Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33421
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Агар тумов даволанмаса, нима бўлади?

Bo'limi: Новости Мира |



Агар ўткир тумовни даволамаса, у узоқ вақт – бир неча ҳафтагача ва, ҳатто бир нечаойгача давом этади.
Тумов (ринит) – бу бурун бўшлиғи шиллиқ пардасининг яллиғланиши,дея қайд этади мутахассислар. Бир қарашда тумов зарарсиз бўлиб кўриниши мумкин, аммо бу ундай эмас: бурун ваҳалқум шиллиқ пардаси инсон организмини ташқи муҳитнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи асосий тўсиқ вафильтр ҳисобланади. Шу боис ўткир тумовнинг ривожланиши бронх-ўпка тизимининг сурункали касалликларини вабутун организмда ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.
Агар иммунитетингиз ожизбўлиб, шаҳарда ҳам шамоллаш касалликларининг ҳақиқий эпидемияси бошланган бўлса, ўз вақтида даволанмагантумов асоратлар бериши эҳтимоли катта. Шунинг учун тумов сизни бир ҳафтадан буён безовта қилиб, у бош оғриғива пешона ва чаккалар соҳасидаги оғирлик ҳисси билан бирга кечаётган бўлса, демак у синуситга айланган. Ушбухасталикни даволаш қиммат ва қийин бўлишидан ташқари, жуда оғриқли ҳамдир.
Синусит— бу бурун бўшлиқлари яллиғланишининг умумий номи. Қайси бурун бўшлиғи яллиғланишига қараб, гайморит,фронтит, этмоидит ва сфеноидит фарқланади. Аломатлар орасида бурун битиб қолиши ва нафас олишнингқийинлашиши, сарғиш-яшил йирингли ажралмалар, баланд ҳарорат, қаттиқ бош оғриғи қайд этилади. Бунинг устигасинуситда овоз ҳам ўзгаради. Синусит анча хавфли касаллик бўлиб, бунда инфекция,биринчи навбатда, бурунга яқин органларга тарқалади. Бундай ҳолатларда қулоқлар зарарланиши мумкин – ўткиротит ривожланади. Тумов ва бурун битиши шундай ўтиб кетиши мумкин бўлса, отитни шифокорнинг ёрдамисиздаволай олмайсиз.
Инфекциянинг бурун бўшлиқларидан бош мия суяги томонга тарқалишисинуситнинг энг хавфли асорати ҳисобланади. Йирингли масса бош мия соҳасига кириши менингитга олиб келадива ҳаётга хавф солиши мумкин.
Ринитда биринчи ёрдам
Тумовасоратларидан қочиш учун ўткир ринитни дастлабки аломатлари пайдо бўлиши биланоқ ўз вақтида даволаш зарур.Даволаш ишлари уй режимини (икониятга қараб), кўп суюқлик ичишни ва бурун бўшлиғини ювишни (шу жумладанмахсус воситалар ёрдамида) кўзда тутади. Бурун қаттиқ битиб қолганида, бурун бўшлиғи ювилганидан кейингинатомирларни торайтирувчи томчиларни томизиш мумкин, бунда томчилардан кўпи билан 5-7 кун фойдаланиш лозим. Аксҳолда, бундай препаратларнинг узоқ вақт қўлланиши жиддий асоратлар ривожланишига олиб келиши мумкин.  



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]