Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50262
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте


2014 йилги Давлат бюджети тасдиқланди

Bo'limi: Новости Мира |



14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасинингнавбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.   Қонунчилик палатаси Кенгашитомонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2014йилги Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчиликпалатасининг ахборот хизмати хабар қилади.   Йиғилишдатаъкидланишича, мамлакатимизнинг 2014 йилги Давлат бюджети лойиҳаси 2013 йил январь ойида ўтказилган Ҳукуматмажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган мамлакатимизниижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда жорий йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришякунларининг прогноз баҳоси асосида ишлаб чиқилган. Бюджет лойиҳаси иқтисодиётнинг барқарор юқорисуръатларда ўсишини, иқтисодий барқарорликни, экспорт ўсишининг мувозанатлаштирилган кўрсаткичларини,ташқи савдо ва тўлов балансининг ижобий сальдосини сақлаб қолишга, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигиниоширишга қаратилгандир. Айни бир вақтнинг ўзида 2014 йилда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ватехнологик жиҳатдан янгилаш миқёсларини жадаллаштириш ва кенгайтириш ҳамда йўл-транспорт вамуҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурларини фаол амалга ошириш давомэттирилади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.   2014 йилда ялпи ичкимаҳсулот 108,1 фоизга, саноат маҳсулоти 108,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш 105 фоизга ва капиталқўйилмалар 109,5 фоизга ўсиши назарда тутилмоқда. Давлат бюджети лойиҳасида юридик шахсларнинг фойдасиданолинадиган солиқнинг базавий ставкасини 9 фоиздан 8 фоизга камайтириш назарда тутилмоқда, бу эса 132 миллиардсўмни корхоналар ихтиёрида қолдириш имконини беради. Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқбўйича даромадларга солиқ солишнинг энг кам ставкасини 8 фоиздан 7,5 фоизга камайтириш назардатутилмоқда.   Мамлакатимизнинг келгуси йилдаги асосий молиявийҳужжати аниқ ижтимоий йўналишга эга. Унда ижтимоий соҳа, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият соҳаларини янадаривожлантиришга, умуман, меҳнат ҳақини жадал оширишга, манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашгакатта эътибор қаратилган. Чунончи, 2014 йилда таълим соҳасига ажратиладиган харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг7,5 фоизини, соғлиқни сақлашга ажратиладиган харажатлар эса ЯИМнинг 3,1 фоизини ташкил этади, бу эса баркамолва соғлом авлодни вояга етказиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш бўйича қабул қилингандастурларда назарда тутилган тадбирларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш имконини беради. Ижтимоий соҳа вааҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун сарфланадиган харажатлар 2013 йилдаги 59,3 фоиздан 2014 йилда 59,6фоизга кўпаяди.   Фуқароларни ижтимоий таъминлашгаажратиладиган харажатларни ошириш кўзда тутилмоқда. Ижтимоий нафақалар тўлаш, кам таъминланган оилаларгамоддий ёрдам бериш, шунингдек, компенсация тўловларига сарфланадиган харажатлар ЯИМга нисбатан 1,4 фоизмиқдорида назарда тутилмоқда.   Давлат бюджетиданмолиялаштириладиган марказлаштирилган инвестициялар ҳажми 1,5 триллион сўмни ёки ЯИМга нисбатан 1,0 фоизниташкил этади, ушбу маблағлар қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлашга ва янги ташкилэтилаётган турар-жой массивларида ижтимоий инфратузилма объектларини ва ички йўллар барпо этишгайўналтирилади. Хусусан, қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш дастуригакўра 2014 йилда барпо этиладиган 11000 та турар-жой қурилишини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ЯИМганисбатан 0,5 фоиз миқдорида маблағ ажратиш, шу билан бир қаторда якка тартибдаги уй-жой қурувчиларнинг ва Осиётараққиёт банки заёмининг маблағларини сарфлаш назарда тутилмоқда.   Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, касаначилик ва оилавий тадбиркорликнингтурли шаклларини кенгайтириш, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва лицейларнинг битирувчиларини ишгажойлаштириш ҳисобига Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш –мамлакатимизни келгуси йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. 2014йилда 983,6 мингта янги иш ўринлари ташкил этиш мўлжалланмоқда.   Давлат молиявий маблағларини бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, бюджетмаблағларидан самарали фойдаланилишини кучайтириш ва давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатинияхшилаш мақсадида 2014 йил 1 январдан бошлаб 2014-2015 йилларда синаб кўриш учун Ўзбекистон РеспубликасинингБюджет кодексини амалга киритиш назарда тутилмоқда. Ана шу давр мобайнида заруратга қараб ўзгартиш вақўшимчалар киритиб борилади.   Бюджет кодексини амалгакиритишдан асосий мақсад – амалиётдаги мавжуд қарама-қаршиликлар ва эскириб қолган нормаларни бартарафэтиш, шунингдек, амалиётда қўлланиладиган нормалар, қоидаларни, бюджет жараёни қатнашчиларинингваколатларини тизимлаштириш имконини берадиган ягона қонун ҳужжатида бутун бюджет жараёнинитизимлаштиришдан иборатдир.   2014 йилда иқтисодиёт зиммасидагисолиқ юки 0,5 фоизга камайтирилиши таъкидлаб ўтилди.   Шунингдек,ЎзЛиДеП ўзининг Сайловолди дастури низомларидан келиб чиққан ҳолда фермерлик ҳаракати вакилларинингманфаатларини ҳимоя қилиб, ноқулай табиий шароитларда пахта етиштирувчи фермер хўжаликларини давлаттомонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилган Давлат бюджети харажатлари 2014 йилда жорий йилдагидан 26 миллиардсўмга ортганини кўрсатиб берди, бу эса ноқулай табиий шароитларда пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалигимаҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлилигини ошириш имконини беради. Шунингдек, сув хўжалигиобъектларини таъминлашга сарфланадиган харажатлар ЯИМга нисбатан 1,1 фоиз миқдорида кўзда тутилганлигига,бу эса жорий йилдагига нисбатан 16,2 фоизга кўпроқ эканлигига эътибор қаратилди.   Ўзбекистон Халқ-демократик партияси фракцияси аъзолари мамлакатимизнингкелгуси йилги асосий молиявий ҳужжати ижтимоий жиҳатдан аниқ йўналтирилганлигига алоҳида эътиборқаратдилар. Шу мақсадда ажратилаётган катта миқдордаги бюджет маблағлари иш ҳақи, стипендиялар, пенсияларва ижтимоий тўловлар миқдорларини янада ошириш орқали аҳолининг фаровонлигини изчил равишда яхшилашгақаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш имкониятини яратади. Шунингдек, жисмоний шахслар даромадиданолинадиган энг кичик солиқ ставкасининг 0,5 фоизга пасайтирилиши аҳолининг ижтимоий заиф қатламларинибундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган.   Шу билан биргаДавлат бюджетининг даромад қисмида режалаштирилган маблағларнинг келиши, шунингдек, ундан самаралифойдаланилиши, айниқса аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган бюджет маблағлар устиданпарламент назоратини янада кучайтириш зарурлиги тўғрисидаги таклиф билдирилди. Бу нуқтаи назардан халқдепутатлари маҳаллий кенгашларининг депутатлар корпуси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги тўғрисидатаклиф билдирилди.    Ўзбекистон «Миллий тикланиш»Демократик партиясидан сайланган депутатлар 2014 йилги бюджет солиқ-сиёсати концепцияси ва Давлат бюджетилойиҳасида жаҳон иқтисодиётида мураккаб жараёнлар ва салбий ҳолатлар давом этаётган шароитдамамлакатимизни барқарор ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида ички талабни қондиришни рағбатлантиришгақаратилган кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилаётганлигини таъкидладилар.   Жаҳон бозорларидаги ноқулай конъюнктура шароитларида мамлакатимиздагимаҳсулот экспорт қилувчи корхоналарни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари амалгаоширилаётганлиги жуда муҳим эканлиги таъкидланди.   Шунингдек,туризм ва хизматлар кўрсатиш соҳаларини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг қабул қилинишимаҳаллий бюджет даромадларининг ошишига ва минтақаларнинг иқтисодий салоҳияти мустаҳкамланишигакўмаклашиши айтиб ўтилди.    «Адолат» Социал-демократикпартияси фракцияси аъзолари мамлакатимизнинг илмий-техник салоҳияти тўлиқ амалга ошиши мумкин бўлганинновацион типдаги иқтисодиётни яратиш энг муҳим вазифа деб ҳисоблайдилар. Шу билан бирга фракцияиқтисодиётни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта қуроллантиришчора-тадбирларига муҳим аҳамият бермоқда.   Фракциянингфикрича, иқтисодиёт фан ва техниканинг энг замонавий ютуқларига, иқтисодий жараёнларни самарали бошқаришгаҳамда таълим тизимига таяниши керак. Шу муносабат билан 2014 йилда фанга ажратиладиган харажатлар ЯИМганисбатан 0,1 фоиз миқдорида ёки 2013 йилдагига нисбатан 1,2 баравар ортиқ эканлиги муҳимдир.   Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар аҳоли пунктлариниободонлаштириш, аҳолини ичимлик суви, экологик жиҳатдан тоза озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксизтаъминлаш ишларини давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар. Ишлаб чиқаришни техник ва технологикжиҳатдан модернизациялашни амалга ошириш чоғида атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ҳам унутмаслик даркор.Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги айрим корхоналар раҳбарларининг белгиланган экологикнормаларини бузганлик учун жавобгарлигини янада кучайтириш муҳимлиги уқтирилди.   Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокама давомида билдирилганфикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджетини тасдиқладива тегишли қарор қабул қилди.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]