Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50302
Реклама
TOP-10
Реклама
Теги
Реклама
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Зарина НИЗОМИДДИНОВА: “УЙЛАНМАГАН ЙИГИТГА ТУРМУШГА ЧИҚМАЙМАН!”

Ko'rildi: 298 | Bo'limi: |


Зарина Низомиддинова анчайин қатъиятли аёлга айланган. Балки, ҳаётнинг паст-у баландлик вақарама-қаршиликлари унга ўз ҳукмини ўзтказгандир, яна ким билсин...

— Зарина, аввало кўкрак нишонимуборак бўлсин!

— Раҳмат! Актёр ва актрисалар орасидан айнан менга кўкрак нишони насиб этганиданхурсандман! Бу мукофот зиммамга катта масъулият юклади, десам муболаға бўлмайди. Камтарона ижодимгаберилган ушбу юксак эътибор ўз устимда янада изланиш, истеъдодимни янада яхшироқ намоён этишга ундайди.
— Сўнгги вақтларда асосан янги фильмларда  суръатга тушяпсиз. Бу хонандаликка қўл урганингиз биланбоғлиқми? “Афсонавий” қўшиғингизнинг клипи ўзингизга манзур бўлдими?

— Албатта! Клип НозимЖумаев томонидан бир ой давомида тасвирга олинди. Илк қўшиғим мухлислар томонидан илиқ кутиб олинганлигиянада илҳом бағишлади. Тез орада навбатдаги қўшиқларимни ҳам тақдим этиш ниятим йўқ эмас. Кинога келсак,таклифлар кўплигига қарамай, бироз ижодий танаффус қилишга қарор қилдим. Шу боис, фақат иккита - режиссёрРашид Маликовнинг “Тоға” ва Акром Шоҳназаровнинг “Юрак йиғлар” фильмида суратга тушдим, холос.
— Аслида санъатга қўшиқ куйлаб кириб келгансиз. Кейин эса, кино соҳасида ўзингизни синаб кўрдингиз. Айримактрисалар ҳам актрисалик, ҳам хонандалик қилаётгани учун сиз ҳам шу йўлни танладингизми?

—Актрисалардан кўра, модельерлар кўпроқ хонандаликка қўл уряпти (кулади). Хонандалар ҳам фильмларда суратгатушган. Уларга ҳеч ким эътироз билдирмайди. Баъзи журналистлар уларни ҳам актёр, ҳам хонанда дея таништиради.Очиғи, шунинг учун қўшиқ куйлаяпман, десам ёлғон бўлади. Айрим сабабларга кўра, хонандалик фаолиятимнитўхтатиб турганимда, кино соҳасига кириб қолдим. Бу қандай содир бўлганини ўзим ҳам билмайман. Режиссёрларфильмга таклиф қилишган, қизиқишим туфайли рози бўлаверганман. Айтмоқчиманки, актёрлик бевоситахонандаликка яқин касб. Масалан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ҳам қўшиқ куйлайди.Яъни, актриса ҳар соҳадан бир шингил билиши керак. Тўғри, актриса сифатида танилдим. Ўйлайманки, қўшиқихлосмандалари ҳам мени худди киносеварлар сингари кутиб олишади.

— Шоу-бизнесдаги рақобатга дошбера олармикансиз?

— Ҳамма қийинчиликларга тайёр бўлганим учун ҳам қўшиқ куйлашга аҳд қилдим!
— Ким сизга ҳомийлик қиляпти?

— Ўзимга ўзим ҳомийман!

— “Юлдузлик касали”гачалинганингизни ўзингиз ҳам сезганмисиз?

— “Ромео ва Жульетта” фильми оммалашганида ўзимниюлдуздек ҳис қила бошлаганман. Ўшанда оила аъзоларим мени осмондан пастга тушириб қўйишган (кулади).Кейинчалик ҳамма нарса вақтинчалик эканини англаб етганман! Вақт ўтиб боряпти. Шон-шуҳрат, олқишлар...ҳаммаси ўткинчи.

—  Исталган ижодкорнинг даври ўтгач, мухлислар уни камроқ эслай бошлайди. Кункелиб, сиз ҳам унутилишдан қўрқмайсизми?

— Унутилиш, кимгадир кераксиз эканингни ҳис қилишданоғири йўқ! Бундай ҳолатга тушмаслик учун бир қанча ижодий режалар тузиб қўйганман. Шунинг учун “юки” борфильмларда ишлаб, сўнг кино соҳасидан кетиш ниятим бор. Мухлислар хотирасида ҳозирги ёш қиёфам билан қолишниистайман! Буви ё хола ролларини ижро этишни истамайман.

—  Зарина Низомиддинова ҳаммадан бекитибтурмушга чиққан эмиш?
 
— Йўқ, бу мутлақо нотўғри маълумот! Лекин, албатта қайта турмуш қуришниятим бор.   

— Мухлисларингиз орасида сизга уйланмоқчи бўлганлари ҳам борми?  

— Бор!Чин дилдан севиб қолиб, “Уйланаман!” деб жиддий қарорда турганлар ҳам йўқ эмас. Лекин, уйланмаган йигитгатурмушга чиқмайман, деб ўзимга ўзим сўз бердим. Сабаби, уйланмаган йигитнинг дунёқараши, ҳаётга бўлганмуносабати уйланганларникидан кескин фарқ қилади. Қолаверса, бугунги эмас, эртанги ҳаётим ҳақидақайғураман. Уйланмаган йигит билан оила қурсам, унинг феъл-атворига чидаб яшашимга тўғри келади. Шу боис,ҳаётга жиддий кўз билан қарайдиган, санъатимни тушунадиган инсон бўлса дейман. Уйланмаган йигитларга эса,яхши қизлар насиб этсин (кулади).  

— Негадир ҳамкасбларингиз орасида дугоналарингиз йўқ?
— Бошқа соҳа вакиллари орасида ҳам  дугоналарим йўқ! Сабаби, бир неча маротаба ишончимни суистеъмолқилишган. Айрим ҳамкасбларим эса, “юлдузлик касали”га учраб “Мени ҳамма яхши кўради, юлдузман!” деган хомхаёлда юргани учун улар билан мулоқотда бўлгим келмайди.

— Баъзи давраларда шўх, қувноқсиз. Гоҳидаэса, қошларингизни чимириб юрасиз?

— Асли шўх-шаддодман. Давра ва муҳитга қараб мослашаман.
— Мухлисларингизнинг сизга ҳар доим  берадиган танбеҳи?

— “Қачон фильмларда йиғламай рольўйнайсиз?” дейишади.

— Кўнгил амри билан эмас, ақлга таяниб иш кўрар экансиз. Юракка қулоқ солиб,кўп панд еганмисиз?

— Тўппа-тўғри! Лекин, севмаганман. Рости, севги фақат афсоналарда бўлади. Иккиёшни шунчаки бир-бирига ўрганиб қолиши ва ўзаро ҳурмат туйғуси боғлаб туриши мумкин.

— Ижтимоийтармоқларда тарқалган очиқ кийимдаги расмларингиз кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Буни қандайизоҳлайсиз?

— (қизишиб) Ёзда чўмилгани борган одам, кийим билан сувга тушмайди-ку! Дам олиш учунопамнинг дала ҳовлисига боргандик. Ҳар йили у ерда дам олиш - оиламиз анъанаси.  Ўшанда қиз жияним мени расмгаолган, тан оламан! Кун келиб, улар тарқалиб кетиши умуман хаёлимга келмаган. Жиянимнинг компьютерига вирустушиб, тузаттириш учун дўстига берган. Шу тариқа расмларим тарқалган. Жияним ҳам, дўсти ҳам айбини бўйнигаолмади. Лекин, компьютердан нега айнан ўша расмлар ўчиб кетиши мумкин?  Буни шундайлигича қолдирмайман.Албатта, чора кўраман!

— Фалсафий фикр юритишга одатланганмисиз?

— Тан оламан, китобўқимайман. Лекин, ҳаётдаги кўпгина ҳақиқатларни англаб етдим, десам янглишмайман.

МоҳичеҳраЭШМИРЗАЕВА суҳбатлашди
Манба: pressnews.uz


Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]