Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33424
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




2013 йилнинг энг яхши архитектура иншоотлари (ФОТО)

Bo'limi: Новости Мира |



Бутунжаҳон архитектура фестивали меъморчилик соҳасидаги энг оммавий ва нуфузлимукофотлаш маросими ҳисобланади.
Бу йил у Сингапурдаги ҳашаматли “Marina Bay Sands”меҳмонхонасида ўтказилди. Шу ўринда, ушбу меҳмонхона ҳам энг яхши дизайнерлик ечими ногминациясидамукофотга сазовор бўлганини, айтиш жоиз. Ғолиблар орасида жамоат бинолари ҳам, меъморчилик тафаккуринамуналари ҳам ва, ҳатто, режадагина мавжуд бўлган қурилмалар ҳам бор. Эътиборингизга қатор номинацияларнинг ғолибларини тақдим этамиз. 1.    Энг яхшитураржой иморати. Австралияда барпо этилган ушбу уй ер майдони тўғри режалаштирилгани туфайли пайдо бўлди:олдин бу ерда жойлашган камтарона қоровулхона ўрнида кенг ва чиройли коттедж қад кўтарди. 


2.    Энг яхши тураржой биноси. АҚШлик архитекторлар ушбу кўп хонадонли мажмуақиёфасини тўлиқ ўзгартиришга муваффақ бўлди. Улар бинони реставрация қилиб, бинонинг яшаш майдониникенгайтирди. 1920 йилда бу бино америкалик ёшларнинг волотёрлик ташкилотига тегишли бўлган.


3.    Энг яхши офис биноси. Норвегияда барпо этилган ушбу бино беш вақатли бўлиб,уларнинг ҳар бири бири-бирига перпендикуляр тарзда қад кўтарган.


4.   Энг яхши экспозиция. Дания миллий аквариуми учун янги бино 33 мингта алюминий плита билан қопланган бўлиб, сувгирдоби эффектини ҳосил қилган. 


5.    Энг яхши спорт мактаби биноси.Нидерландияда қурилган ушбу мажмуанинг биринчи қавати тўлиқ шаффоф бўлиб, енгиллик ҳиссини уйғотади, бу эса,шубҳасиз, жисмоний машқларнинг муваффақиятли кечишига туртки бўлади.

6.    Энг яхши савдо маркази. Швециядаги ушбу мажмуа офислар, яшаш апартаментлари, дўконлар ва, ҳатто,жамоатчилик учун томда жойлашган яшил майдончани ҳам ўз ичига олган. 

7.    Энг яхши касалхона биноси. 386 ўринга мўлжалланган тиббиёт мажмуаси Чикагода барпо этилган бўлиб,у экологик ва энергияни тежовчи “яшил қурилиш” технологияси асосида қад кўтарган.

8.    Энг яхши транспорт терминали. Австралиядаги такомиллаштирилган юк терминали биринчихалқаро етказиб бериш хизматининг бир қисмига айланишга улгурди.


9.   Энг яхши касалхона мажмуаси (келажак лойиҳаси). Қурилиши Қувайтда режалаштирилаётган ушбу бинонинг ичкиҳовлиси касалхонани табиий тарзда ёритиб туради ҳамда бундай жой учун зарур бўлган танҳоликнитаъминлайди.


10. Энг яхши тураржой биноси (келажак лойиҳаси).  Ливандақурилиши мўлжалланаётган ушбу бино қулаётган катта тош бўлагини эслатади, ундан яқин атрофдаги ўрмонлар васоҳилга ажойиб манзара очилади.


11. Энг яхши офис мажмуаси (келажак лойиҳаси).Ушбу Туркия фармацевтика компаниясининг қароргоҳи бир-бири билан боғлар ва террасалар ёрдамида боғланганеттита алоҳида қурилмадан иборат.


12. Энг яхши кўнгилочар марказ (келажаклойиҳаси). Шаҳарнинг соҳилга яқин қисмида жойлашган мазкур мажмуа 324 метр квадрат майдонни эгаллаганбўлиб, турли кўнгилочар-спорт тадбирларини ўз ичига олади. Уни сингапурлик архитекторлар жамоасияратган.


13. Келажакнинг энг яхши лойиҳаси. Мазкур лойиҳа бешта алоҳида залданиборат бўлиб, улар денгиз қўлтиғи йўналишига қараб кетган. Лойиҳа Миллий Хитой денгиз музейи учундизайнерлик танловида ғолиб чиқди.


 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]