Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33431
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 429
Гостей: 427
Пользователи: 2

ismayka, CraZik
Сегодня был на сайте:
hasan33nasah, NextMusic, ziko_97_UZ, muslimbeko92, 900955557, 888886508, inommedia, ilyos0796, sevarka2290, TianstriyBer, Amulki, Eerfdeusen, Andrewarilm, botiraliofficial


9 ойда ёш оилаларга 285,5 млрд сўм кредит ажратилди

Bo'limi: Новости Мира |


Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республика Марказий банки томонидан “Ёшларга ипотека, истеъмол ватаълим кредитлари ажратиш ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ваистиқболдаги вазифалар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
 
Бугунги кунда тижорат банкларикичик бизнес субъектларини, айниқса, таълим муассасаларини битирувчи ёшларнинг бизнес режаларини имтиёзлишартларда кредитлаш, оилавий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига катта эътиборқаратмоқда.
 
Айни дамда ёшлар ва ёш оилаларга ипотека, истеъмол ва таълим кредитлари, шунингдек ёштадбиркор, ҳунарманд ва фермерларга молиявий кўмак беришни тартибга солувчи 15 дан зиёд норматив-ҳуқуқийҳужжатлар қабул қилинди.
 
Банк тизимида ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган кенгкўламли чора-тадбирлар натижасида 2008-2012 йиллар давомида ёш оилаларга 643,9 млрд.  сўм миқдорида ипотекакредитлари, 287,7 млрд. сўм миқдорида истеъмол кредитлари, шунингдек 103,0 млрд. сўм миқдорида таълимкредитлари ҳамда ёш тадбиркор, ҳунарманд ва фермерларга 1,6 трлн. сўмдан зиёд кредитлар ажратилди.
  Таъкидлаш жоизки, 2008 йилга нисбатан таққослаганда 2012 йилда ёш оилаларга тақдим этилган ипотекакредитлари ҳажми 3,1 баробар, истеъмол кредитлари ҳажми 2,3 баробар, таълим кредитлари ҳажми 11,3 баробар ҳамдаёш тадбиркор, ҳунарманд ва фермерларга ажратилган кредитлар ҳажми 2,9 баробар ўсган.
 
Қайд этилдики,тижорат банклари томонидан “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида кичик бизнес ва хусусийтадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ўтган 10 ой давомида 6,2 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Шундан 286,9млрд. сўм миқдоридаги маблағлар ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерларнинг лойиҳаларини молиялаштиришучун йўналтирилди.
 
Шу билан бирга, 2013 йилнинг ўтган даври мобайнида ёш оилаларга 150,4 млрд. сўммиқдорида ипотека, 87,8 млрд. сўм миқдорида истеъмол, шунингдек 47,3 млрд. сўм миқдорида таълим кредитлариажратилди.
 
Ўз навбатида, тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларинингтадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш мақсадларига жорий йилнинг ўн ойи давомида 2012 йилнинг шу давриганисбатан 2,7 баробар кўп ёки 116,2 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилди.
 
Тижоратбанкларининг ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти фақат кредит ажратиш билан чекланмасдан, уларнитадбиркорликка жалб этиш борасида кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб бормоқда.
 
Жориййилнинг ўтган даври мобайнида тижорат банклари томонидан 1 215 та кичик бизнес субъектига имтиёзли кредитолиш ҳуқуқини берувчи сертификат тақдим этилди ва уларга жами 92,5 млрд сўм кредитлар ажратилди. Шундан 713нафар ёш тадбиркор ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 10 млрд сўмлик, 293 нафар тадбиркор аёлнинг 9,7млрд сўмлик бизнес режалари имтиёзли шартларда молиялаштирилди.
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]