Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50373
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




АҚШдаги Гуам оролига 2 мингта ўлик сичқон ташланди

Bo'limi: Новости Мира |


Америкалик олимлар ва ҳарбийлар Тинч океаннинг АҚШ ҳудудида жойлашган тропик Гуам оролидаги илонларпопуляциясини йўқ қилиш ниятида.

Шу мақсадларда ёғоч илониучун ўлимни англатувчи заҳаршимдирилган икки мингга яқин ўлик сичқон вертолётлардан оролга ташланди. Ушбу илон ноёб ҳисобланади, чункиу 2,5 метр масофагача сакраши ҳамда тикка туриши ва бунда ўз танасининг 80% узунлигини вертикал ушлаб туришимумкин. унинг чақиши катталар учун заҳарли эмас, бироқ кичкина болалар
учун хавфлидир.
Рептилияларнинг ушбу тури ўтган асрнинг 50-йилларида оролга тасодифан олиб келинган. У Иккинчи жаҳонурушидан кейин Янги Гвинеядан ҳарбий юклар билан бирга келган бўлиши
мумкин. Табиий душманлари мавжудбўлмаган шароитларда илонлар кўпайиб кетиб, қушларга қирғин келтира бошлаган. 

Шу тариқа, 60йил ичида Гуамда 25 турдаги қанотлиларнинг 10 та тури йўқолган, яна иккитасининг сони жуда камайиб кетган.Бундан ташқари, калтакесаклар ҳам илонларнинг
қурбонига айланган, хусусан, гекконларнинг иккита тури васцинкларнинг бир тури йўқолган, қолганлари эса йўқолиш хавфи остида турибди.

Табиийчанглатувчилар – қушлар ва калтакесаклар – йўқолиши натижасида оролдаги экотизим заифлашиб, қисқарабошлаган. Ўргимчаклар популяцияси эса кўпайган. Илонлар ўрмон қушларидан кейин уй товуқлари, аниқроғитухумларига ўтган. Яқин-яқинларгача
йилига 8 миллион донага яқин тухум ишлаб чиқарган Гуам ороли, эндибу маҳсулотни импорт қилишга мажбур бўлаётир.

Учар илонлардан, айниқса, орол энергетикаси зараркўрмоқда – рептилиялар мунтазам равишда электр энергияси ўчишига сабабчи бўляпти. Маълум бўлишича, илонларустунлар ва трансформаторларга чиқиб, электр узатиш линияларида қисқа туташув ҳосил қилаётган экан. Ўлик сичқонлар оролнинг одамлар яшамайдиган ва қишлоқ хўжалик фаолияти олиб борилмайдиган қисмигаташланган.
Манба:www.darakchi.uz





Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]