Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50380
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




91 фоиз солиқ тўловчилар ҳисоботларни электрон кўринишда тақдим этди

Bo'limi: Новости Мира |




Тадбиркорлик субъектлари учун навбатдаги ҳисобот даври ниҳоясига етди. Навбатдагибосқич - давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун қабул қилинган ҳисоботларни таҳлил қилиш ваҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда уларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш даврибошланди.
Ҳозирда солиқ маъмурчилигида амалга оширилган ислоҳотлар, бухгалтерларфаолиятини автоматлаштириш, маълумотларни Интернет орқали жўнатиш имконининг яратилиши туфайли,ҳисоботларни шакллантириш ва тақдим этиш сезиларли даражада соддалаштирилди. Бу ҳақда Давлат солиққўмитаси ахборот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2012 йил 18 июлдаги «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришчора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4455-сонли Фармонига асосан 2012 йилнинг 1 августидан бошлаб, хўжалик юритувчисубъектларга бериладиган электрон рақамли имзо калити учун тўлов миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг20 фоиздан 10 фоизгача камайтирилди.

Яратилаётган бундай имкониятлар ўзсамарасини бермоқда, албатта. Бугунги кунга келиб электрон рақамли имзога эга корхоналар салмоғи ўтганйилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга ёки 6,5 мингтага ошди.

Жорий йилнинг III чораrякунлари таҳлилига кўра 91 фоиз солиқ тўловчилар ҳисоботларни электрон кўринишда тақдим этган.

Амалдаги қонунчилик талабларига амал қилмаган субъектларга нисбатан тегишли жавобгарликчоралари белгиланган.

Хусусан, Солиқ кодексининг 115 моддасига кўра, солиқҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутларасосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлик учун солиқтўловчи – юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи – жисмоний шахс маъмурий жавобгарликкатортилиши белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниг 175-моддасигакўра, жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригачани ташкил қилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содирэтилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]