Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




9

Bo'limi: Новости Мира |


Кеча "Тошкент" вокзали метро станцияси бекати ва массив Чилонзор-26 йўналиши бўйлаб ҳаракатланадигантрамвай ҳайдовчисининг ҳатти-ҳаракатлари мазкур масалани олиб чиқишга мажбур қилди.

Зеро ушбумуаммо билан ҳар бир жамоат транспортидан фойдаланувчи кундалик равишда тўқнашади. Ҳайдовчилар томонидангоҳ тезлик ҳаддан ошириб “пойга” бўлиши, гоҳ уларнинг “ҳали вақти кўплиги” сабабли жуда секинҳаракатланиши аллақачон ҳамма учун одатий ҳолга айланиб улгурган.
 
Биз тилга олмоқчи бўлган муаммоэса ҳайдовчиларнинг аслида жуда ҳам хаддидан ошганликларининг яна бир далили бўлди.

2009-сонли 9трамвай йўналиши бўйича ҳаракатланаётган трамвайнинг даставвал ҳаддан ортиқ “секин” юриши йўловчиларниғазабини келтирган бўлса, кейинроқ ушбу муаммо унинг ёнида турган маст ҳолдаги шериги билан галма-галсигарета чекишига уланиб кетди. Бундан ташқари ҳайдовчи ишлаб турган олд эшигини йўловчиларга ишламайдибаҳонаси билан очмай орқа эшиклардан тушишларини талаб қилди, бироқ ўзи рельсларини ўзгартириши керакбўлганда олди эшикдан ҳеч қийинчиликларсиз тушиб чиққанини гувоҳи бўлдик.
 
Касбим журналистбўлгани сабабли бу ҳолатга томошабин бўлиб тура олмадим ва ҳайдовчига мурожаат қилдим:
 
-  Нимасабабдан трамвайни бу қадар секин ҳайдаяпсиз, аҳир бу ўз номи билан тезюрар трамвай эмасми?

-  Менивақтим жуда кўп, шошилаётган бўлсангиз таксига чиқинг.

-  Жамоат транспортида нима сабабдансигарета чекяпсиз, бу таъқиқланганку?

-  Бу мени шахсий кабинам ва мен ҳоҳлаган ишимниқилишгахаққим бор! (жаҳл билан).

-  Мени эса касбим журналист, шунга сиздан сўрашга ўзимни хақли деб билдим,тегишли жойларга шикоят қилишларидан қўрқмайсизми?

-  Кимлигинг билан мени нима ишим бор (сигаретачекишда давом этди).
 
Ўз бекатимга етиб келганимда менга айнан олд эшикни очиб беришини талабқилдимва унинг қилмишлари устидан тегишли жойга шикоят қилишимни айтдим.
 
Ушбу ҳолат юзасидани трамвайдаберилган ишонч телефонига 233 54 86 мурожаат қилдим. Улар шикоятимни ёзиб олишганлиги ва унга 10 кун ичидажавоб қайтарилишини маълум қилишди.

Бу билан ҳам қониқмай мазкур трамвай қарашли“Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси “Тошэлектротранс” давлат компаниясининг “2-трамвай депоси”ДУК директори ўринбосари Абдуғани Қаҳҳоров билан боғландим.
 
Унга воқеани борича сўзлабберганимдан сўнг, у аслида трамвайда ҳайдовчининг чекишга умуман хаққи йўқлиги, янги трамвайларнинг оралиқмасофаси ўртача 9 дақиқалиги ва трамвайларининг барчаси соз ҳолатда эканлигини таъкидлади ва ҳайдовчигаалбатта тегишли чора кўрилишини маълум қилди.   
 
Биз эса ўз навбатида ушбу вазиятнинг қай тарздаечим топганини кейинроқ хукмингизга ҳавола этамиз. Воқеалар ривожини биз билан кузатинг!

ЛайлоРустамова
 
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]