Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50473
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Агамуродов нима сабаб ўз лавозимидан озод этилган?

Bo'limi: Новости Мира |


10 Ноябрь куни “Бухоро” футбол клуби бош мураббийси Тачмурод Агамуродов ўз лавозимидан озод этилган эди.

Ўтган мавсум 7-поғонада якунларган “Бухоро”  бу мавсумда Тачмурод Агамуродов бошчилигида6-поғонада якунлади.

Бироз вақт ўтгач эса Агамуродов айнан нима сабаб ишдан озод этилганиниОАВ вакилларига берган интервьюсида айтиб ўтди.  

Агамуродов жамоадан кетганлигининг сабаби асосанКочнев билан боғлиқлигини айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, раҳбарият  ёш футболчиларни мунтазамравишда майдонга туширишни талаб қилган. Ўша ёш футболчилар орасида Геннадий Кочневнинг ўғли ҳам бўлган.Агамуродов асосий таркибга тортмайдиган ўйинчиларни туширмаган ва шу туфали раҳбарият уни ўзлавозимидан озод қилган.     

Ушбу масала буйича Геннадий Кочнев  куни кеча pfkbuxoro.uz сайтигаинтервью берди.

- Геннадий Геннадиевич,яқинда Тачмурод Агамуродовнинг интервьюси чиқди,ўқидингизми? Бу гаплар асослими?
- Ҳа, ўқидим. Очиғини айтсам, бу гапларни эшитиб ҳайрон қолдим. Нафақатмен, балки раҳбарият ҳам ҳайрат билан ушбу хабарни қабўл қилди. Наҳотки, инсон шу даражада ўз айбини бўйнигаола билмаса? Наҳотки, “Бухоро” клубининг раҳбарлари Агамуродов кўрсатган сабаблар туфайли уни лавозимиданбўшатади? Тўғри мен Тачмурод Шамакович билан бу мавзуда гаплашганман. Мен ўзим бухороликман ваБухоро футболи келажаги мени бефарқ қолдирмайди. Бухорода талантли футболчилар жуда кўп. Хусусан,ўринбосарлар таркибида михланиб қолган келажаги порлок футболчиларимиз ҳам кўп. Мен унга ҳеч бўлмагандауларга имконият беришини сўрадим, холос.

Бухоро футболи мамлакатимизда ўз ўрнига ва мавқеига эга.Азалдан “Бухоро” клуби ўзбек футболига кўплаб талантларни етиштириб берарди ва доимий равишда маҳаллийфутболчилар билан алоқада бўлиб келар эди. Лекин айнан шу йил ушбу алоқа узилди. Шаҳзод
Сулаймонов,Жамшид Ҳасанов, Азиз Муродов ҳозирги кунда айни кучга тўлган даврлари, уларга ишониш керак, имконият яратишкерак.

Мен аминман-ки, юқорида санаб ўтган ёш футболчилар айрим жамоалардан ижара асосида“Бухоро”да туп сурганлардан ҳеч ҳам қолишмайди. Йил давомида ҳатто мухлислар ҳам “Нега
махаллийфутболчиларнинг ҳаммаси йўқолиб боряпти?” деган саволлар кўп бора янгради.

Бухородаўтган “Гулистон”га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жаҳон чемпионати иштирокчиси Азизбек Муродовмайдонга тушурилди. У деярли тўп билан муомала қилмай, ўйин якунланди. Ўйиндан сўнг Муродовнинг кўзи тула ёшэди. Бу кўз ёшлар алам кўз ёшларидир. Келажак ёшлар қўлида деймиз, лекин нега уларга ишонч ваимконият бермаймиз?

- Агамуродовнинг лавозимидан бўшашиш сабаблари булар бўлмаса, унда нимасабабдан раҳбарият унинг хизматларидан воз кечди?
- Яна қайтараман, ҳеч қанақа раҳбарият бу сабаблартуфайли мураббийни ишдан бўшатмайди. Бунинг сабаби умуман бошқа. Чемпионатнинг сўнгги турларида “Бухоро”жамоаси кетма-кет мағлубиятга учради. Бу ўйинларни раҳбарлар, ҳомийлар ва мухлислар ўз кўзлари биланкўришди, ҳаттоки Навоийда кўплаб бухоролик мухлислар бор эди ва ушбу мағлубиятни ва ўйинни ўз кўзлари биланкўришди.

Шунинг учун Тачмурод Агамуродовнинг “Бухоро” бош мураббийи лавозимиданчетлатилишининг сабаби деб жамоанинг сўнгги ўйинларда қониқарсиз натижа қайд этиши ва энг асосийси ўйинсифати йўқолганлиги билан изоҳланади.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]