Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50414
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Dunyoni o'zgartirgan brendlar

Bo'limi: Har-xil |


Фаст–фуддан – ижтимоий тармоқларгача, интернет-дўконидан – телефонларгача. Бу брендлар нафақат инсониятнинг кундалик сарф-харажатларини, балки ижтимоий мавқеини ҳам белгилайди. Уларнинг ҳар бири ўз соҳасида чинакам инқилоб қилиб, дунёмиз қиёфасини ва турмуш тарзимизни ўзгартиришга муваффақ бўлан.
 

Amazon

Компания асосчиси Жефф Безос сайтга ном танларкан, излаш қаторига тез "қалқиб чиқадиган” сўз бўлишини хоҳлаган эди. Қолаверса, бу сўзда алфавитнинг биринчи ва охирги ҳарфлари (А ва Z) борлиги ҳам унга маъқул бўлди: Безос бир кун келиб ҳамма нарса унинг сайти орқали сотилишидан умид қилди. Дарҳақиқат, бугун Amazon веб-дўконидан хоҳлаган товарни харид қила оласиз: аспириндан тортиб майса қирқиш машинасигача, кучукчалар учун свитердан-электрон китобларгача. Ҳам сонияда сайтда 35 та харид амалга оширилади.
 

Facebook

 Марк Цукерберг Ҳарвардда информатика эмас, балки психология бўйича таълим олганди. У бугунги кунда дунёда энг машҳур ижтимоий тармоқни 9 йил аввал мутлақо... тасодифан ихтиро қилган: Ҳарвард университети юқори курс талабалари ўзаро мулоқот қилишлари учун сайт яратаркан, вақти келиб бу сайтдан 650 миллиондан ортиқ киши фойдаланишини хаёлига ҳам келтирмаган, албатта.

McDonald`s

Сутли коктейллар сотувчиси Рэй Крок 1952 йилда ҳаётида энг фойдали битимни имзолади: ака-ука Мак-Дональдлардан "тез овқатлантирувчи ресторан”ни харид қилди. Ҳайдовчилар машинадан тушмаёқ овқат сотиб оладиган бу ресторан 2.7 млн. долларга баҳоланди. Ҳозирда 34000та  McDonald`s ресторанлари ҳар соатда қарийб 3 млн. доллар даромад қилади.

iPhone

2007 йил 9 январ куни Apple асосчиси Стив Жобс улкан залда йиғилганлар гувоҳлгида яқиндаги Starbucks дўконларидан бирига қўнғироқ қилиб, 400 стакан қаҳвага буюртма беради. Йиғилганлар қарсак чалиб юборадилар: бу  iPhone ёрдамида амалга оширилган илк қўнғироқ эди. Шу воқеадан сўнг 74 кун ичида миллионта телефон сотилди. 2010 йилда iPhone 4 чиққач, миллионта телефонни уч кунда "талаб кетишди”, iPhone 5 гажетидан эса дастлабки уч кунда 5.9 миллионта сотилди. iPhone нафақат компьютерлаштирилган телефон, балки ижтимоий статус тимсоли ҳам бўлиб қолган.
 
Visa

 

1958 йилда Америка банки фақат Калифорния ҳудудида фойдаланишга мўлжалланган дастлабки BankAmericard кредит карталарини чиқарган эди. 1974 йилда у глобал картага айланди, бир йил ўткач эса номи Visa деб ўзгартирилди. Бугунги кунда 278 миллион киши саноқли сонияларда Visa орқали харид қиладилар. Кичкина пластик карта ёрдамида исталган буюмни сотиб олиш мумкин бўлади деб ким ўйлабди дейсиз?...
 
Манба: Интернет материаллари асосида




Barcha izohlar: 5
bekwoxmusic yozdi: | 24.10.2014 | 18:33 #5 Спам
bekwoxmusic zo'r infarmatsiy
Like | 0
maestro_007 yozdi: | 10.10.2014 | 16:54 ( E-mail ) #4 Спам
maestro_007 Maglumatlarga gap joq juda jaqsi raxmet admin. Ilaji bolsa bunday maglumatlardan kobirek qossaniz.
Like | 0
www-UZTARONA-NET yozdi: | 07.10.2014 | 18:25 #3 Спам
www-UZTARONA-NET Ajoyib, omadni qaranga
Like | 0
zuhriddin89 yozdi: | 04.10.2014 | 23:23 #2 Спам
zuhriddin89 E apple tam bermasdan iloj yo'
Like | 0
zoxan_96 yozdi: | 24.09.2014 | 15:24 #1 Спам
zoxan_96 ajoyibu.mana wunday malumotlarni kopaytiring admin..
Like | 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]