Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33431
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




“Айтишув – 2013” халқаро танлови ғолиби "Nexia" автомобили билан тақдирланди

Bo'limi: Новости Мира |



Пойтахтимизнинг “Истиқлол” саройида “Айтишув – 2013” халқаро оқинлар танлови бўлибўтди.   Тадбир Ўзбекистон Байналмилал маданият маркази,Республика қозоқ миллий маданият маркази томонидан Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздагиэлчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатвакиллари, маданият ва санъат намояндалари, бахши-оқинлар, хорижий дипломатик корпус вакиллари иштирокэтди.   “Айтишув – 2013” халқаро оқинлар танловининг ЎзбекистонРеспубликаси Конституциясининг 21 йиллиги арафасида ўтказилишида ҳам ўзига хос рамзий маъно мужассам. Зеро,Бош қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ваэлатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учуншароит яратади”, деб мустаҳкамлаб қўйилган.

Айтишувда ўзбекистонлик бахши ваоқинлар билан бирга Қозоғистон ҳамда Хитойдан келган фольклор санъати вакиллари ҳам ўз маҳоратини намойишэтди. Айтишув жўшқин ва завқли ижро тури бўлиб, тингловчига кўтаринкилик бағишлаши билан ажралиб туради.Бунда ижрочидан хонандалик, созандалик маҳорати билан бирга ҳозиржавоблик, топқирлик, ўткир зеҳн ҳам талабэтилади, дея хабар беради ЎзА.   “Айтишув – 2013” халқаро оқинлартанловида бош соврин – "Nexia" автомобили ўзбекистонлик оқин Қулмаҳан Дуйсеновга насиб этди. Қозоғистонликоқин Бекарис Шойбеков биринчи ўринга сазовор бўлди.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]