Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




“Ўзбекистон темир йўллари” 2013 йилда 18,5 миллион йўловчини манзилига етказди

Ko'rildi: 467 | Bo'limi: |


Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясининг 2013йилги фаолияти якунлари ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2013йил якунларига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясининг маҳаллий йўналишларбўйича юк ташиш ҳажми 63,7 миллион тонна ёки 2012 йилги кўрсаткичга нисбатан 103,5 фоизни ташкил қилди. Ўтган йили8,3 миллион тонна транзит юк ташилди. Мамлакатимиз темир йўллари орқали ташилган экспорт ва импорттоварлар умумий ҳажми 18,5 миллион тонна бўлди. Йўловчи ташиш ҳажми эса 18,5 миллион киши ёки 2012 йилга нисбатан107,9 фоизни ташкил этди, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” компаниясивакилларининг сўзларига кўра, келажакда бу кўрсаткичлар янада ортади. Президентимизнинг 2010 йил 21 декабрдақабул қилинган тегишли қарори билан тасдиқланган 2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникацияқурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш дастури бу борадаги ишларда муҳим омил бўлмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” ўтган йили умумий қиймати 47,3 миллион долларга тенг ўн битта электровоз харидқилди. Ушбу электровозлар CNTIC консорциуми – Далянь электровозсозлик заводи (ХХР) томонидан етказибберилди.

2011-2013 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлабчиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш дастури доирасида ўтган йили ҳаётга татбиқ этилган 20 лойиҳакомпания эришган катта ютуқлардан бири бўлди. Бунинг самарасида компаниянинг таркибий бўлимлари томониданқиймати 288,7 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 1,1 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкилэтилди.
 
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]