Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




2014 йилдан Жиззахда лифт ишлаб чиқарилади

Bo'limi: Новости Мира |


Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 27 ноябрькуни Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доираларинингбизнес-форуми бўлиб ўтди. 
 
Тадбирда Ўзбекистон ва Хитойнинг ташқи иқтисодийалоқалар, банк-молия, машинасозлик, авиасозлик, юқори технологиялар, тўқимачилик ва енгил саноат, авиаташув,энергетика, нефть ва газ, экспорт-импорт, қурилиш маҳсулотлари ҳамда вагон ишлаб чиқариш, фармацевтика,қадоқлаш, савдо-саноат, сармоя, транспорт ва транспорт коммуникациялари, электр техникаси, кимё саноати,ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, дастурий таъминот,  мебелсозлик, кончилик, сайёҳлик валогистика каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирокэтди.
 
Хитой Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорлари орасида етакчи ўринни эгаллайди.Мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенг кўламда қамраб олган бир юз етмишдан ортиқхалқаро-ҳуқуқий ҳужжат имзоланган.
 
Ҳар йили мамлакатимизда 3 миллиард доллардан кўпроқ,асосан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилмоқда. Бу эса чет эллик сармоядорларнинг, хусусан,хитойлик ишбилармонларнинг мамлакатимиз иқтисодиёти барқарорлиги, уни ривожлантириш истиқболларигақизиқиши ҳамда ишончи ортиб бораётганидан далолатдир.
 
Ўзбекистон билан Хитой ўртасида иқтисодийсоҳада энг кўп қулайлик яратиш тартиби амал қилмоқда. Ўзаро савдо айланмаси барқарор ўсиб бораётир. Иккитомонлама товар айирбошлаш ҳажми 2012 йилда 3,4 миллиард АҚШ долларига етди. 2013 йилнинг тўққиз ойи якунларигакўра, мазкур кўрсаткич 3,5 миллиард доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60,8 фоиз кўпдир.
Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокида тузилган 488 қўшма корхона фаолият юритмоқда. Юртимизда Хитойнингетмишдан зиёд компанияси ваколатхонаси ишлаб турибди.
 
Хитой компаниялари юртимиздаги углеводородконларини қидириш ва қазиш ишларида фаол иштирок этаётир. Жумладан, Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси (CNPC)нафақат истиқболли углеводород конларини қидириш ва ишга тушириш, балки Муборак газ-кимё мажмуасида табиийгазни чуқур қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширишда ҳам қатнашмоқда.
 
“Жиззах” махсус индустриалзонасида Хитой ишбилармонлари билан ҳамкорликда мобиль телефонлар, қурилиш материаллари ва бошқамаҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
 
Ўзбекистонда хорижий тадбиркорларнинг бизнес юритиши учун  қулайимкониятлар, истиқболли сармоявий муҳит яратилган – деди Хитойнинг “Yangzhou Sanxin Mining Equipments” компанияси бошдиректори Жин Чжоу ЎзА мухбирига берган интервьюсида. –  Шу боис турли йўналишларда ўзаро манфаатлиқўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда ва бутун Марказий Осиё минтақасида лифтга катта талабмавжуд. Шуларни ҳисобга олиб, 2014 йилда “Жиззах” махсус индустриал зонаси ҳудудида юқори сифатли лифтларишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятидамиз.
 
Тадбирда Хитойнинг етакчи фирма ва компаниялариданкўплаб  ишбилармонларнинг иштирок этгани уларнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан ҳамкорликда қўшмалойиҳаларни амалга ошириш, сармоя киритиш ва   узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришгақизиқиши юқори эканидан далолатдир.
 
Бизнес-форум якунида турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликниянада кенгайтиришга
қаратилган қатор сармоявий битимлар имзоланди.
 
 
 
 
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]