Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50375
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




2015 йилгача аҳолининг банклардаги жамғармалари ҳажми 2,5 мартага ошади

Bo'limi: Новости Мира |



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011-2015 йиллардареспублика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтингкўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарорида 2011-2015 йилларда аҳоли ва хўжаликсубъектларининг тижорат банкларидаги депозитлари ҳажмини 2,5 мартага ошириш кузда тутилган.

Мазкур вазифанинг талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки,Ўзбекистон банклари ассоциацияси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қумитаси, Молия соҳасини ривожлантириш агентлигитомонидан Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди (Жамғарма кассалари фонди) биланбиргаликда Ўзбекистон банклари ассоциациясида «Молиявий билимларини ошириш – банкларда аҳолижамғармаларини мобилизациялаш омили» мавзусида семинар ташкил этилди.

Молиявийбилимни ошириш режалаштириш, жамғарма, қарздорлик, молиявий хизматлардан самарали фойдаланишга нисбатанаҳолининг иқтисодий билимларини сезиларли даражада оширишга имкон яратади. Бу эса ўз навбатида, аҳолига ўздаромадларини ҳимоялашга ёрдам беради ҳамда уларнинг кўпайишига кўмак беради.    

Семинарда Германия жамғарма кассалари молиявий гуруҳининг ҳамда Жамғарма кассаларифондининг раҳбарлари иштирок этдилар.

Германиялик экспертлар барқарориқтисодий ўсиш суръатини таъминлашда муҳим бўлган инвестицияларнинг ички манбаи ҳисобланадиганжамғармаларнинг иқтисодиётда тутган ўрнининг моҳиятини очиб беришди. Бунда банк-молия тизимида жамғармаишларини ташкил этишда алоҳида эътибор берилиши лозим бўлган ва пул маблағларини жамғаришга кўмаклашадиганомилларга асосий урғу берилди.         

Хусусан, банк-молиятизимида жамғарма ишларини ташкил этишда бир қатор омилларга, фоиз ставкаси, омонатларни ҳимоялаш кафолати,омонатчилар ҳуқуқи, аҳолининг молиявий билимлари, инфляция ҳамда банк консулътация ва хизматларинингсифати каби омилларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Шу билан бирга, семинарқатнашчилари оила бюджетини самарали ташкил этишнинг асосий жиҳатлари ва Германия молия ташкилотларитомонидан аҳолининг ёш жиҳатидан турли гуруҳларига мўлжалланган молия хизматлари билан ҳам таништирилди.
Халқаро экспертлар республикамизда тижорат банклари томонидан аҳолиомонатларини жалб этиш бўйича амалдаги қонунчилик базасини, айниқса банкларга нисбатан ишончнинг ошишигахизмат қиладиган аҳоли омонатларининг 100-фоизлик ҳимоялаш кафолатини, улар бўйича сирнинг сақланиши ҳамдаомонатлар бўйича олинган даромадларнинг солиқдан озод этилганлигини ҳам таъкидлаб ўтишди.

Семинар иштирокчилари Германия экспертлари билан жамғарма фаолиятига тегишли уларниқизиқтирган масалалар бўйича фикр алмашишди. Жамғарма ишларини самарали ташкил этиш, молия ташкилотларимутахассисларининг янги ва замонавий жамғарма турларини ишлаб чиқишдаги профессионал билимларини ошириш,жамғарманинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштиришда тутган беқиёс ўрнини аҳолига етказишборасидаги кенг қамровли масалалар таҳлил қилинди.    

Германия жамғарма кассаларимолиявий гуруҳи томонидан Халқ банки, Ҳамкорбанк ва Микрокредитбанкларга кичик бизнес ва хусусийтадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратилди.   
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]