнинг қоқ ўртасида дўстим Жавлон Шодмонов “Жаноб қоровул” фильмини тақдим этган эди.Фильм яхши натижаларга эришди. Бу йил август ойининг бошида эса мен “Ажаб бўпти” номли картинам  намойишинибошламоқчиман. Биз ҳатто тўйлар борасида ҳам мавсумни пойлаб ўтирадиганлардан эмасмиз. Эътибор берсангиз,деярли ҳар ойда янги клипимиз эфирга чиқади. Агар мавсумдан умид қилиб ўтирганимизда, фақат тўй хизматларибошланишига яқин отни қамчилардик.
Дурдона Тўлаганова, режиссёр:— Мен мавсумга умуманқарамайман. Кўпчилик пойтахтда ўқийдиган талабалар таътил муносабати билан вилоятга қайтиб кетганликлари,абитуриентлар олий ўқув юртларига киришга тайёргарлик кўраётгани ва кўпчилик оила аъзолари билан хориждаёки тоғ ён бағирларида дам олаётганини ҳисобга олиб ёз ойларини фильм намойиши учун қулай эмас дейишади.Эътибор берсангиз, “Айрилиқ” фильми қиш ойларида экранларга чиқаришга мўлжалланган эди. Лекинкинотеатрларда жой бўлмагани сабаб намойиш ёзгача чўзилди.
Мана, ижодкорларнинг “Мавсум” борасидагификрини тингладик. Ким ўзини қандай оқлашидан қатъи назар, мавсум бизнинг шоу-бизнесимизга ўз таъсириниўтказмай қолмайди. Нима бўлганда ҳам, ҳар ким меҳнатига яраша “хирмон”  кўтариши тарафдоримиз.
Қамариддин ШАЙХОВ тайёрлади
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]