Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33436
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




9 ойда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони 4,5 фоизга қисқарди

Bo'limi: Новости Мира |



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасива Халқ таълими вазирлиги томонидан болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишгабағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.   Транспортвоситасини бошқаришда телефон, теле ва видемониторлардан фойдаланиш ҳамда уларни ўзбошимчалик биланўрнатиш тақиқлангани, хавфсизлик камаридан фойдаланишга доир талабнинг кучайтирилгани, йўл ҳаракатиқоидасини бузганлик учун жарима миқдорининг оширилгани бу борадаги ишларни яхшилашда муҳим омил бўлаётир.Бироқ,  йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш, инсон саломатлиги ва ҳаётини сақлаш мақсадидапрофилактика ишлари самарадорлигини ошириш муҳимлигини қайд этиш лозим.   Масалан, бу борада ўқув юртларида ёшларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича бошланғич билимберилмоқда. Умумтаълим мактабларида ёш ҳаракат хавфсизлиги инспекторлари ва ёш автоинспекторлар клубларифаолият кўрсатмоқда. Ушбу клублар аъзоларининг ҳаракат хавфсизлиги бўйича халқаро танловлардамуваффақиятли иштирок этаётгани улар ишининг самарадорлигидан далолат беради. «Диққат, болалар!», «Таътил»,«Диққат, йўловчи!», «Яшил чироқ» каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилаётгани болалар ва ўсмирларга йўлқоидаларини ўйин шаклида, аниқ вазиятлар мисолида тушунтиришга ёрдам бераётир, дея хабар беради ЎзА.   Бундан ташқари, барча умумтаълим мактаблари ва мактабгача тарбиямуассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус ўқув хоналари ташкил этилмоқда. 2015 йилгачамамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида махсус автошаҳарчалар, таълим муассасаларида эса болалар йўлҳаракати қоидалари бўйича олган билимини мустаҳкамлайдиган автомайдонлар ташкил этиш режалаштирилган.Болаларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатадиган ўқитувчи ва тарбиячиларни тайёрлаш, қайта тайёрлашга ҳамжиддий эътибор берилмоқда.   Таҳлиллар шуни кўрсатадики,йўлларда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тадбирлар самаралинатижалар бераётир. Мисол учун, 2013 йилнинг тўққиз ойида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сониўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,5 фоиз қисқарган. Шунингдек, ҳалок бўлган болалар сони 1,8 ва жабрланганболалар сони эса 5,6 фоиз камайган. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]