Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50384
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбек Миллий академик драма театри 100 йиллигини нишонлайди

Ko'rildi: 290 | Bo'limi: |


Ўзбекистон Республикаси Президенти 22 январ куни “Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигининишонлаш тўғрисида” Қарор имзолади.
 
Қарорда таъкидланишича, Ўзбек Миллий академик драматеатрининг нафақат мамлакатимиз, балки Ўрта Осиё минтақасида профессионал театр санъатига асос солиш вауни ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, юртдошларимиз, айниқса,ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёшистеъдодларни тарбиялаш борасидаги хизматлари улкан.
 
Шуни инобатга олган ҳолда, ЎзбекистонРеспубликаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр”
ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси,Республика Маънавият тарғибот маркази ва кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда Ўзбек Миллий академик драматеатрининг 100 йиллигини нишонлаш топширилган.
 
Юртбошимиз ҳужжатда театрнинг 100 йиллигигабағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланишини ва бир ой муддатда мазкурсанага муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда уни юксак даражада ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилишинитайинланган.
 
Режага кўра, Миллий академик драма театри биноси капитал таъмирланиб, замонавийтехник воситалар билан жиҳозланиши ҳамда ҳудудни ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалгаоширилиши кўзда тутилган.
 
Шунингдек, “Ўзбек Миллий академик драма театри” китоб-альбомини нашргатайёрлаш ва чоп этиш ҳамда театр фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш мақсад қилинган.
  Тадбирлар доирасида “Ўзбекистон театр санъати: тарих, тараққиёт ва истиқбол” мавзусида республикаилмий-амалий конференцияси ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, меҳнат жамоалари вамаҳаллаларда театр фаолиятига бағишланган учрашувлар ташкил этиш топширилган.
 
Жорий йилнингсентябрь ойида эса театр биносида мамлакатимиз театрлари вакиллари ва фахрийлари, маданият ва санъатнамояндалари, кенг жамоатчилик иштирокида ушбу санага бағишланган бадиий кеча ўтказилади.
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]