Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50490
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Қўғирчоқ театр сара асарлари намойиш этилди

Ko'rildi: 226 | Bo'limi: |


Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг IX анъанавий кўрик-фестивали бўлибўтди.
 
“Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида ўтказилган мазкур анъанавийкўрик-фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий ишлабчиқариш бирлашмаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

 
Фестивалданмақсад Ватанимиз мустақиллигини, миллий қадриятларимизни тараннум этишга хизмат қилувчи саҳна асарларинитарғиб қилиш, ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни, бадиий жамоалар ҳамкорлигини янада кенгайтиришҳамда ёш томошабинларни Ўзбекистон қўғирчоқ театри санъатининг энг сара намуналари билан яқиндантаништиришдан иборат.
 
Мамлакатимизда 37 профессионал театр фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ўнтасиқўғирчоқ театридир. 
 
Ижодий фестиваль жараёнида юртимиз қўғирчоқ театрлари жамоаси фаолиятиатрофлича таҳлил этилди. Драматурглар билан театр жамоалари ўртасидаги ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаш,бадиий етук асарларни   томошабинларга тақдим этиш, бунда бугунги тезкор давр болаларининг дунёқараши,орзу-хаёллари, истак-интилишларини инобатга олиш зарурлигига   эътибор қаратилди.

 
Фестивальдоирасида ўтказилган ижодий кўрикда Асрор Жўраев номидаги Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрининг“Жайронгул” спектакли биринчи ўринни қўлга киритди. Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрининг “Тандир онасаховати” спектакли иккинчи ўринга лойиқ топилди. Учинчи ўрин Фарғона вилояти қўғирчоқ театрининг “Ўзуйингни ўзинг қадрла!” спектаклига берилди.  
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]