Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33436
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ҳафта ҳайрати! Бири ютади, бири ютқазади

Bo'limi: Новости Мира |



Мана, яна бир ҳафта ўтиб, яна душанбага етиб келдик. Ҳозирча янги лойиҳамизнинг куни душанба бўлиб туради. Агар зарурий ва фавқулодда ҳолатлар кузатилганда исталган вақтимизда бу лойиҳани эълон қилаверамиз. Демак, бошладик. Бу гал Чемпионлар лигаси ҳам борлигини инобатга олиб, 5-ўриндан старт қиламиз.

5-ўрин!

Бу ўринга Англиядан "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" жамоалари "лойиқ" кўрилди. Олдинги турда мағлубиятдан аранг қутулиб қолган "қизил иблислар" "ҳамшаҳарлари" томонидан "янчиб ташланган" "Тоттенхем" билан базўр дуранг ўйнаб олди, бу сафар ҳам ўша ҳисоб — 2:2. Ўтган турда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган мерсисайдликлар бу сафар индамасдан мағлуб бўлди-қолди.

4-ўрин!

Яна Англия томонга ўтиб келамиз. У ерда Андре Виллаш-Боаш деган мураббий ва Мика Ричардс отлиқ ҳимоячи ("Манчестер Сити") бор. Қизиғи шундаки, бири ўз хоҳиши билан клубдан кетаман дейди (Мика Ричардс), бошқаси эса жамоасини тарк этишни истамайди (Виллаш-Боаш), ҳолбуки, ички муҳитда футболчилар билан муносабати яхши эмаслиги таъкидланган бўлса ҳам.

3-ўрин!

"Милан" жамоаси ўтган сафар бироз кулгига қолганди. Лекин бу ҳафта у ҳаммани лол қолдирди. Буни жамоанинг собиқ аъзоси Каканинг қайтиши билан ҳам боғлаш мумкин. Европа чемпионлар лигаси доирасида "Селтик"ни унинг майдонида тор-мор келтирди (3:0) ва ҳисобни айнан Кака очди. Кечаги А серия доирасида ҳам "Катания" 3:1 ҳисобида мағлуб этилди, Кака ҳам гол урди. Қаерда ўйнашнинг ҳам аҳамияти катта.

2-ўрин!

Махачқалъага бирровга бориб келамиз. Европа лигасида "Анжи" ўз уйида қаёқдаги "Шериф"ни ютолмади, Одил Аҳмедов сардорлигида ҳам ҳатто! Аслида Аҳмедовнинг сардор сифатида майдонда пайдо бўлиши ҳам бироз ҳайрон қоларли ҳолат бўлди. Бугун эса яна ўз уйида "Анжи" "Том"га имкониятни бой берди. Шу клубга нимадир бўлди-да, Одилни тезроқ у ердан тортиб олиш керак.

1-ўрин!

Ва ниҳоят "олий ўрин"га ҳам етиб келдик. Бунга "номзод"ни Испания тарафдан излаймиз. ЕЧЛ доирасида "Аякс"га ютқазиб келди, бу бир. Бу ҳам етмаганидек кеча "Атлетик"ка мағлуб бўлди, бу икки. Бу Месси билан боғлиқми, шундай бўлса, "Реал"да ҳам Роналду йўқ, бу уч. Энг даҳшатлиси, Мадриднинг икки клуби "Барса"га яқинлашиб олишди, бу тўрт. Энди Испанияда ҳам сал-пал интрига уйғонадиган бўлди, бу беш. Бу ҳолат ҳайратланарли эмасми?!

Манба: www.uff.uz





Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]