Bo'limi: Новости Мира
|

Италиялик архитекторлар Россиянинг Кавказ тоғ массивидаги Эльбрус тоғларининг жанубий музлигидаэнергияни тежовчи янги меҳмонхонани барпо этди.
Европадаги энг баланд тоғнинг энг баланд нуқтаси5 642 метрни ташкил этади, янги меҳмонхона эса денгиз сатҳидан 3 912 метр баландликда жойлашган, шубоис унга “LEAPrus 3912” номи берилган.
Ушбу ғаройиб меҳмонхонанинг умумий майдони 139метр квадратни ташкил этган бўлиб, у Италияда қурилган, кейин эса Россияга жўнатилиб, тоғда вертолётларёрдамида ўрнатилган тўртта тайёр моделдан иборат. Уларни ишга тушириш ишлари июль ойида амалгаоширилди.
Меҳмонхонада ресторан, яшаш майдони, ҳожатхоналар ва 46 та каравот бор.Модулларнинг хизмат муддати эллик йилга яқин вақтни ташкил этади. Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида унингжойлашиш ҳудуди, мураккаб об-ҳаво шароитлари ва етказиб бериш ишларининг техник жиҳатдан қийинлиги инобатгаолинди. Шу боис архитекторлар “LEAPrus 3912”ни иложи борича энергия тежовчи қилиб яратишга ҳаракат қилди.Шунингдек, у энг замонавий технологиялар билан ҳам таъминланди.
Қўшимча газли генератор билантўлдирилган қуёш ва фотогальваник батареялар, тежамкор ёруғлик диодли ёритиш тизими ҳамда пол остиданўтувчи иситиш тизими – буларнинг барчаси паст ҳароратлар учун жуда яхши мослаштирилган. Шунингдек,меҳмонхонада оқава сувларни қайта ишлаш қурилмаси ҳам бор, у 100 фоиз самарали ишлайди. Бундан ташқари, қорданолинадиган сувни тозаловчи махсус интеграциялашган тизим ҳам мавжуд. Ушбу қурилмаларнинг ҳаммаси кучликомпьютер томонидан бошқарилади, унга, ҳатто сунъий йўлдош орқали кириш ҳам мумкин.
Манба:www.darakchi.uz
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting. [
RO'YHATDAN O'TISH |
KIRISH ]