Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33404
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




10 ойда 11 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Bo'limi: Новости Мира |


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун ижросинитекшириш натижалари муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Олий МажлисСенати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси,маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Идоралараро йиғилишбўлиб ўтди.
 
Йиғилишда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижросини вазирликлар,давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликлар, шунингдек ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлардаўтказилган текшириш натижалари муҳокама қилинди.
 
Шу билан бирга, йиғилиш жараёнида айримдавлат ҳокимияти ва бошқаруви, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришорганлари томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари кескин танқид остига олинди.
 
Текширишдамурожаатларни қонунда белгиланган муддатларда ёки асоссиз равишда кўриб чиқмаслик, кўриб чиқишнатижалари тўғрисида ёзма шаклда хабар бермаслик, қонуний талабларни асоссиз рад этиш каби бошқа кўплабҳолатлар аниқланганлиги қайд қилинди.
 
Прокуратура органлари томонидан 2013 йилнинг 10 ойида йўлқўйилган фуқароларнинг ҳуқуқларини бузилиши ҳолатлари бўйича 4323 та прокурор назорати ҳужжатлариқўлланилди, шундан 4011 нафар мансабдор шахслар интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича эса 44 та жиноят ишлари қўзғатилди.
 
Прокуратура органлари томонидан“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг давлат органлари томонидан ижро этилиши устиданмунтазам назоратни амалга ошириш билан бир қаторда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бевоситакўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.  
Жумладан, прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг 10 ойида 123 мингдан зиёд фуқароларнингмурожаатлари кўриб чиқилиши натижасида 11 минга яқин фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
  Шунингдек, йиғилишда соҳага маъсул давлат органлари фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши устидантизимли идоравий назоратни кучайтириши ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини бузилишига сабаббўлган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриши зарурлиги қайд қилиб ўтилди.
 
Идоралараройиғилиш натижасига кўра, келгусида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволини янада яхшилаш, ушбусоҳада назоратни кучайтириш хусусидаги қарор қабул қилинди.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]