Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33431
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




2014 йилнинг энг кутилаётган 15 та автомобили (ФОТО)

Bo'limi: Новости Мира |


Американинг “Forbes” нашри 2014 йили жаҳон бозорининг асосийкашфиётларига айланиши керак бўлган машиналар рўйхатини тузди.
Chevrolet CorvetteStingray
Бу 2014 йилнинг энг муҳим янгилиги бўлса, ажабмас. Узоқдавом этган танаффусдан сўнг модель номига “Stingray” сўзининг қайтиши ҳам ушбу воқеанинг миқёсига урғубермоқда. Янги “Corvette” икки кузовда чиқарилади – купе ва кабриолет. Машина янги “подвеска” ва куч агрегатибилан жиҳозланган. Ҳажми 6,2 л бўлган двигатель (450 от кучи) автомобил тезлигини кўпи билан 3,8 сония ичидасоатига 100 км гача оширишга қодир. Янги “Drive Mode Selector” тизими эса бешта бошқарув услубидан биттасинитанлаш имконини беради, шу жумладан бензинни тежаш режимини ҳам.   Mercedes-Benz S-Class

Бугунги кунда унча қиммат бўлмаган моделларда ҳамиситиладиган руль ва вентиляцияланадиган ўриндиқ бор, шу боис люкс автомобилларини ишлаб чиқарувчиларгаҳам осон бўлмаяпти. Немис концерни “S-Class – Mercedes-Benz S550” оиласига мансуб янги седанни чиқарган ҳолда, ушбумураккаб вазиятнинг ечимини топди. Янги S-синфида кўплаб фойдали мосламалар мавжуд. Жумладан,  пасттезликда автоном бошқариш режими, автомобилни йўл белгисига мувофиқ равишда полосанинг марказида ушлабтурувчи тизим, йўл шароитларига қараб созланмаларни ўзгартирадиган электрон ёрдамчи. Салонга иссиқ тошларбилан қилинадиган массажни имитация қилувчи ўриндиқлар, иситиладиган тирсакқўйгичлар ва салондаги ҳавониионлаштирувчи ва хушбўй ҳид берувчи тизим ўрнатилган.
Jaguar F-Type
Ушбу янги икки ўринли кабриолет “XK” оиласига мансуб “Jaguar” спорткарлариданарзон нархларда позицияланмоқда. “F-Type”га 3 литрли “V6” двигатели (340-380 от кучи) ўрнатилган. Автомобиль тўртсония ичида соатига 100 км гача тезликни олади. Барча моделларга 7 та тезлик учун мўлжалланган автоматузатма қутиси ўрнатилган.
Jeep Cherokee Янги жип  мустақил “подвеска” ва тўлиқ юритма билан жиҳозланган. Бунга 9 та тезлик учун мўлжалланганавтомат узатма қутиси қўшимча қилинган. Жипга тортиш кучини бошқарувчи “Selec-Terrain” электрон тизимиўрнатилган. Бунинг устига автомобиль турли технологик опциялар билан қувонтириши шубҳасиз. Масалан,иситиладиган руль, олд ўриндиқлар вентиляцияси, портатив девайсларни улаш учун қурилмалар.
Mercedes Benz CLA-Class
Келаси йили немис концерни олд юритмагаэга люкс синфига мансуб дунёдаги биринчи компакт седанни чиқаради. Технологик янгиликлар орасида параллель“парковка” ва "Advance Parking Assist” гаражига кириш учун электрон тизимни кўриш мумкин. Cadillac ELR
“Cadillac ELR” купеси — “Chevrolet Volt” электрокарининг иккиэшикли люкс синфига мансуб версиясидир. ELR ноёб дизайни билан фарқ қилади, унда анъанавий “Кадиллак”белгиларини ҳам кўриш мумкин. Ичидаги жиҳозлари хай-тек услубида бажарилган. Аккумулятор заряди тугаганида,бензинли двигатель ишга тушади ва батареяни қувватлайди. Узоқ масофаларга ҳаракатланадиган кишилар“заправка” ҳақида унутиши мумкин.
Chevrolet SS "Chevrolet”нинг янги топ седани ўзининг агрессив дизайни билан фарқ қилади. У беш сония ичида соатига 100км тезликни олиши мумкин. Қуввати 415 от кучига эга 6,2 литрли двигатель, спорткар “подвеска”си ўрнатилган.Стандарт ва ноёб опциялар рўйхатидан “парковка” учун ёрдамчи ҳам ўрин олган.
Chevrolet Silverado / GMC Sierra

2014 йилга келиб “General Motors” компанияситўлиқ ўлчамли “Chevrolet” пикапларининг кўринишини тўлиқ ўзгартирди ва уларни кўплаб янги функциялар биланжиҳозлади. Модернизация қилинган моделларга ҳажми 5,3 ва 6,2 литрли кучли двигателлар ўрнатилган. Ушбумоделларда тўлиқ юритма ишлайди, 6 босқичли “автомат”ни узатма қутиси сифатида кўриш мумкин. Иккала пикапҳам кенг салонга эга. Харидорнинг хоҳишига қараб, “MyLink” тизими улаб берилади. Ушбу тизим овозли буйруқларёрдамида навигация тизимини бошқариш ва мобил телефонга қўнғироқларни қабул қилиш имконини беради.   Toyota Corolla 


2014 йилда оммабоп компакт седанни охирги 10йилликдаги туб ўзгариш кутмоқда. У агрессив ташқи кўринишга эга бўлади ҳамда узунлиги, кенглиги вабаландлиги ошади. Олтита тезликка мўлжалланган стандарт механик узатма қутиси билан жиҳозланади. Шунингдек,иситиладиган олд ўриндиқларига, ўрнатилган навигатор ва смартфонга улаш мумкин бўлган мультимедиа тизимигаэга бўлади.   
BMW 4 Series
“BMW 4 Series”учта комплектацияда сотилади – “Luxury”, “Sport” ва “M Sport”. Янги опциялар ичида тўқнашувлардан огоҳлантирувчитизим ва смартфон билан интеграциялашувни кўзда тутувчи ҳамда нутқни таниб олиш функциясига эга "iDrive”мультимедиа марказини кўриш мумкин.   Cadillac CTS
2014 йилда чиқадиган "CTS” седанларининг учинчи авлоди олдингиларига қарагандаузунроқ, пастроқ ва енгилроқдир. Ушбу модель бир нечта комплектацияда тақдим этилади. Кенг салон ёғоч,алюминий ва бошқа материаллардан тайёрланган. Ёмғирли ва қорли об-ҳавода тўлиқ юритма ишга тушади. Бунгақўшимча равишда автомобилга йўллардаги ўнқир-чўнқирларни айланиб ўтишга ёрдам берувчи “Magnetic Ride Control”тизими билан жиҳозланган. Нархи 45 100 доллардан бошланади.   Fiat500L Кичик литражли “Fiat 500L” жуда қулай автомобиль. У“Fiat 500” купесига қараганда узунроқ, баландроқ ва кенгроқдир. Автомобиль салони 42% га катталаштирилган.Эътиборлиси шундаки, янги Фиат ташқи кўринишидан ўлчами бўйича худди шундай бўлган “MINI Cooper Countryman”га жудаўхшайди. 
Infiniti Q50
“Infiniti” бренди“Q50” седанларининг мутлақо янги линейкасини чиқармоқда. Ушбу автомобилнинг ўзига хос хусусиятларидан бири– “Active Lane Control” тизимидир, у автомобилни автомат тарзда полосанинг ўртасига қайтаради. “i-Key” тизими эсамашинани ҳайдовчига мослаштиради: ўриндиқни автомат тарзда керакли баландликка ва керакли бурчакдаўрнатади, ойналарни бурайди ва иқлим назорати тизимини меъёрга келтиради.   Acura RLX
Янги “Acura” седанининг услуби деярлиўзгармаган. Унга қуввати 310 от кучига эга бўлган 3,5 литрли тежамкор “V6” двигатели ўрнатилган. 2014 йилда салкейинроқ унинг иккинчи версияси чиқади. У тўлиқ юритмага ва қуввати 370 от кучига эга “V6” двигателига эгабўлади. “Performance All-Wheel Steering” стандарт тизими бурилишларда орқа ғилдираклар бурчагини тартибга солади ваавтомобилни бошқаришни яхшилайди.
Kia Cadenza
Ушбу бренд ўзининг бюджет моделлари билан машҳур. Бироқ бу сафар ўзини премиум-синфига мансубавтомобиллар оламида кўрсатишга қарор қилди. Янги “Cadenza” седани оммабоп бўлган “Optima”дан анча узунроқ, аммосалони кенгроқ эмас. Автомобиль 3,3 литрли “V6” двигатели (293 от кучи) ва “Optima”га қараганда нозикроқ интерьербилан жиҳозланган. 

 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]