Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33413
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




2016 йилгача Қаршида $75,1 млнлик лойиҳа амалга оширилади

Bo'limi: Новости Мира |


2013-2016 йилларга мўлжалланган дастур асосида Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантиришдоирасида Қарши шаҳрида жами 98 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати75,1 миллион АҚШ долларига тенг.
 
Шундан қиймати 8,9 миллион АҚШ долларига тенг 49 та истиқболлилойиҳа 2013 йилда тўлиқ амалга оширилиши кўзда тутилган, бу ҳақда вилоят хокимлиги матбуот хизмати хабарберади.

Харажатларнинг 3,7 миллион доллари ташаббускорларнинг ўз маблағлари, 5,6 миллион доллари банккредитлари ва 1,2 миллион доллари хорижий сармоялар ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган. Мазкурлойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида Қарши шаҳрида жорий йилда 729 та янги иш ўрни яратилади.  
2013 йилда дастурда кўзда тутилган лойиҳалардан 13 таси озиқ-овқат маҳсулотлари, 23 таси қурилишматериаллари, 13 таси бошқа турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида амалгаоширилиши белгиланган.
 
Ноябр ойи ҳолатига кўра, 47 та лойиҳа устида олиб борилган ишлар тўлиқякунланиб, жойларда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Йил сўнгига қадар яна 2 та лойиҳа амалга оширилишикутилмоқда. Озиқ-овқат саноатида амалга оширилган 3 та лойиҳа колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўздатутади. 2 та лойиҳага кўра, сутни қайта ишлаш йўлга қўйилди. Ҳудудда 7 та лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилишинатижасида нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми кенгайди.
 
2014 йилнинг биринчи чорагидаамалга оширилиши белгиланган битта, 2015 йилнинг иккинчи чорагига қўйилган яна битта лойиҳа муддатидан аввалҳаётга татбиқ этилиб, шу йилнинг ўзидаёқ маҳсулот бера бошлади. Уларда қиймати 50 минг долларлик алюминэшик ва ром, витражлар ҳамда 100 минг долларлик пластмасса яшиклар ишлаб чиқариш линиялари ўрнатилган. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]