Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33406
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




2014 йилги Давлат бюджети тасдиқланди

Bo'limi: Новости Мира |


14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлибўтди. 

Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейиндепутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бу ҳақдаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар қилади. Йиғилишдатаъкидланишича, мамлакатимизнинг 2014 йилги Давлат бюджети лойиҳаси 2013 йил январь ойида ўтказилган Ҳукуматмажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган мамлакатимизниижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда жорий йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришякунларининг прогноз баҳоси асосида ишлаб чиқилган. Бюджет лойиҳаси иқтисодиётнинг барқарор юқорисуръатларда ўсишини, иқтисодий барқарорликни, экспорт ўсишининг мувозанатлаштирилган кўрсаткичларини,ташқи савдо ва тўлов балансининг ижобий сальдосини сақлаб қолишга, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигиниоширишга қаратилгандир. Айни бир вақтнинг ўзида 2014 йилда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ватехнологик жиҳатдан янгилаш миқёсларини жадаллаштириш ва кенгайтириш ҳамда йўл-транспорт вамуҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурларини фаол амалга ошириш давомэттирилади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради. 2014 йилда ялпи ички маҳсулот 108,1 фоизга, саноат маҳсулоти 108,3 фоизга,қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш 105 фоизга ва капитал қўйилмалар 109,5 фоизга ўсиши назарда тутилмоқда.Давлат бюджети лойиҳасида юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқнинг базавий ставкасини 9 фоиздан 8фоизга камайтириш назарда тутилмоқда, бу эса 132 миллиард сўмни корхоналар ихтиёрида қолдириш имкониниберади. Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича даромадларга солиқ солишнинг энг камставкасини 8 фоиздан 7,5 фоизга камайтириш назарда тутилмоқда. Мамлакатимизнинг келгуси йилдаги асосиймолиявий ҳужжати аниқ ижтимоий йўналишга эга. Унда ижтимоий соҳа, соғлиқни сақлаш, таълим, маданиятсоҳаларини янада ривожлантиришга, умуман, меҳнат ҳақини жадал оширишга, манзилли ижтимоийқўллаб-қувватлашни таъминлашга катта эътибор қаратилган. Чунончи, 2014 йилда таълим соҳасига ажратиладиганхаражатлар ялпи ички маҳсулотнинг 7,5 фоизини, соғлиқни сақлашга ажратиладиган харажатлар эса ЯИМнинг 3,1фоизини ташкил этади, бу эса баркамол ва соғлом авлодни вояга етказиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизиминиислоҳ этиш бўйича қабул қилинган дастурларда назарда тутилган тадбирларни тўлиқ ҳажмда молиялаштиришимконини беради. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун сарфланадиган харажатлар2013 йилдаги 59,3 фоиздан 2014 йилда 59,6 фоизга кўпаяди. Фуқароларни ижтимоий таъминлашга ажратиладиганхаражатларни ошириш кўзда тутилмоқда. Ижтимоий нафақалар тўлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамбериш, шунингдек, компенсация тўловларига сарфланадиган харажатлар ЯИМга нисбатан 1,4 фоиз миқдорида назардатутилмоқда. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган марказлаштирилган инвестициялар ҳажми 1,5 триллион сўмниёки ЯИМга нисбатан 1,0 фоизни ташкил этади, ушбу маблағлар қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билантаъминлашга ва янги ташкил этилаётган турар-жой массивларида ижтимоий инфратузилма объектларини ва ичкийўллар барпо этишга йўналтирилади. Хусусан, қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдагиуй-жойлар қуриш дастурига кўра 2014 йилда барпо этиладиган 11000 та турар-жой қурилишини молиялаштириш учунДавлат бюджетидан ЯИМга нисбатан 0,5 фоиз миқдорида маблағ ажратиш, шу билан бир қаторда якка тартибдагиуй-жой қурувчиларнинг ва Осиё тараққиёт банки заёмининг маблағларини сарфлаш назарда тутилмоқда. Кичикбизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, касаначилик ва оилавий тадбиркорликнинг турлишаклларини кенгайтириш, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва лицейларнинг битирувчиларини ишга жойлаштиришҳисобига Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш – мамлакатимизникелгуси йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. 2014 йилда 983,6 мингтаянги иш ўринлари ташкил этиш мўлжалланмоқда. Давлат молиявий маблағларини бошқаришнинг ҳуқуқий асослариниянада такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланилишини кучайтириш ва давлат томониданкўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида 2014 йил 1 январдан бошлаб 2014-2015 йилларда синаб кўриш учунЎзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини амалга киритиш назарда тутилмоқда. Ана шу давр мобайнидазаруратга қараб ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб борилади. Бюджет кодексини амалга киритишдан асосий мақсад– амалиётдаги мавжуд қарама-қаршиликлар ва эскириб қолган нормаларни бартараф этиш, шунингдек, амалиётдақўлланиладиган нормалар, қоидаларни, бюджет жараёни қатнашчиларининг ваколатларини тизимлаштириш имкониниберадиган ягона қонун ҳужжатида бутун бюджет жараёнини тизимлаштиришдан иборатдир. 2014 йилда иқтисодиётзиммасидаги солиқ юки 0,5 фоизга камайтирилиши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ЎзЛиДеП ўзининг Сайловолдидастури низомларидан келиб чиққан ҳолда фермерлик ҳаракати вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилиб,ноқулай табиий шароитларда пахта етиштирувчи фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учунажратилган Давлат бюджети харажатлари 2014 йилда жорий йилдагидан 26 миллиард сўмга ортганини кўрсатиб берди,бу эса ноқулай табиий шароитларда пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинграқобатбардошлилигини ошириш имконини беради. Шунингдек, сув хўжалиги объектларини таъминлашгасарфланадиган харажатлар ЯИМга нисбатан 1,1 фоиз миқдорида кўзда тутилганлигига, бу эса жорий йилдагиганисбатан 16,2 фоизга кўпроқ эканлигига эътибор қаратилди. Ўзбекистон Халқ-демократик партияси фракциясиаъзолари мамлакатимизнинг келгуси йилги асосий молиявий ҳужжати ижтимоий жиҳатдан аниқйўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратдилар. Шу мақсадда ажратилаётган катта миқдордаги бюджетмаблағлари иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар ва ижтимоий тўловлар миқдорларини янада ошириш орқали аҳолинингфаровонлигини изчил равишда яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш имкониятини яратади.Шунингдек, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган энг кичик солиқ ставкасининг 0,5 фоизга пасайтирилишиаҳолининг ижтимоий заиф қатламларини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шу билан бирга Давлатбюджетининг даромад қисмида режалаштирилган маблағларнинг келиши, шунингдек, ундан самарали фойдаланилиши,айниқса аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган бюджет маблағлар устидан парламентназоратини янада кучайтириш зарурлиги тўғрисидаги таклиф билдирилди. Бу нуқтаи назардан халқ депутатларимаҳаллий кенгашларининг депутатлар корпуси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги тўғрисида таклифбилдирилди.  Ўзбекистон «Миллий тикланиш» Демократик партиясидан сайланган депутатлар 2014 йилги бюджетсолиқ-сиёсати концепцияси ва Давлат бюджети лойиҳасида жаҳон иқтисодиётида мураккаб жараёнлар ва салбийҳолатлар давом этаётган шароитда мамлакатимизни барқарор ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида ичкиталабни қондиришни рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назардатутилаётганлигини таъкидладилар. Жаҳон бозорларидаги ноқулай конъюнктура шароитларида мамлакатимиздагимаҳсулот экспорт қилувчи корхоналарни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари амалгаоширилаётганлиги жуда муҳим эканлиги таъкидланди. Шунингдек, туризм ва хизматлар кўрсатиш соҳаларини янадаривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг қабул қилиниши маҳаллий бюджет даромадларининг ошишига ваминтақаларнинг иқтисодий салоҳияти мустаҳкамланишига кўмаклашиши айтиб ўтилди.  «Адолат»Социал-демократик партияси фракцияси аъзолари мамлакатимизнинг илмий-техник салоҳияти тўлиқ амалга ошишимумкин бўлган инновацион типдаги иқтисодиётни яратиш энг муҳим вазифа деб ҳисоблайдилар. Шу билан биргафракция иқтисодиётни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта қуроллантиришчора-тадбирларига муҳим аҳамият бермоқда. Фракциянинг фикрича, иқтисодиёт фан ва техниканинг энг замонавийютуқларига, иқтисодий жараёнларни самарали бошқаришга ҳамда таълим тизимига таяниши керак. Шу муносабатбилан 2014 йилда фанга ажратиладиган харажатлар ЯИМга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида ёки 2013 йилдагига нисбатан 1,2баравар ортиқ эканлиги муҳимдир. Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар аҳоли пунктлариниободонлаштириш, аҳолини ичимлик суви, экологик жиҳатдан тоза озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксизтаъминлаш ишларини давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар. Ишлаб чиқаришни техник ва технологикжиҳатдан модернизациялашни амалга ошириш чоғида атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ҳам унутмаслик даркор.Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги айрим корхоналар раҳбарларининг белгиланган экологикнормаларини бузганлик учун жавобгарлигини янада кучайтириш муҳимлиги уқтирилди. Олий Мажлис Қонунчиликпалатаси муҳокама давомида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда ЎзбекистонРеспубликасининг 2014 йилги Давлат бюджетини тасдиқлади ва тегишли қарор қабул қилди.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]